6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

 Диний психология – бу бутун диний оммага хос тасаввурлар, сезгилар
кайфиятлар, урф-одат, анъаналар билан боғлиқ муайян диний ғоя тизимининг 
умумбирлигидан иборат. 
 Диний идеология эса – бу диний ташкилотларда ҳизмат қилувчи диний ҳаѐтдаги 
руҳонийлар (богословлар) томонидан ишлаб чиққан ва тарғибот қилинган у ѐки бу 
даражадаги ғоялар тизимидир. 
 Диний ташкилотлар реал-тарихий шароитлар, ҳар бир диний йўналишнинг ўзига 
хос хусусиятларига боғлиқ ҳолда турли шаклларда намоѐн бўлган. Ибтидоий жамоа 
тузуми даврида диний гуруҳ, кейинчалик уюшмалар уруғ-қабилачилик жамоалари билан 
қўшилиб, барча жамоа вакиллари диний ибодатларни биргаликда адо этганлар. Жамият 
ривожининг кейинги босқичларида диний ибодат турлари нафақат шакл жиҳатдан, балки 
мазмун жиҳатдан ҳам бойиб, кенгроқ тус ола бошлаган. Диний ибодатлар дин ҳақида 
муайян билимга (тасаввурга) эга бўлган махсус кишилар (сеҳргарлар, афсунгарлар, 
табиблар, шомон ва бошқалар) томонидан бошқарилган. Цивилизацион тараққиѐтнинг 
кейинги босқичларида ҳар бир дин йўналишининг ўзига хос йирик ва салмоқли 
ташкилотлари: масжид, мадраса, черков, диний уюшма ва бирлашмалар, халқаро диний 
ташкилотлар вужудга келиб, уларда махсус диний кадрлар тайѐрланди. 
Диннинг структураси таърифи, унинг таркибий қисмлари, диний онг даражаларини 
билишнинг илмий, амалий аҳамияти шундаки, у кишилар ҳаѐтидаги диний ва диний 
бўлмаган ҳаракатларни бир-биридан фарқлаш, уларга алоҳида-алоҳида ѐндашиш 
имконини беради.
Динлар таълимотига кўра : политеистик - кўпхудолик (ҳиндуийлик, 
конфуцийчилик) динлари; генотеистик –купхудолик, лекин бир худо асосий етакчи 
хисобланади (грекларда Зевс худоси) ва монотеистик - яккахудолик (яҳудийлик, ислом) 
динларига бўлинади. 
 Диннинг функциялари. Диннинг ―функция‖ ва ―роль‖ тушунчасини фарқлаш 
лозим, улар бир бири билан боғлиқ, лекин ўхшаш эмас. Функция – бу диннинг 
жамиятдаги ҳаракат усули бўлса, роль – бу функцияни бажариш натижаларининг жами 
йиғиндисидир

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling