6-мавзу. ИҚтисодий ахборотлар тизими ва уларнинг турлари режа: Иқтисодий ахборотлар тизими
Қарорларни қуллаб қувватлаш тизими
Download 25.22 Kb.
|
6-мавзу.ИАБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Стратегик ахборот тизими
- Ўзлаштириш учун саволлар 1.Иқтисодий ахборот тизими нима 2.Қулланиш даражасига кўра иқтисодий ахборот тизими қандай турларга бўлинади
Қарорларни қуллаб қувватлаш тизими натижаларини олдиндан билш қийин булган, қисман тузилмалашган тузилмаларга хизмат қилади. Улар бир неча моделга эга булган анча қудратли таҳлилий аппаратга эга.Ахборотни бошқарув ва операцион ахборот тизимларидан олада. Бу тизимлардан қарор қабул қилувчи барча мутахасиислар: менежерлар, таҳлилчилар ва бошқалар фойдаланади. Масалан: улар тавсияси қурилмани сотиб олиш ёки ижарага бериш ҳақидаги қарорни қабул қилишда қул келади.
Қарорларни қабул қилишни қуллаб қувватлаш тизимларининг характеристкалари: ривожланишни олдиндан билиш қийин булган муаммоларни ҳал этишни таъминлайди; моделлаштириш ва ҳал этишнинг мураккаб асбоб ускуна воситалари билан жихозланган; ҳал этилаётган вазифалар ва чиқиш маълумотларини қуйишни енгил ўзгартиришга имкон беради; мосланувчанлиги билан ажралиб туради ва шароитлар ўзгариши билан кунига бир неча бор мослашади; Исталган ташкилот вафирма ривожи ва муваффақияти кўп жихатдан унда қабул қилинган стратегияга боғлиқ. Стратегия деганда истиқболли, узоқ муддатли вазифаларни ҳал этиш услуб ва воситалари жамланмаси тушунилади. Хозирги пайтларда бозор муносабатларига утиш муносабати билан фирманинг ривожланиши ва иш юритиш стратегияси масаласига алоҳида этибор берилмоқда. Бу хол ахборот тизимларига қарашларда туб ўзгаришларга олиб келди. Улар фирма маҳсулотлари, унинг вазифаси, услублари, хизматларини танлашни ўзгартиришига таъсир курсатувчи стратегик муҳим тизимлар сифатида бахолана бошлади. Ахборот тизимларининг янги - стратегик типи пайдо була бошлади. Стратегик ахборот тизими - ташкилот ривожланишининг стратегик истиқболли мақсадларини амалга ошириш буйича қарорлар қабул қилишни қуллаб қувватлашни таъминловчи компьютерли ахборот тизимидир. Шундай вазиятлар маълумки, унда ахборот тизимининг янги сифати нафақат фирм тузилиши, балки ундаги соҳаларнинг ўзгаришига олиб келиб, гуллаб яшнашига имкон яратади. Бироқ бунда айрим вазифа ва иш турларини автоматлаштириш билан боғлиқ нохуш психологик шароит юзага келиши мумкин, бу хол эса ходимлар ва ишчилардан айримларининг қисқаришига олиб келади. Ахборот тизими сифатини исталган ташкилот фаолиятининг стратегик воситаси сифатида, маҳсулот чиқарувчи фирма мисолида кўриб чиқамиз. Бу шароитларда фирма бошқа фирмалар билан рақобатдош бўлиши лозим. Бунда фирмага таъсир этувчи ташқи омиллар қуйида кўрсатилган, яъни: бозорда уз сиёсатини олиб бораётган рақобатчилар; товар ва хизматларни сотиб олиш гуйича турли имкониятларга эга харидорлар; узининг нарх сиёсатини олиб бораётган таъминотчилар; Агар фирма бу омилларни ҳисобга олса ва қуйидаги стратегияга амал қилса, узига рақобатли афзалликларни таъминлайди: мавжудидан манфаатли равишда ажралиб турувчи янги товар ва хизматларни яратиш; мавжуд булганларга қараганда бир қатор ажралиб турувчи белгиларга эга фирма товар ва хизматлари устун турувчи бозорларни қидириб топиш; харидор ва таъминотчиларни мазкур фирмага боглаб қуювчи алоқаларни яратиш; сифатга зарар келтирмаган холда маҳсулот қийматини камайтириш. Ўзлаштириш учун саволлар 1.Иқтисодий ахборот тизими нима? 2.Қулланиш даражасига кўра иқтисодий ахборот тизими қандай турларга бўлинади ? 3.Бошқарув ахборот тизими ҳақида сузлаб беринг ? 4.Иқтисодий ахбортнинг нечта тури мавжуд ? Download 25.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling