6-мавзу. ИҚтисодий ахборотлар тизими ва уларнинг турлари режа: Иқтисодий ахборотлар тизими
Офисни автоматлаштириш ахборот тизимлари
Download 25.22 Kb.
|
6-мавзу.ИАБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билимларни қайта ишлаш
- Бошқарув ахборот тизими
Офисни автоматлаштириш ахборот тизимлари узининг соддалиги ва кўп соҳалилиги жихатидан исталган ташкилий даражада ходимлар томонидан фаол ишлатилади. Уларни кўпроқ урта малакали ходимлар: бухгалтерлар, котиблар, клерклар қуллайди. Ассосий мақсад - маълумотларни қайта ишлаш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш ва концелярия мехнатини соддалаштириш. Офисни автоматлаштириш турли минтақалардаги ахборот соҳаси ходимларини узаро боглайди ва харидорлар, буюртмачилар, бошқа ташкилотлар билан алоқа қилишга ёрдам беради. Уларнинг фаолияти асосан ҳужжатлаштириш, коммуникацияларни бошқариш. Жадваллар тузиш ва ҳоказоларни қамраб олади .бу тизимлар қуйидаги вазифаларни бажаради:
Турли матн процессорлари ёрдамида компьютерларда матнни қайта ишлаш ; Юқори сифатли нашр маҳсулотларини ишлаб чиқариш; Ҳужжатларни архивлаштириш; Ишбилармонлик ахборотини юритиш учун электрон календар ва ён дафтарлар; Электрон ва аудиопочта; Видео ва телеконференциялар. Билимларни қайта ишлаш ахборот тизимлари, шу жумладан эксперт тизимлари мухандислар, хуқуқшунослар, олимларнинг янги маҳсулот ишлаб чиқиш, яратиш чогида зарур билимларни узида мужассамлаштиради, яъни: Менежмент даражаси ахборот тизимлари урта бошқарув бугини ходимлари томонидан қарорларнинг мониторинги, назорати, қабул қилиниши ва махмурийлаштириш учун фойдаланилади.Бу ахборот тизимларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат; жорий курсаткичларни аввалгиси билан қиёслаш; муайян вақтда даврий ҳисоботларни тузиш, оператив даражадаги каби жорий воқеалар буйича ҳисобот бериш эмас; архив ахборотига киришни таъминлаш ва ҳоказолар. Айрим АТ оддий бўлмаган қарорларни қабул қилишни таъминлайди. Бу даражада ахборот тизимларининг икки тури : бошқарув ва қарорни қувватлаш тизимларига ажратиш мумкин. Бошқарув ахборот тизими унча катта бўлмаган таҳлилий имкониятларга эга. Улар кундалик ва хафталик ахборотга мухтож бошқарувчиларга хизмат қилади. Бунинг сабаби шуки, уларнинг асосий вазифаси фирмадаги кундалик операцияларни кузатиб бориш ва қатъий тузилмалаштирилмаган йигма намунавий ҳисоботларни даврий шакллантиришдан иборат. Ахгорот операциявий даражадаги ахборот тизимидан келади. Бошқарув ахборот тизимларининг характеристкалари: операцияларни назорат қилиш даражасида тузилмалашган қарорлар ва қисман тузилмалашган топшириқларни қабул қилишни қуллаб қувватлаш учун фойдаланилади; тезкор шароит буйича қарорларнинг назорати . ҳисобийлиги ва қабул қилинишига йўналтирилган ; ташкилот ичидаги мавжуд маълумотлар ва уларнинг оқимига таянади; кичик таҳлилий имкониятлар ва тез мослашмайдиган тузилмага эга. Download 25.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling