6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

 
 ТЕОЛОГИЯ (юн. theos — худо ва …логия) — худонинг моҳияти ва иродаси 
ҳақидаги диний таьлимотлар мажмуи. Худо шахсан ўзини ваҳий орқали кишиларга 
маълум 
қилади 
деган 
концепцияга 
асосланади. 
Муқаддас 
китоблар 
ва 
муқаддаслаштирилган ѐзувлар теологиянинг асосий манбалари ҳисобланади. Теология 
турли диний ўқув юртлари — семинариялар, академиялар, мадрасалар ва б. да ўқитилади. 
Теология тушунчаси аввало иудаизм ва христианликка нисбатан қўлланган. Теология 
исломда илоҳиѐт, калом атамалари билан ҳам аталади. 
 ТЕОСОФИЯ (юн. theos — худо ва sophia — донишмандлик, билим) — кенг 
маънода — энг зўр илоҳий сирларни очишга даъво қилувчи ҳар қандай диний таълимот. 
Шаклсиз, ягона, ҳамма нарсани қамраб олувчи худо ҳақидаги, барча нарсаларнинг илоҳий 
моҳияти ҳақидаги тасаввурлар теософиянинг назарий асосини ташкил этади. Ғайритабиий 
ва нариги дунѐдаги кучлар билан бевосита алоқа боғлаш мумкинлигини тан олиш 
теософияни спиритизм ва оккультизма олиб боради. Тор маънода — рус ѐзувчиси Е. П. 


Блаватская (1831— 91) ва унинг тарафдорларининг линий таълимоти бўлиб, унда буддизм 
ва бошқа шарқ таълимотларидаги мистика оккультизм ва ноортодоксал христианлик 
элементлари билан қўшилиб кетган. 
Е.П.Блаветская (1831-1891) Тибет ва Ҳиндистон бўйлаб кўп сайру - саѐҳатларга 
чиққан рус ѐзувчиси ва мутафаккиридир. У ҳинд фалсафасининг таъсири остида 1875 
йилда Нью-Йоркда теософия жамиятига асос солади. 
1875-1891 йилларда ѐзилган кўпгина китоб ва мақолалар Блаватская маънавиятга, 
фикрни ҳар қандай ташқи таъсирлар зулмидан озод қилишга, кенг маънода сабр-тоқатли 
бўлишга, кишилар ва халқлар ўртасида биродарликни қарор топтиришга даъват этган. У 
инсон табиатидаги илоҳийликни ва осмондаги улуғ Зот билан мулоқотга киришиш 
имкониятлари мавжудлигини ғоят зўр кўтаринкилик билан таъкидлаган. 
Е. Блаватскаянинг асосий асари «Сирли доктрина» (т. 1-2, 1888) деб аталади. Унда 
барча замонлар ва халқларнинг илмий фалсафий ва диний тафаккурини таҳлил этишга 
ҳаракат қилинган. Китоб 1937 йилда Рига шахрида биринчи марта рус тилида босилиб 
чиқди. Блаватскаянинг ўзи ўз теософияси маъносини қуйидагича ифода этган: бирликка 
етакловчи барча нарсалар-яхшиликдир; ажралишига олиб борадиган ҳамма нарса-
ѐмонликдир. 
Е. Блаватская яратган ушбу асосий асарнинг энг муҳим мазмуни қуйидагилардан 
иборат: 
1. Ҳақиқат бир халқ ѐки қандайдир бирор таълимот, бирорта дин эришган, қўлга 
киритган нарса эмас. «Сирли Доктрина» бу ўша санаб ўтилган нарсалар барчасининг 
моҳиятидан иборат бўлиб, у барча динларнинг ташқи томонидаги қобиқини олиб ташлаб, 
уларнинг барчасини бир-бири билан яраштиради, … ҳар қандай буюк ўзга дин негизи 
бошқа динлар асоси билан бир хил, бир-бирига ўхшаш эканлигини кўрсатиб беради.. 
Блаватская барча диний рамзлардаги туб (эзотерик) моҳият - мазмун бир хил эканлигини 
очиб бериши орқали турли динларни бир-бири билан бирлаштиришга ҳаракат қилган. 
2. Блаватская ўз таълимотини теософия деб атаган. Бу билан у ўз асарини маълум 
динлардан ажратиб кўрсатган. «Биздан бу теософия янги бир дин эмасми?-деб сўрашади, 
дея ѐзади у. Йўқ, ҳеч қачон, мутлақо ундай эмас, бу-дин эмас, худди шунингдек, унинг 
фалсафаси ҳам янги эмас… фикр юритувчи одамнинг ўзи сингари ушбу таълимот ҳам 
кўхнадир». Бунинг устига Блаватская инсоният тарихида умуман «Янги таълимот, бирор 
халқнинг дин асосчилари бўлмаган, янги дин ѐхуд янги ҳақиқат ихтирочиси ҳам 
бўламаган, деб ҳисоблайди. Ихтирочи деб тасаввур қилинган барча кишилар илгари 
маълум бўлган гапларни бизга етказиб берувчилар (Адептлар), воситачилар бўлишган. 
Улар ҳақиқий устозлар эмас, балки янги шакл ва таърифларнинг муаллифлари бўлишган, 
холос. Улар яратган таълимотлар асосида ѐтган ҳақиқатлар эса башариятнинг ўзи сингари 
кўхна бўлган» 
3. Блаватскаянинг фикрича, қадимги матнларни ўрганиш бизни башорат қилишга 
ўргатади. Чунончи, Блаватская шундай маълумотларни мисол қилиб келтирадики, уларда 
қуѐш тизимидаги планеталарнинг вужудга келиши ва уларнинг ҳаракати рамзий шаклда 
баѐн этилади… Уларда етти сайѐра кўрсатилган бўлиб, бу уларнинг - қадимги 
кишиларнинг еттинчи сайѐрани (гарчи уни Уран деб атаган бўлсалар ҳам) 
билганликларидан гувоҳлик беради. Улар сайѐраларни ҳаракатга келтириб турадиган ва 
уларнинг йўналишини белгилаб берадиган куч - энергия тўғрисида ҳам билганлар.
Блаватская қадимги матнлар асосида келажакда очилиши мумкин бўлган кўпгина 
ихтиролар тўғрисида ѐзиб, ҳаммани ҳайрон қолдирди (атом энергиясига ўхшаб кетадиган 
фазовий куч таъсирига асосланган даҳшатли қурол тўғрисида; ѐмғир ѐғдирадиган, бўрон 
бошлайдиган, душманни пароканда қиладиган ҳамда уни чуқур уйқуга чўмдирадиган 
қурол ва бошқалар тўғрисидаги фикрлари шулар жумласидандир). Олима ўзининг ушбу 
«ноқулай фикрлари» ўз асрида (XIX асрда) қабул қилинмаслигини, фақат XX аср 
олимларигина «Сирли Доктрина» тўқиб чиқарилган гаплар эмаслигини тушунадилар, деб 


ѐзган эди. Бу гаплар тахмин эмас, деб таъкидлаб ўтган эди у, балки билимга асосланган 
фактларни таъкидлаб ўтилган эди, холос. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling