6-мавзу. ИҚтисодий ахборотлар тизими ва уларнинг турлари режа: Иқтисодий ахборотлар тизими
Иқтисодий ахборотларнинг турлари. Ахборот тизими қўлда қилинадиган, автоматлаштирилган ва автоматик ахборот тизимлари
Download 25.22 Kb.
|
6-мавзу.ИАБ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Статистика, бухгалтерия, офисни автоматлаштириш, билимларни қайта ишлаш, бошқарув қарорларини қўллаб қувватлаш ва стратегик ахборот тизимлари. Статистика ахборот тизимлри
2. Иқтисодий ахборотларнинг турлари. Ахборот тизими қўлда қилинадиган, автоматлаштирилган ва автоматик ахборот тизимлари.
Ахборот тизими – бошқариш функциясини амалга ошириш учун ходимларни турли хил ахборот билан таъминловчи объект ҳақидаги ахборотни йиғиш, узатиш ва қайта ишлаш бўйича маълумотлар ва коммуникациявий тизимни ўзида номоён этади. Ахборотлар тизимларини татбиқ этиш нафақат майда чуйда ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш ёзув чизув ишларини автоматлаштириш ҳисобига балки қарорларни қабул қилиш. Замонавий телекоммуникация воситаларидан фойдаланишда фирма мутахасислари ҳатти – ҳаракатини моделлаштиришга асосланган бошқаришнинг янги услублари ҳисобига ҳам фирма ишлаб чиқариш–хужалик фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадларида амалга оширилади. Автоматлаштирилганлик даражасига қараб кўлда қилинадиган, автоматлаштирилган ва автоматик ахборот тизимлари бор. Қўлда қилинадиган ахборотлар тизимида – бошқариш ёки маълумотларни қайта ишлаш функцияларининг бир қисми автоматик равишда, бошқаси инсон томонидан бажарилади. Автоматик ахборотлар тизимида – бошқариш ва маълумотларни қайта ишлашнинг барча функциялари техник воситаларда, инсон иштироксиз амалга оширади. Иқтисодий ахборот тизими кўп сонли функцианал хусусиятларига кўра кўплаб турли туман таснифий белгиларга бўлинади. Жумладан ,қулланиш даражаси ва махмурий бўлинишига мувофиқ , ИАТ ни корхона . туман , вилоят ва мамлакат жихатларига ажратиш мумкин. Қулланиш соҳасига кўра қуйидагиларга ажратилади: Банк ахборот тизимлари; Фонд бозори ахборот тизимлари; Сугурта ахборот тизимлари; Солиқ ахборот тизимлари; Саноат корхонслари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари; Статистика ахборот тизимлари ва бошқалар. 3.Статистика, бухгалтерия, офисни автоматлаштириш, билимларни қайта ишлаш, бошқарув қарорларини қўллаб қувватлаш ва стратегик ахборот тизимлари. Статистика ахборот тизимлри Давлат статистикаси мамлакатда ахборот тизимини яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Давлат статистикаси органлари иқтисодий ривожланишда давлат бошқарувининг энг муҳим дастагидир. Макроиқтисод ва статистика вазирлиги бошқарув органларига тармоқиқтисодиёти ва идораларига қарашли, ташкилотлар фаолияти ҳақида зарур статистик маълумотларни беради. Давлат статистика идоралари давлат бошқаруви идораларига иқтисодий тармоқ соҳалари фаолияти ҳақида ахборот бериб, топшириқлар кўринишидаги бошқарув ахборот қабул қилиниши ва фактик ҳолати – улар томонидан бу топшириқлар бажарилганлиги ёки бажарилмаганлигидан келиб чиққан холда бошқарув объектларининг кузда тутилган хатти – харакатлари қайд этилганини ифодалайдиган хабардор этувчи муҳим вазифани бажаради. Статистик ахборот тизими мураккаб тизимларга қуйиладиган барча талабларга жавоб беради: -умумий мақсадга эришиш учун қулай, ўзаро таъсир нуқтаи назаридан тизим элементларининг бирлиги; -катта ўлчамлилик; -ишнинг мураккаблилиги ва бошқалар. Давлат статистика оргонлари мулкчилик шаклидан қатъий назар минг-минглаб саноат корхоналари, қурилишлар, қишлоқ хужалик корхоналари ,маданий, маиший ва бошқа муассасалардан тушадиган статистика маълумотларини йигади ва қайта ишлайди. Статистик ахборот хилма-хиллиги, оммавийлиги ва даврийлиги жихатидан фарқланади. Айтилган объектлардан келиб тушадиган барча статистик ҳисоботларни қайта ишлиш учун йилига бир неча юз миллиард ҳисоблаш операциялари талаб этилади. Download 25.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling