6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

Учинчиси 
эса 
эътиқодчиларни 
ўзида 
жамлайдиган 
диний 
ташкилотларнинг мавжудлиги. Диний ташкилот – бу бир дин издошларининг жамоавий 
равишда ўз диний расм– русум, ибодат маросимларини ўтказадиган, диний таълим 
оладиган муассасаларидир. Бу, исломда – масжид, мадраса, христианликда – черков, 
семинария, яҳудийликда – синагога ва ҳоказо. 
 Диншунослик качон пайдо булди? XVIII-XIX асрнинг биринчи ярмида тўпланган 
фактологик материал ва тадкикотчилар томонидан куйилган назарий масалалар гуманитар 
билимнинг «диншунослик» деб аталган янги тармоги шаклланишига олиб келди. XIX 
асрнинг иккинчи ярмида етти фан - фалсафа, антропология, этнография, археология
тилшунослик, қиѐсий мифология ва фольклористика фанлари кесими (туташуви)да 
вужудга келган диншунослик аввал бошиданоқ дунѐ динларини холис тадқиқ этишни 
ўзининг асосий вазифаси қилиб қуйди. Билимнинг бу сохаси мутахассислари хар доим 
аниқ текширилган эмпирик маълумотларга таянишга, уларни талқин этишнинг рационал 
усулларидан фойдаланишга ва охир оқибатда диннинг келиб чикиши, мавжудлиги ва 
ривожланиши умумий қонуниятларини ифодалашга интилганлар.
 Диншунослик диннинг пайдо бўлиши, ижтимоий моҳияти ва жамиятдаги ролини 
тадқиқ қилиш билан бирга диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
уларнинг жамият тараққиѐтидаги эволюциясини илмий жиҳатдан ўрганадиган фандир. 
Диншуносликнинг асосий мактаблари қуйидагилар
1. Мифологик (мукаддас матнларда реалдаги хаѐтни аллегорик ифодалаш). 
Вакиллари: М.Мюллер(1823-1900), Дж.Фрэзер (1854-1941). 
2. Антропологик (дин инсон томонидан яратилган; табиат кучлари олдидаги 
қўрқув, такдир олдидаги ожизлик инсон Худони «тўқиб чиқаришга» мажбур қилади). 
Вакиллари: Л.Фейербах (1804-1872), Э. Тейлор (1832-1917), Л.Леби-Брюль 
3. Психологик (динни психологик талкин этиш хилма-хил, динни Эдип комплекси 
сифатида тушунишдан тортиб диннинг мохияти дунѐвий архетинлар мавжудлиги 
сифатида тушунишгача). Вакиллари: У.Джеймс (1842-1910), З.Фрейд (1856-1939), К.Юнг 
(1875-1961) 
4. Тарихий (дин унга гувохлик берувчи хамма тарихий манбалар йиғиндиси асосида 
ўрганилиши лозим). Вакиллари: И.Я.Бахофен (1875-1887), Ф.Х.Баур (1792-1860), Э.Венан 
(1823-1892)
5. Социологик (дин ижтимоий ходиса; иқтисод ва сиѐсат сохасида, инсоний 
муносабатлар сохасида нима бўлаѐтганини тушуниш учун дин воситасидаги маданий 
кўрсатмалар даражасига кўтарилиш керак). Вакиллари: француз энциклопедистлари, 
И.Кант (1724-1804), О.Конт (1798-1857), Г.Спенсер (1820-1903), Э.Дюрггейм (1858-1917), 
К.Маркс (1818-1883), М.Вейер (1864-1920), Э.Трелч (1865-1944), Б.Валиновекий (1884-
1942), П.Сорокин (1889-1968), С.Н.Вулгаков (1871-1944). 
6. Феноменологик (динни «нарса ўзида» -«нарса биз учун» дихотомиясини хисобга 
олган холда ўрганиш керак). Вакиллари: Р.Отто , Г.Вандер леува, М.Эллиаде (1907-1986) 
7. Традиционалистик (диний тажрибани носектант илохиятчилар томонидан 
ўрганиш). Вакиллари: Р.Генон (1886-1962), А.Мепв (1935-1990) 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling