6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

 Америка ҳиндулари динида анимизм, тотемизм, фетишизм унсурлари кучли 
бўлган, улар аждодлар руҳига, қабила бошлиқларига сиғинганлар. ―Майя‖, ―ацтек‖, ―инк‖ 
қабилалари қуѐш, осмон худолари, картошка, маккажўхори ва бошқа ўсимликларни ўз 
худолари деб билиб, уларни ер юзидаги барча жонзотларнинг яратувчиси деб 
сиғинганлар. Шимолий Америка ҳиндулари тасаввурида жон билан соя битта нарса, деб 
тасаввур қилинган. Уйқуни жоннинг танани вақтинча ташлаб кетиши, тушни ―киши ухлаб 
ѐтганида танани вақтинча ташлаб кетиши, бошқа узоқ жойдаги кишиларнинг жонлари 
билан учрашуви‖ деб талқин этилган. Америка ҳиндулари табиатдаги барча нарсаларни 
илоҳийлаштириб, ҳар бири ўз руҳига эга, деб ҳисоблаганлар. Масалан, қурбақа 
илоҳийлаштирилиб, мўл–кўлчилик рамзи сифатида эътироф этилган. Ҳиндулар 
тасаввурида, кит – ер ва сувнинг тимсоли бўлса, аѐл ва эркак – инсоният тимсоли, бургут 
– осмон тимсоли, деб ҳисобланган. Шимолий Америка ҳиндулари мифологиясида Ер 
атрофи сув билан қопланган, тўртбурчак шаклдаги улкан орол, унинг тўрттала бурчаги 
арқон билан боғланган, чекка нуқтаси эса мустаҳкам тош билан маҳкамланган, деб 
тасвирланган. Коҳинлар эътиқодига кўра, Ер кексайиб, умри поѐнига етгач, арқонлар 
узилиб, тош ўрнидан қимирлайди ва денгиз қаърига ғарқ бўлади. 
Америка ҳиндулари тасаввурида нарса ва ҳодисалар илоҳий кучга эга бўлиб, 
инсонга бахт келтириши, турли бало–қазолардан сақлайди, деб ишонилган. Улар 
қуѐшнинг чиқиши, ѐмғирнинг ѐғиши ва бошқа табиат ҳодисаларини сеҳр–жоду орқали 
бошқариш мумкин, деб тасаввур қилганлар. Жонсиз жисмлар – қуш патлари, ҳайвон 


тишлари, суяклари, тошлар, дарахт, ўсимликларга сиғинганлар. Қадимги Америка 
ҳиндуларининг урф–одат ва диний маросимлари улар шуғулланадиган касб–корлари – 
овчилик, балиқчилик, деҳқончилик билан боғлиқ бўлган. Худоларга атаб қурбонлик 
маросимлари ўтказилган, ҳайвонларни одам қиѐфасида тасаввур этилиб, улар ҳам 
гапириши мумкин, деб ҳисобланган. Қадимги ҳиндулар тасаввурида ―Наг‖ – минг бошли 
ва қанотли илон илоҳий қудратга эга бўлган донолик тимсоли бўлган. Ривоят 
қилинишича, ―Наг‖ ер ости дунѐси ҳукмрони бўлиб, ер ости бойликларига эгалик қилади. 
Нарсаларнинг жони борлиги ҳақидаги тасаввурлар афсона ва ривоятларда акс этган. 
Қадимги Америка ҳиндулари эътиқодида шомонлик алоҳида аҳамият касб этган. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling