6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

Диннинг 
бир 
нечта 
функциялари 
мавжуд
дунѐқарашни 


шакллантириш, 
компенсатор, 
коммуникатив, 
регулятив, 
интеграллаш–
дезинтеграллаш, 
маданиятни 
тарғиб 
қилиш 
(культуротранслирующая), 
легитимлаштириш–легитимларни олиб ташлаш.
 Дунѐқарашни шакллантириш функцияси динда инсон, жамият, табиатга 
нисбатан аниқ бир қарашларнинг турлари мавжудлиги туфайли амалга оширилади. Дин 
ҳаѐтни (мавжудотни) маълум нуқтаи назардан тушуниш (дунѐни тўла ва ундаги айрим 
ҳодиса ва жараѐнларни алоҳида тушунтириш), дунѐни кузатиш (ҳис қилиш ва идрок этиш 
орқали дунѐни акс эттириш), дунѐни ҳис қилиш (ҳиссий қабул қилиш ѐки рад этиш), 
дунѐвий муносабат (баҳо бериш) ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Диний дунѐқараш 
Яратганга нисбатан энг олий туйғу ва мезонларни белгилайди. Бунда мавжуд борлиққа 
тушунча бериш динга ишонганлар учун турли чеклашлар доирасидан чиқиш имконини 
беради, ѐрқин келажак, ҳузур–ҳаловатга эришиш учун умид, азоб– уқубат, бахтсизлик, 
ѐлғизлик, тушкунликдан озод бўлишни қўллаб –қувватлайди.
 Компенсаторлик функцияси ҳам одамлар онгининг қайта шаклланишини, 
турмушнинг объектив шарт– шароитларини ўзгартиришдаги чекланиш, қарам бўлиш ва 
ожизликни тўлдиради. Руҳий эркинлик орқали реал жабр–зулм бартараф этилади
ижтимоий гуруҳлар гуноҳга ботиш ва азоб чекиш борасида тенг ҳуқуқли бўлади; диний 
ташкилотлар томонидан бериладиган хайр–эҳсонлар, меҳр–шафқат, тарбия, даромадларни 
қайта тақсимлаш мазлумларнинг мусибатини енгиллаштиради ва ҳ.к. Умуман олганда
руҳий зарбаларни бартараф этиш, тасалли бериш, катарсис ва маънавий озуқа олиш каби 
компенсациянинг психологик аспектлари муҳим аҳамиятга эгадир. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling