6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

 Коммуникативлик функцияси мулоқотни таъминлайди. У ҳам диний, ҳам диний 
бўлмаган фаолият ва муносабатларда вужудга келади, ахборот алмашиш, ўзаро таъсир 
кўрсатиш, инсонни инсон томонидан идрок этиш жараѐнларини ўз ичига олади. Диний 
онг икки хил мулоқотни белгилайди: диндорларнинг ўзаро бир–бирлари билан мулоқоти 
ва диндорларнинг ибодат, намоз, медитация, махфий қарашлар пайтидаги медиатор ва 
воситачилари томонидан гипостазир жонзотлар (худо, фаришта, ўлганларнинг руҳи, 
авлиѐлар ва б.) билан мулоқоти.
 Регулятивлик функцияси маълум бир ғоялар, қадриятлар, йўл–йўриқлар, 
стереотип қолиплар, фикрлар, анъаналар, русумлар, институтлар орқали индивид, гуруҳ 
ва жамоаларнинг фаолияти, муносабатлари, онги ва ахлоқини бошқаришдан иборат. 
Айниқса, меъѐрлар тизими (диний ҳуқуқ, ахлоқ ва ҳ.к.), намуналар (тақлид учун кўпсонли 
мисоллар), назорат (қоидалар бажарилишини кузатиш), рағбатлантириш ва жазо бериш 
(ҳақиқий ва ўлимдан кейин тақдирланишига ваъда бериш) муҳим аҳамиятга эга.
 Интеграцион–дезинтеграцион функцияси индивид, гуруҳ ва институтларни бир 
томондан бирлаштиради, бошқа томондан уларни ажратади. Интеграция шахслар, айрим 
ижтимоий гуруҳлар, ташкилотлар, бир бутун жамиятдаги барқарорлик ва чидамлиликни 
сақласа, дезинтеграция уни заифлашишига олиб келади. Интеграцион функция маълум 
бир маънода ягона диний эътиқод мавжуд бўлганда амалга оширилади. Агар шахсларнинг 
диний онги ва хулқ–атворида бир–бирига мувофиқ бўлмаган ғоялар, ижтимоий гуруҳ ва 
жамиятда бир–бирига қарама–қарши конфессиялар пайдо бўлса, диннинг функцияси 
дезинтеграцион бўлади.
 Маданиятни тарғиб қилиш функцияси олдин маданиятнинг маълум бир 
қатламлари – ѐзув, китоб босиш, санъатнинг умуман ривожланишига ѐрдам берган бўлса, 
ҳозирда баъзи маданий феноменларни рағбатлантириб, баъзиларини инкор этган ҳолда 
диний-маданий қадриятларни сақлаш ва кўпайтириш, илмий–маънавий меросни наслдан 
наслга қолдириш вазифаларини бажаради.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling