6-мавзу: Ўқитиш тамойиллари


Download 1.46 Mb.
bet1/5
Sana03.01.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1075888
  1   2   3   4   5
Bog'liq
10-mavzu

10-МАВЗУ: ТАЪЛИМ ҚОНУНИЯТИ, ҚОНУНЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ

Режа:

  • Таълим қонунияти
  • Таълим қонунлари
  • Таълим тамойиллари

Дидактикада таълим-тарбия жараёнида амал қилиниши шарт бўлган қонун-қоидалар ва тамойиллар ишлаб чиқилган. Шундай экан, “қонуният”, “қонун”, “қоида”, “тамойил” деган тушунчаларнинг том маъносини аниқроқ билиб олишимиз лозим.

  • Дидактикада таълим-тарбия жараёнида амал қилиниши шарт бўлган қонун-қоидалар ва тамойиллар ишлаб чиқилган. Шундай экан, “қонуният”, “қонун”, “қоида”, “тамойил” деган тушунчаларнинг том маъносини аниқроқ билиб олишимиз лозим.
  • Қонуният - бизнинг ихтиёримиздан ташқари объектив мавжуд бўлган нарса ва ҳодисалар ўртасидаги, уларнинг тадрижий ривожи (эволюцияси) заруриятидан келиб чиққан боғланиш. Табиий фанларда, уни қонун деб ҳам номлайдилар. Масалан, Ернинг тортилиш қонуни, Марказдан қочма куч қонуни, Жовул-Ленс қонуни ва ҳоказо.
  • Таълим-тарбия жараёнининг қонуниятларини тушунтирадиган бўлсак, улар таълим-тарбия жараёнининг тадрижий ривожи заруриятидан келиб чиқувчи таълим-тарбияни бир бутун қилиб турган қисмлари орасидаги зарурий боғлиқликлардир. Чунончи, таълим берувчи ва таълим олувчи орасидаги зарурий боғлиқлик ёки таълим беручи билан ўқув дастури орасидаги зарурий боғлиқлик ва ҳоказолар.

  • Қоида – бу инсон ҳаракат тартибининг охирги босқичи бўлиб, объектив қонуниятлар асосида ишлаб чиқилган тамойилларнинг у ёки бу ҳаракатларини чуқурлаштириб, конкретлаштириб берувчи ҳаракат тартибидир. Қоидалар назария билан амалиёт орасини боғлаб турувчи воситадир.
  • Таълим қонунлари. Таълим қонунлари тўғрисида гап борганда, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи мамлакатларда гоҳо таълим тамойилларини ҳам, гоҳо таълим қоидаларини ҳам қонун деб юритилиши кузатилади. Шунинг учун, қонун деб аниқ айтилган Америкалик Торндайк мактаби бўйича куйидаги қонунларни қайд килиш билан чекланамиз.
  • Ўзаро боғлиқлик қонуни – таълим-тарбия жараёнида иккита руҳий ҳаракатнинг ўзаро боғлиқликдаги ривожланиш қонуни. Бу қонун бўйича таълим-тарбия жараёни таълим берувчи ва таълим олувчи руҳининг бир йўналишдаги ҳаракатини тақозо етади. Бу қонунга биноан, агар таълим-тарбия жараёнини ташкил қилувчи икки шахснинг бирининг руҳ ҳаракати иккинчисиники билан мос тушмаса, таълим-тарбия жараёни содир бўлмайди. Билим бериш жараёни содир бўлиши мумкин, тазйиқ йўли билан, аммо ҳақиқий таълим-тарбия жараёни амалга ошмайди. Бу қонунга биноан дарсни ташкил қилиш ва уни амалга ошириш учун педагог синфда ёки аудиторияда бир хилдаги руҳий ҳолатни, яъни билим бериш ва билим олиш ҳолатини шакллантириши керак.
  • Машқ қонуни – бу қонун бўйича, эгалланган билимни кўникмадан сўнг малакага айлантириш учун, машқ қанчалик тез фаол бўлса, қайтар реакция ҳам шунчалик тез бўлиб, билим ўзлаштирилиши ҳам тез ўтади, у билимни хотирада узоқ муддатга сақланиши таъминланади. Бу қонун бўйича, билим эгаллаганда ҳар бир киши ўзининг қабул қилиш тезлиги қобилиятига биноан эгалласа ҳам, уни кўникма ва малакага айлантиришда, машқни иложи борича тез амалга оширишни тақозо этади.
  • Интенсивлик қонуни – бу қонун бўйича ҳам, машқлар жавоби қанчалик интенсив равишда бўлса, у шунчалик тез ўзлаштирилади.
  • Ассимилиация қонуни бўйича – ҳар бир янги туртки қайтар реакцияни вужудга келтиради, дейилади. Шунинг учун эгаллаган билимни кайтариш йўли билан туртиб туриш керак дейилади.
  • Натижавий қонунда – реакция ижобий бўлса билим мустаҳкамланади, агар салбий бўлса хотира уни ўчириб ташлайди, дейилади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling