6-мавзу. Хўжалик жамиятларида акциядор ва иштирокчиларнинг корпоратив ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
1. Акциядор (иштирокчи) ҳуқуқларининг вужудга келиши ва бекор бўлиши
2. Акциядор (иштирокчи) корпоратив ҳуқуқлари: мулкий, бошқарув ва назорат билан боғлиқ ҳуқуқлар
3. Акциядор (иштирокчи) корпоратив мажбуриятлари
Зарурий адабиётлар:
Корпоративное право: учебник / Е.Г. Афанасьева, В.Ю. Бакшинскас, Е.П. Губин и др.; отв. ред. И.С. Шиткина. 2-е изд., перераб. и доп. М: КНОРУС, 2015. С. 364-413.
Nicola de Luca. European company law: text, cases and materials. New York: Cambridge University Press, 2017. С. 302-340.
Paul L. Davies, Sarah Worthington. Gower’s Principles of Modern Company Law 10th ed (eBook). Sweet & Maxwell Ltd. 2016.
Корпоратив ҳуқуқлар ашёвий ва мажбурият ҳуқуқларидан фарқ қилувчи махсус характердаги субьектив ҳуқуқлар саналади.
Бироқ, жамият акцияларининг эгаси бўлиб, акциядор акциядорлик жамияти билан шартнома тузмайди, балки мураккаб ва комплекс бўлган корпоратив муносабатлар иштирокчисига айланади.
Акциядор (иштирокчи) хўжалик жамияти мол-мулкининг (мулк ёки капиталдаги улуши) эгаси ҳисобланмайди. Таъсисчилар (иштирокчилар) нинг ҳиссалари ҳисобига шакллантирилган, шунингдек ўз фаолияти давомида хўжалик жамияти томонидан ишлаб чиқарилган ва сотиб олинган мол-мулк мулк ҳуқуқи бўйича жамиятга тегишли ҳисобланади.
Корпоратив ҳуқуқларнинг классификацияси
Акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) корпоратив ҳуқуқларини шартли равишда қуйидагиларга бўлиш мумкин:
ташкилий-бошқарув
мулкий
имтиёзли
Корпорациянинг иштирокчилари ташкилий-бошқарув ҳуқуқларига қуйидагилар киради:
1) жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш билан боғлиқ ҳуқуқлар;
2) жамият бошқарув органлари фаолияти ва компаниянинг молиявий-иқтисодий аҳволи устидан назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлар;
3) жамият фаолияти тўғрисида маълумот олиш ҳуқуқи.
Корпорация иштирокчиларининг мулкий ҳуқуқлари ўз ичига олиши керак:
1) фойдани тақсимлашда иштирок этиш ҳуқуқи;
2) жамият мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқи-тугатиш квотаси.
Ҳуқуқларнинг алоҳида гуруҳига имтиёзли ҳуқуқлар деб аталадиган ҳуқуқларни киритиш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |