6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
6-Маъруза
Месопотамия динлари. Қадимги дунѐ динларининг бешиги сифатида Шарқ ва
Ғарб цивилизацияси оралиғида яшаган шумерлар, бобилликлар, оссурияликлар яратган маданий ва диний қадриятлар бошқа халқлар маънавий ҳаѐтига кучли таъсир кўрсатган. Милоддан аввалги VII асрларда Бобил ва Оссурия Қадимги Шарқнинг энг тараққий этган шаҳарларидан бири бўлган. Қадимги Оссурия ва Бобил халқлари диний эътиқодида ўлганлар руҳига ишониш, табиат кучларига сиғиниш кучли бўлган. Ҳар бир табиат ҳодисаси, касб–ҳунар, савдо–сотиқ, санъат ва билим – худоларни вужудга келтирган. Шумерликлар тоғларни ҳам илоҳийлаштирганлар. Ернинг бош худоси ―Энлил‖ – ―Улуғ тоғ‖ деб аталиб, у Ер билан осмонни туташтирган баланд тоғ тепалигида яшайди, деб тасаввур қилинган. Маъбуда ―Иштар‖ табиат, ҳаѐт, туғилиш ҳомийси сифатида эъзозланган. Шумерликлар миххатларда дунѐнинг пайдо бўлиши, Одам ато ва Момо Ҳаводан олдин бўлган воқеаларни ѐзиб қолдирганлар. Икки дарѐ оралиғида яшаган қадимги халқларнинг диний эътиқодида табиат кучлари, шунингдек, қуѐш (―Уту‖), ой (Зуэн), осмон (―Ану‖), муҳаббат (―Инанна‖), юлдуз (―Нинсиана‖), сув (―Энки‖), чорвадорлар (―Думузи–абзу‖, Таммуз‖ каби маъбудларга сиғиниш, яхшилик ва ѐвузлик руҳларига ишониш кучли бўлган. Бобилликлар худоларга атаб мустаҳкам тош деворларга таянган ва сирланган тахтачаларга қопланган ―зиккурат‖ (шумерча – кўп қаватли, расадхона кўринишидаги тош минора, Бобил пирамидалари)лар қуришган. ―Зиккурат‖ларнинг кўриниши салобатли ва гўзал бўлиб, меъморчиликда ҳашаматли керамика илк бор бобилликлар томонидан тадбиқ этилган. Етти қаватли Бобил минорасининг биринчи қавати ялтироқ қора тахтачалар билан қопланган, яъни ―Зуҳал‖ (―Сатурн‖) сайѐрасининг тимсоли сифатида тасвирланган. Иккинчи қават оқ – ―Зуҳра‖ (―Венера‖), учинчиси қизил – ―Муштарий‖ (―Юпитер‖), тўртинчиси зангори – ―Уторид‖ (―Меркурий‖), бешинчиси тўқ қизил – ―Миррих‖ (―Марс‖), олтинчиси кумушранг – ―Ой‖, еттинчиси олтин – ―Қуѐш‖ рангида бўлган. Юлдузларнинг инсон тақдирини белгилашига қаттиқ ишонган бобилликлар эътиқодида осмон жисмларининг мавқеи жуда баланд бўлган. Маъбудлар ярим одам, ярим махлуқ ҳолати (масалан, балиқ, дарахт, аждаҳо, илон, қуш қиѐфали)да тасвирланган ҳамда улар ҳақида кўплаб афсоналар (тўфон худолари ―Апсу‖ ва ―Тиамат‖, Қуѐш маъбуди ―Шамаш‖ ҳақида) яратилган. Милоддан аввалги III–II асрларда Бобилда давлат чегараларининг кенгайиши ва мустаҳкамланиши натижасида маҳаллий маъбудларга сиғиниш ўрнини якка худога топиниш эгаллади. Бобилда ―Мардук‖, ―Оссурия‖да ―Ашшур‖ олий маъбудлар ҳисобланиб, шаҳарлар уларнинг номи аталган. Олий худолар гуруҳи осмон – ―Ану‖, ер – ―Энлил‖, донишмандлик – ―Эа‖ худолари ―адолат ва куч тимсоли‖ бўлган. Ҳукмдорлар ―коҳин‖лик вазифасини бажарганлар. Ибодатлар махсус қурилган эҳромларда ўтказилган. Маросимда худолар ва ҳукмдорлар шаънига мадҳиялар ўқилган, гуноҳ ва тавба–тазарру маросимлари ўтказилган. Афсоналарда деҳқончилик, овчилик ва чорвачилик билан шуғулланувчи халқ тасаввурлари акс этган. Қадимги бобилликлар тасаввурида Ер текисликдан иборат, сув устида муаллақ туради ва Ер юзига қудуқ ва дарѐ сифатида чиқиб, ѐмғирлардан ―осмон тўғони‖ билан ажратилган. Бу тўғонда осмон жисмлари Қуѐш, Ой, юлдузлар жойлашган. Ер қаъри зулматдан иборат бўлиб, ўликлар шаҳри, деб ҳисобланган. ―Тўфон ҳақида‖ги афсонада донишманд ―Зиусудр‖ омон қолганлиги, ―Маъбуда Иннина ҳақида‖ги афсонада унинг марҳумлар худоси билан баҳслашиши ҳамда эрини қутқариш учун ўликлар шаҳрига тушиши, баҳсда ғолиб бўлгач, эри билан Ер юзига қайтишга муваффақ бўлиши ҳикоя қилинган. Шунингдек, ―Бургут ва илоннинг бир–бирига душманлиги‖ ҳамда қаҳрамон Этанининг бургут устида кўкка кўтарилишга уриниши, ―Энмеркар‖, ―Лугальбанд‖ ва ―Гильгамеш‖ ҳақидаги афсоналар ҳам мавжуд. Бобилликлар афсонавий қаҳрамонларга атаб байрамлар уюштирганлар. Урук пойтахти қурувчиси ―Гильгамеш‖ ҳақидаги достон сополтахтачаларга битилган илк миххат асари сифатида етиб келган. Унда тасвирланишича, ―Гильгамеш‖ қудратли ва тенги йўқ Урук шаҳри подшоҳи бўлган. Худолар тупроқдан Энкиду паҳлавонини ясаб, ―Гильгамеш‖ билан курашга чорлайдилар. Уларнинг курашидан Ер ларзага келади, осмонларда яшин чақнайди, ҳаво дим бўлиб, пешоналаридан оққан тердан дарѐ ҳосил бўлади. Улар куч–қудратда тенг бўлиб, ака–ука тутинишади ва биргаликда душманга қарши курашга отланиб, ўрмонлар ҳомийси баҳайбат махлуқ Хумбабай билан олишадилар. Шу тариқа ―Гильгамеш‖ ва ―Энкиду― кўп қаҳрамонликлар кўрсатадилар. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling