6-мавзу: жамият ва инсон фалсафаси


Download 81.25 Kb.
bet12/14
Sana18.06.2023
Hajmi81.25 Kb.
#1561008
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
6-МАВЗУ

Шарқ-мусулмон фалсафаси доирасида тақдир ҳақидаги ислом ақидасига суянади. Инсон тақдири олдиндан белгилаб қўйилган, шу сабабли инсоннинг қўлидан келадиган бирдан-бир иш - бу ўзини ана шу тақдирда белгилаб қўйилганидек тутиш. Бироқ, Форобий, Беруни, Ибн Сино, Алишер Навои, Мирза Бедил, XIX аср охири - ХХ аср бошларидаги маърифатпарварлар - Ахмад Дониш, Муқимий, Фурқат, Завқий, Сатторхон Абдулғаффорров ва бошқалар инсон ҳақидаги гуманистик, маърифатпарвар ва демократик концепциянинг шаклланишига катта ҳисса қўйдилар. Уларнинг ижодлари учун инсонга, унинг кучига, ақлига, иродасига ишонч хосдир, улар оммани маърифатли ва билимли бўлишига даъват этдилар.
Янги давр фалсафаси инсоннинг моҳияти ва ўз-ўзини англаши муаммоларига қайтиши билан ажралиб туради.
Томас Гоббс, механик материализм тарафдори ўлароқ, инсоннинг руҳий дунёси механик куч-ғайрат ва ҳаракатлар мажмуасидан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблади. Унинг фикрича, инсон фақатгина мураккаб тузилган механизмдир холос, у механика қонунларига бўйсунади. Гоббс руҳнинг алоҳида субстанция сифатида мавжудлигини инкор этди.
Рене Декарт инсоннинг дуалистик концепциясини ишлаб чиқди. У инсон ўлик механизм (тана) билан иродага ва фикрлаш қобилиятига эга бўлган субстанция (руҳ)нинг қўшилувидан ташкил топган, деб ҳисоблади.
Бенедикт Спиноза ўзининг инсон ҳақидаги таълимотини инсоннинг табиатнинг бир қисми эканлиги, тана ва руҳнинг бирлиги асосида яратди. Инсоннинг бутун руҳий ҳаёти идрок ва аффектлар (қувонч, ғам, лаззат)дан иборат. Инсонни ҳаракатига келтирувчи куч - ўзини сақлаш ва манфаатга интилишдир.
XVIII аср француз материалистлари Ж.О.Ламетри, К.А.Гельвеций, П.А. Гольбах, Д.Дидро ва бошқалар инсон ҳақидаги таълимотини ишлаб чиқишга катта хисса қўшдилар. Буни ҳатто уларнинг асарларининг номлари ҳам тасдиқлаб туради: Ламетрининг «Инсон-машина», Гельвецийнинг «Инсон ҳақида» ва ҳоказо.
Ламетри ижтимоий ривожланишнинг асосий сабаблари улуғ шахсларнинг фаолияти ва маърифатдир, деб ҳисоблар эди. Дидро инсонни олий қадрият, коинотнинг идрок маркази, бутун маданиятнинг яратувчиси деб ҳисоблади. Гольбахнинг назарида эса, инсон табиатнинг бир қисми, у табиат қонунларига бўйсунади. Гельвецийнинг фикрига кўра, инсоннинг шаклланишида атроф муҳит асосий рол ўйнайди. У барча одамлар ўз қобилиятлари ва имкониятларига кўра табиат томонидан тенг қилиб яратилган, уларнинг қандай бўлиши фақат тарбияга боғлиқ деб ҳисоблади.

Download 81.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling