6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
6-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қадимги славянларнинг дини
Қадимги германларнинг дини худолар ҳамда афсоналарга бой бўлиб, қуѐш,
момоқалдироқ, чақмоқ, осмон, суд, уруш, фасллар, ўсимлик, ҳосилдорлик, олов худосига сиғинилган. ―Эльф‖ (немисча – фаришта, руҳ) лар, ―трол‖ (шведча – дев, алвасти)лар, ―никса‖ (немисча – сув париси)лар, ―гном‖ (немисча – ер остида яшовчи митти махлуқ)ларга ишонилган. Афсона ва ривоятларда ѐвуз кучлар тимсоли бўлган баҳайбат ва даҳшатли ғайритабииймахлуқларга қарши кураш акс этган. Жумладан, ―Ван‖ ва ―Ась‖ худолари ҳақидаги афсонада одамзоднинг дўсти ―Ась‖ худолари ѐвуз кучларнинг тимсоли бўлган, ўз насли ва қасамини бузган даҳшатли ―Ван‖ худоларига қарши кураши тасвирланган. Қадимги герман халқининг олий худоси ―Один‖ (скандинавча – олий табақа, бош) ер ва осмон ҳукмдори, бўрон, жанг, шеърият ва донишмандлик, муқаддас ѐзувлар ҳомийси бўлган. ―Валькирия‖ (скандинавча – ўлим фаришталари)лар ―Один‖ худосига бўйсунувчи, жанговар қизлар бўлиб, жангларда ҳалок бўлган мард жангчиларни ―вальхалла‖ (скандинавча – ўликлар диѐри)га олиб борганлар ва уларга хизмат қилганлар. Қадимги герман мифологиясида ―Ванадис‖ (скандинавча – гўзаллик ва муҳаббат), ―Гудрун‖ (скандинавча – уруш, сирли белги ва тилсим), ―Тор‖ (момоқалдироқ, чақмоқ ва деҳқончилик маъбуди), ―Циу‖ (скандинавча – осмон, уруш ва олий суд), ―Бальдр‖ (скандинавча – баҳор, ўсимликлар ва ҳосилдорлик), ―Локи‖ (скандинавча – олов) худолари ҳисобланган. Қадимги славянларнинг дини оила– уруғ аждодларига сиғинишнинг ривожланиши билан боғлиқ мураккаб синкретик ҳодиса бўлиб, бу славян қабилаларининг патриархал–уруғчилик тузилишига мувофиқ келади. Қадимги славян халқлари табиат ҳодисалари, ҳаракат ва ривожланиш манбаи – ернинг маркази бўлган ―Олам дарахти‖, деб ҳисоблаганлар. Қадимги славян дини ҳам политеистик ҳисобланиб, ―Перун‖ (славянча – момоқалдироқ) бош худо бўлган. Шунингдек, ―Сварог‖ (славянча – осмон), ―Дажбог‖ (славянча – қуѐш), ―Хорс‖ (славянча – шамол), ―Стрибог‖ (славянча – олов), ―Бельбог‖ (славянча – омад ва бахт), ―Волос‖ (славянча – бойлик), ―Макош‖ (славянча – тўқувчилик) худоларига сиғинилган. Шунингдек, антропоморф – ярим одам, ярим ҳайвон қиѐфали ―Семик‖ (славянча – овчилик), ―Ярило‖ (славянча – деҳқончилик), ―Купала‖ (славянча – чорвачилик), дарахтзор, ўрмон, чангалзор, ўсимликлар худолари ҳам бўлган. Улар ўсимликлар каби кузда ―ўладиган‖ ва баҳорда ―қайта тириладиган‖ худоларга атаб қурбонлик маросимлари ўтказишган. Қуюқ ўрмонлардаги азим дарахтлар худолар билан муносабатда бўлишига ишонган қадимги славян халқлари улардан мадад сўраганлар. Дарѐдан соғ–саломат ўтиб олишлари учун сув руҳларига атаб ширинликлар пиширганлар. Тўфоннинг олдини олиш учун товуқ ѐки эчки сўйиб, дарѐда ―қон чиқарган‖лар. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling