6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Легитимлаштириш–легитимларни олиб ташлаш функцияси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

Легитимлаштириш–легитимларни олиб ташлаш функцияси баъзи жамоат 
тартиблари, институтлар, муносабатлар, меъѐрлар, намуналарни мажбурият сифатида 
қонуний қилиш ѐки уларнинг баъзиларини қонундан чиқариш вазифаларини амалга 
оширади. Дин маълум ҳуқуқий талаб ва мажбуриятларни илгари суради ва унинг асосида 
баъзи кўринишларга, уларга маълум муносабатни шакллантирган ҳолда баҳо беради. 


Бунда мажбурий ва эътироз қилиб бўлмайдиган характер муҳим аҳамият касб этади. 
Юқоридагилардан қисқа хулоса қилиб айтганда, дин инсоният тарихида, биринчидан
умуминсоний ахлоқ меъѐрларини ўзига сингдириб олиб, уларни ҳамма учун мажбурий 
ҳулқ–атвор қоидаларига айлантирган; иккинчидан, одамларнинг баҳамжиҳат яшашига 
кўмалашган; учинчидан, одамларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаган ҳамда ҳаѐт 
синовлари, муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўтишларида куч бағишлаган; тўртинчидан, 
умуминсоний ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан–авлодга 
етказишга ѐрдам берган ва шу йўл билан маданият ривожига катта таъсир кўрсатган. 
Динлар тарихий шакллари
- Уруғ-қабила динлари – тотемистик, анимистик тасаввурларга асосланган, ўз 
уруғидан чиққан сеҳргар шомон қабила бошлиқларига сиғинувчи динлар. Улар ҳозир 
Австралия, Жанубий Америка ва Африкадаги баъзи қабилаларда сақланиб қолган: 
Миллий динлар – маълум миллатга хос бўлиб, бошқа элат вакиллари ўзига қабул 
қилмайдиган динлар. Уларга яҳудийлик, ҳиндуийлик, конфутсийлик, синтоизм киради; 
- Жаҳон динлари – дунѐда энг кўп тарқалган, кишиларнинг миллати ва ирқидан 
қатъи назар унга эътиқод қилишлари мумкин бўлган динлар. Унга буддавийлик, 
христианлик ва ислом дини киради.
 Дин фалсафаси динни фалсафий нуқтаи назаридан тадқиқ қилади. Бу тадқиқот 
асносида ақлий ва бетараф йўл тутади. Бу илм тури қандайдир бир Яратувчи куч 
эътиқодига фалсафий бир асос топишга ҳаракат қилади. Шу туфайли ҳам дин 
фалсафасининг мақсади диннинг ҳақ ѐки ботил эканлиги масаласи билан машғул бўлиш 
эмас, диний ҳукмларнинг мантиғи ва моҳиятини очиб беришдир. Бу мақсад билан улар, 
энг аввало Худонинг мавжудлиги билан боғлиқ далилларнинг танқид ѐки таҳлилини 
қилади, бу далилларнинг қанчалик асосли ѐки асоссиз эканлиги масаласини кўриб чиқади. 
Дин фалсафасини бошқа дин илмларидан ажратиб турувчи жиҳат бу, ундаги ҳукм бериш, 
хулоса ясаш хусусиятидир. Бошқа дин илмлари, баҳо бериш, муносабат билдириш 
методига суянган ҳолда диний масалаларни ҳал қилишса; Дин фалсафаси улар чикарган 
хулоса ва эришган натижалардан кенг миқѐсда фойдаланади ва бу натижалар сабабли бир 
қанча ҳукмларни чиқаради. Ҳатто дин фалсафаси, динни мақсад қилиб олган илм турлари 
қўлга киритган натижалар ва бу натижаларга эришиш учун улар қўллаган методлар 
ҳақида ҳам ҳукм чиқариши мумкин. Дин фалсафаси, диннинг моҳияти, инсоннинг диний 
ҳақиқатлар билан бўлган боғлиқлигини ўрганади. Бу илм турининг эътиборида бўлган 
мавзуларнинг бошида Худонинг борлиги, сифатлари, яратувчи–коинот муносабати, 
яратиш, оламнинг яратилишидаги мақсад, қайта тирилиш, пайғамбарлик ва ваҳий каби 
кенг миқѐсда метафизик бир характерга эга масалалар асосий ўринни эгаллайди. Бундан 
ташқари илм–имон, илм–дин, дин–маданият (дин–санъат, дин–тил–адабиѐт) диний 
тажриба, диний ҳис каби асослар ҳам бу илм турининг сарҳадларига киради. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling