6-мавзу. ИҚтисодий ахборотлар тизими ва уларнинг турлари режа: Иқтисодий ахборотлар тизими


Download 25.22 Kb.
bet3/5
Sana21.09.2023
Hajmi25.22 Kb.
#1683225
1   2   3   4   5
Bog'liq
6-мавзу.ИАБ

Бухгалтерия ахборотлар тизими
Кўпгина корхоналар бозор шароитида ахборотга мулкчиликнинг бошқа исталган турлари каби сақлаш, фойдаланиш ва химоя қилиш зарур булган кимматбахо заҳира сифатида баҳо беришади. Ишлаб чиқариш ва хужалик фаолиятини бошқариш учун зарур ахборот олиш мақсадларида корхона бухгалтерлик ахборот тизимларини барпо этади. БУАТ хужалик фаолияти ва қарор қабул қилувчи кишилар уртасида богловчи бугим бўлиб хизмат қилади. Унда корхона хужалик фаолияти ҳақидаги маълумотларни йигиш, рўйхатдан ўтказиш, қайта ишлаш, сақлаш, таҳлил ва қарор қабул қилиш учун фойдаланувчига етказиш амалга оширилади. Корхона БУАТ ишлашининг асосий мақсади чекланган заҳиралардан, шунингдек, муқобил вариантлардан фойдаланишда асосланган қарорларни қабул қилиш учун корхона рахбариятининг молиявий ахборот билан таъминлашдир. БУАТ корхона хужалик фаолиятини тўлиқ акс эттирувчи бухгалтерлик ахборотини тақдим этади. Хозирги пайтда бухгалтерлик ҳисоби юритишнинг ҳалқаро стандартларига утиш шароитларида бухгалтерлик ахбороти йўналиши ўзгарди. Агар яқиндагина унинг асосий фойдаланувчиси давлат бошқаруви оргонлари булган булса, хозирда бухгалтерлик ахбороти корхона ичида хам, ундан ташқарида хам бошқарув қарорларини қабул қилишда асос бўлиб хизмат қилади. Аввало у режалаштириш, назорат ва таҳлил каби корхона ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини бошқариш функцияларини бажариш учун зарур миқдорий малумотларни тақдим этади.
Режалаштириш босқичи учун бухгалтер кузда тутаетган фойда ва пул заҳираларига эхтиёж ҳақидаги ахборотни тақдим этиши лозим. Назорат босқичида бухгалтердан фактик даромадлар ва харажатларни режадаги билан қиёслаш ахбороти талаб этилади. Таҳлил босқичида бухгалтерлик ахбороти асосида олдига қуйилган мақсадга эришилгани ёки эришилмагани аниқланади. Таҳлил натижаларига кўра, корхонанинг бошқариш тизимини такомиллашти-ришга доир қарорлар қабул қилинади.
Бухгалтерлик ахборотининг асосий фойдаланувчилари корхона рахбарияти ва менежерларидир. Бу ахборот асосида корхонанинг сўнгги ҳисобот давридаги соф фойдаси, фойда меёрининг кутилаётган хажмга мувофиқлиги, пул заҳираларининг мавжудлиги, соф активлар ва низом капиталининг нисбати, энг фойдали фаолият йўналишлари, ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи аниқланади.
Бухгалтерлик ахбороти рахбариятга якунларни нафақат тушинтириш ва таҳлил этишга, балки турли қарорларни қабул қилишда корхона фаолияти натижаларини олдиндан билишга хам ёрдам беради.
Бухгалтерлик ахборотининг ташқи фойдаланувчилари хам мавжуд. Улар хиссадорлар, инвесторлар, кредиторлар, харидорлар, мижозлар, аудиторлар ва солиқ хизмати нозирларидир. Хиссадорлар ва инвесторларга корхона эгалари хусусий капитали қанчалик самаралива даромадли фойдаланилаётгани ,янги инвестициялар керакми ёки унинг хажмини қискартириш керакми , фирма келажакда фойдали бўлиб қоладими ва қандай шароитларда бунга эришади кабиларни билиш муҳимдир. Кредиторларга қарз зарурлиги, корхонанинг қарз зарурлиги, корхонанинг қарз фоизларини уз вақтида тулаш қобилияти қизиқтиради ва ҳоказолар.

Download 25.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling