6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
6-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зардуштийлик асосчиси.
ЗАРДУШТИЙЛИК ДИНИ
Вужудга келиши. Зардуштийлик мил. ав. II-I минг йилликларда Марказий Осиѐда вужудга келган диндир. Зардуштийлик таълимотига кўра, бу дин ваҳй орқали нозил бўлган. У инсониятга бошқа барча динларга нисбатан бевосита ва билвосита энг кўп таъсир ўтказган диндир. Инсоният тарихида ҳар бир киши устидан илоҳий ҳукм амалга оширилиши, жаннат ва жаҳаннам, қиѐмат-қойим, унда таналарнинг қайта тирилиши, тана ва руҳ қайта бирлашиб мангу яшаши ҳақида биринчи бор шу дин доирасида фикр юритилди. Кейинги асрларда бу ғоялар яҳудийлик, христианлик ва бошқа динлар тарафидан ўзлаштирилди. Айтиб ўтиш жоизки, ушбу дин пайдо бўлган давр ва унинг ватани – ҳали фанда охиригача тўлиқ ечилган масалалар эмас. Зардуштийлик дини пайғамбар Зардушт номига нисбат берилиб, шартли равишда шундай атаб келинади. Аслида эса у мазкур диннинг муқаддас китоби ҳисобланмиш Авестода «Маздаясна» дини деб аталган. Бу сўзни «Маздага сиғинмоқ» деб таржима қилиш мумкин. «Мазда» сўзи «дониш, донишманд, оқил» каби талқин этилади. Зардуштийлик яна «Беҳдин», яъни «Энг яхши дин» деб ҳам улуғланган. Унинг таълимотига кўра, барча эзгу борлиқ Мазданинг иродаси билан яратилган. «Мазда» сўзи олдига улуғлаш маъносини англатувчи «Ахура» қўшилиб, зардуштийликнинг илоҳиѐти – Ахура-Мазда номи пайдо бўлган. Бу – «Жаноб Мазда» ѐки «Илоҳ» демакдир. Зардуштийлик асосчиси. Спитама қабиласидан бўлган Поурушаспа ўғли Ашога Заратуштра (юнонча – Зороастр, паҳлавийча – Зарахустра "боқий юлдуз" ва "чиройли туяларга эга бўлган") ушбу диннинг асосчиси ҳисобланади. Зардуштийлар эътиқодига кўра, бу ном унга Ахура-Мазда (юнонча, Ормузд –"Донишмандлик соҳиби") томонидан берилган. Зардуштнинг яшаган даври ва жойи ҳақида турли тахминлар мавжуд. Тадқиқотчи М.Бойснинг таъкидлашича, у мил. авв. 1500-1200 йиллар орасида яшаган. Унинг фикрича, Зардушт ўз даъватини Гуштасб Лухрасб исмли каѐнийлар подшоҳи даврида бошлаган. Бунга у замонавий зардуштийларнинг ҳозиргача мил.авв. 1738 йил шоҳ Виштасп томонидан қабул қилинган "фасли" календаридан фойдаланиб келаѐтганларини далил қилиб кўрсатади. Зардушт номи тадқиқотларда Заратуштра, Зардуст, Зороастр кўринишларида ҳам ишлатилади. Тадқиқотчилар ўртасида Зардуштнинг тарихда бўлган ѐки бўлмаганлиги борасида турли фикрлар мавжуд. Баъзилар уни тарихий шахс деб билсалар, бошқалар афсонавий шахс деб ҳисоблайдилар. Манбаларнинг хабар беришича, у тахминан мил. ав. 1200-570 йиллар орасида яшаган илоҳиѐтчи, файласуф, шоирдир. Тадқиқотчи М. Бойс таъкидлашича, у мил. ав. 1500-1200 йиллар орасида яшаган. Зардушт Марказий Осиѐ ҳудудида мавжуд бўлган кўпхудоликка негизланган қадимий диний тасаввур ва эътиқодларни ислоҳ қилиб, янги динга асос солди. Зардуштнинг диний ислоҳотини тушуниш учун ўша давр Туроннинг ижтимоий- иқтисодий аҳволи ва сиѐсий вазиятни эътиборга олиш керак. Гап шундаки, Турон иқлимининг континентал, яъни нисбатан мўътадиллиги, географик жиҳатдан икки катта қитъа ўртасида, Аму ва Сир дарѐлари оралиғида жойлашгани сабабли савдо-сотиқнинг кучайиши бу минтақда сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик эртароқ вужудга келишига сабаб бўлган. Худди шу тарихий даврда хунармандчилик ва овчилик ҳам анчагина ривожланган. Бу ҳудудда йилқичиликнинг ривожланиши, айниқса Фарғона водийсида қорабайир зотига ўҳшаш отларни боқиш кенг кўлам олгани ҳам ижтимоий ҳаѐтда катта рол ўйнаган. Бунинг устига мис ва қўрғошин конларига бой бўлган. Олтойнинг яқинлиги бу ерда темирчилик, мисгарлик ривожига асос бўлган. Зардушт яшаган даврда ўтроқлик ҳаѐти афзаллиги яққол намоѐн бўлган, аммо унга қабилалар ўртасидаги қирғинбарот урушлар раҳна солаѐтган эди. Урушлар кўпинча ҳар бир қабила ва элатнинг ўз худоларига кўплаб қурбонликлар қилиш одатлари заминида ҳам юзага келарди. Ўз даврининг коҳинлари, сеҳргарлари ва мўътабар қариялари кенг мунозаралар олиб борган. Зардушт юқоридаги одатларни бартараф этиш ва халқларга тинч меҳнат билан шуғулланиш имконини яратиш учун кўпхудолик эътиқодларига барҳам бериб, яккахудоликка сиғинишни тарғиб этган ва шу вазифани бажарган. Зардуштийликнинг ватани масаласида икки хил қараш мавжуд. Жумладан, айрим олимлар зардуштийлик қадимги Эрон ҳудудида кенг тарқалгани, "Авесто"нинг шарҳлари паҳлавий тилида ѐзилганидан келиб чиқиб, унинг ватани Мидия (ҳозирги Эрон ҳудуди) деб ҳисобласалар, кўпчилик тарихчилар эса "Авесто" да Хоразм Зардуштнинг ватани, Ахура-Мазда билан алоқа боғланган ва озархурра (муқаддас олов) биринчи бор ѐқилган жой экани қайд қилинганига асосланиб, Хоразмни эътироф етадилар. Зардуштнинг туғилган ва илк диний фаолиятини бошлаган жой хусусида икки хил қараш бор. Биринчиси – «Ғарб назарияси» бўлиб, унга кўра Мидия (ҳозирги Эрон ҳудудида) Зардуштнинг ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи ҳисобланади. Бу фикр тарафдорларининг далили шуки, биринчидан, зардуштийликнинг Қадимги Эрон ҳудудларида кенг тарқалганлиги бўлса, иккинчидан, зардуштийликнинг муқаддас китоби саналмиш Авестога кейин ѐзилган шарҳларнинг қадимий эрон-паҳлавий тилида бўлганлигидир. Эътибордан чиқармаслик керакки, зардуштийлик уч буюк Эрон империяси – Аҳамонийлар, Аршакийлар ва Сосонийлар даврларида, яъни мил. ав. VI асрдан то мил. VII асригача кетма-кет айнан Яқин ва Ўрта Шарқда давлат дини мақомида бўлган. Иккинчиси, «Шарқ назарияси» бўлиб, унга кўра, Зардушт ватани ва зардуштийликнинг илк тарқалган жойи Хоразм ҳисобланади. Кўпчилик манбашунослар иккинчи назария тарафдорларидирлар. Хоразм зардуштийликнинг муқаддас олови Озархурра биринчи бор ѐқилган ва энг буюк худо – Ахура-Мазданинг Зардушт билан боғланган жойи ҳисобланади. Зардуштийликнинг асосий манбаси Авестода: «Биринчи бор муқаддас олов – «Озархурра» «Аирйанем-Ваэжа» (баъзи манбаларда – «Эран-веж»)да ѐқилди», дейилади. «Аирйанем-Ваэжа»нинг географик ва иқлимий тавсифи Хоразмникига тўғри келади. Авестода Ахура-Мазда томонидан яратилган «Баракат ва нажот» соҳиби бўлган бир қатор мамлакатлар зикр этилади ва уларнинг энг биринчиси, «дунѐда ҳеч нарса чиройига тенг кела олмас Аирйанем-Ваэжа», кейин эса «одамлар ва чорва подаларига мўл» Суғд, «қудратли ва муқаддас» Моуру (Марв), «баланд кўтарилган байроқлар мамлакати» Бахди (Бақтрия) зикр этилади. Зардуштийлик таълимотига кўра, Зардушт ўттиз ѐшга етганида унга пайғамбарлик вазифаси берилган. У ўз тарафдорлари билан бирга Аивитак суви қирғоқларида хилват (ѐлғизлик, чилла)га чиқиб кетган. Хилватнинг 45-кечаси самога кўтарилиб, Воҳуманаҳ (Баҳман) деб номланган фаришта бир неча фаришталар билан бирга унинг кўкрагини ѐриб, руҳини поклаганлар. Воҳуманаҳ уни жаннат, яъни Ахура-Мазданинг ҳузурига олиб борган. Ўша ерда у диннинг ҳукмлари билан бирга юлдузлар, сайѐралар, жаннат, жаҳаннам ва бошқа нарсаларнинг илмини ўрганган. Шундан сўнг Ахура-Мазда унга муқаддас китоб "Авесто"ни инъом этди. Зардушт таълимоти эзгулик ва ѐвузлик ўртасидаги курашнинг азалий эканига асосланган ахлоқий характердаги дин бўлиб, унда адолатли бўлиш, оқиллик, яратувчанлик ва меҳнатсеварлик билан ягона худога сиғиниш тарғиб қилинган. Бу курашда эзгулик тарафдори Ахура-Мазда охир-оқибат ѐвузлик тарафдори бўлмиш Анхра-Майню (юнонча, Ахриман - ѐмонлик, бузғунчилик ибтидоси) устидан ғалаба қозонади. Шунинг учун кўпчилик диншунослар зардуштийликни ассимметрик дуализмга мансублигини қайд қилишган. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling