6-мавзу. ИҚтисодий ахборотлар тизими ва уларнинг турлари режа: Иқтисодий ахборотлар тизими


Download 25.22 Kb.
bet1/5
Sana21.09.2023
Hajmi25.22 Kb.
#1683225
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6-мавзу.ИАБ


6-мавзу.ИҚТИСОДИЙ АХБОРОТЛАР ТИЗИМИ
ВА УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
РЕЖА:
1. Иқтисодий ахборотлар тизими
2. Иқтисодий ахборотларнинг турлари. Ахборот тизими: қўлда қилинадиган, автоматлаштирилган ва автоматик ахборот тизимлари.
3.Статистика, бухгалтерия, офисни автоматлаштириш, билимларни қайта ишлаш, бошқарув қарорларини қўллаб қувватлаш ва стратегик ахборот тизимлари.
Таянч иборалар:
иқтисодий ахборот тизими , бошқарув тизими , директив ахборот, статистика ахборот тизими, бухгалтерия ахборот тизими, стратегик ахборот тизими.
1. Иқтисодий ахборотлар тизими
Ахборотлар тизимлари жамият пайдо булган пайтдан бошлаб мавжуд булган, чунки ривожланишнинг турли босқичида жамият уз бошқаруви учун тизимлаштирган , олдиндан тайёрланган ахборотни талаб этган . Бу, айниқса ишлаб чиқариш жараёнлари – моддий ва номоддий нематларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнларга тегишлидир.чунки улар жамият ривожи учун ҳаётий муҳим ахамиятга эга .айнан ишлаб чиқариш жарёнлари тезкор такомиллашади. Уларнинг ривожланиб бориши бориши билан бошқариш хам мураккаблашадики, уз навбатида, у ахборотлар тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришни талаб қилади. Иқтисодий ахборот тизими нима эканлигини тушуниб олиш учун иқтисодий объектни бошқариш тизимида тутган урнини аниқлаб олиш лозим . Бу объект моддий ва номоддий ишлаб чиқариш билан боғлиқдир.
Бошқаришга эхтиёж умумий мақсадларга эришиш учун бирлашган жамоанинг айрим ахзолари хатти - харакатини мувофиқлаштириш зарурати тугилгандагина юзага келади. Бундай мақсадлар қуйидагича бўлиши мумкин: рақобат кўрашида бошқарув объектининг яхши ишлаши ёки омон қолиши, энг кўп фойда олиш, ҳалқаро бозорга чиқишва ҳоказоларни таъминлашдир.
Бошқарув тизими бошқарув объекти йиғиндисини (масалан , корхоналар) ва бошқарув субъекти , бошқарув аппаратини ўзида номоён этади, сўннгиси режаларни ишлаб чиқувчи, қабул қилинган қарорларга талабларни мослаштирувчи, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилувчи ходимлардан ташкил топади, бошкарув объекти вазифасига эса бошкарув аппарати ишлаб чиққан режаларни бажариш киради, яъни бошқарув тизимининг ўзи шу ишларни бажариш учун тузулгандир.
Бошқарув тизимининг иккала компоненти тўғри ва акс алоқалар билан боғланган. Тўғри алоқа бошқарув аппаратидан бошқарув объектига йўналтирилган директив ахборот оқимида ифодаланади, акс алоқа тескари йўналишда юборилувчи қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисобот ахборот оқимида ўз аксини топади .
Директив ахборот бошқарув апарати томонидан юзага келган иқтисодий вазият, атроф муҳит ҳақидаги ахборот ва бошқарув мақсадларига мувофиқ ҳолда яратилади. Ҳисобот ахборот и бошқарув объекти томонидан шакллантирилади ва ички иқтисодий вазият, шунингдек, унга ташқи муҳит даражаси (тўловларнинг ушлаб қолиниши, энерги узатиш, объект – ҳаво шароитлари, ижтимоий – сиёсий вазиятларнинг бузилиши ва бошқалар)ни акс эттиради.
Ахборотлар тизими аниқ бир объектлар учун яратилади, самарали ахборотлар тизими бошқариш, амалий соҳалар даражалари ўртасидаги фарқларни, шунингдек ташқи ҳолатларни эътиборга олади ва бошқариш функциясини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотнигина беради.

Download 25.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling