6-мавзу. Хўжалик жамиятларида акциядор ва иштирокчиларнинг корпоратив ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Download 16.55 Kb.
bet3/3
Sana25.04.2023
Hajmi16.55 Kb.
#1396885
TuriУчебник
1   2   3
Bog'liq
6-mavzu-1

Имтиёзли ҳуқуқлар
Мустақил ҳуқуқлар категорияси сифатида, имтиёзли ҳуқуқлар алоҳида саналади, шу жумладан:
- иштирокчилар томонидан учинчи шахсларга бегоналаштирилаётган МЧЖдаги улушларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи;
- қўшимча чиқарилган акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи.

Акциядор (иштирокчи)ларнинг мажбуриятлари


Акциядор (иштирокчи)ларнинг мажбуриятлари
Масъулият турлари
Акциядорлар (иштирокчилар) нафақат корпоратив ҳуқуқларга эга, балки мажбуриятларга ҳам эга:
- таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, суммаларда, усулларда ва муддатларда ҳиссаларни киритиш;
- жамият ёки ширкат фаолияти ҳақидаги махфий маълумотларни ошкор қилмаслик.
Мажбуриятлар рўйхати ёпиқ эмас: хўжалик жамияти тўғрисидаги қонунларда, шунингдек, муайян жамиятнинг уставида бошқа мажбуриятлар назарда тутилиши мумкин.
Акция (ҳисса)лар юзасидан тўлов мажбурияти
Унинг таъсис этилишида жамиятнинг акциялари (устав капиталидаги ҳиссалари) жамиятни ташкил этувчи шартномада белгиланган муддатда, лекин хўжалик жамиятлари тўғрисидаги қонунда кўрсатилган вақтдан кечиктирмай (1 йил) тўлиқ тўланиши лозим.
Жамият фаолияти ҳақидаги махфий ахборотларни ошкор қилмаслик мажбурияти
Корпоратив мажбуриятлар қаторига жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик мажбурияти киради.
Махфий ахборот – бу чекланган доирадаги шахсларгина кириши мумкин бўлган ҳамда тақдимот қилишга (яъни, маълум бир шахсларга етказиш) ва тарқатишга (яъни, номаълум шахслар доирасига етказиш) номақбул ахборотдир. Махфий ахборотни ҳар қандай рухсатсиз етказиш белгиланган махфийлик режимини бузади ва учинчи шахсларга номаълум бўлган бундай маълумотларнинг қийматини камайтиради.
Download 16.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling