6-мавзу: жамият ва инсон фалсафаси


Download 81.25 Kb.
bet3/14
Sana18.06.2023
Hajmi81.25 Kb.
#1561008
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
6-МАВЗУ

Плюралистик ёндошув инсоният тарихининг бирлигини инкор этиб, ўзаро боғлиқ бўлмаган ёки кам боғлиқ бўлган кўплаб ўзаро тенг қадрли тарихий тузилмалар – цивилизацияларнинг мавжудлигини тан олади, шу асосда инсоният тарихи ривожланишининг ягона тараққиёт жараёни эканлигини инкор этади.
Чизиқли (ёки прогрессистик - тараққиётпарварлик) ёндошув намоёндалари тарихий тараққиёт ғоясини жаҳон тарихий ривожи динамикасининг асосини ташкил этувчи умумий қонун сифатида қабул қиладилар. Бунда муайян мезонларга биноан инсоннинг барча табиий имкониятлари рўёбга чиқадиган ҳамда барча эҳтиёжлари қондирилиши мумкин бўлган мукаммал жамиятга етишишнинг босқичлари ва даврлари белгиланади. Бундай мақсадлар сифатида социалистик, коммунистик ва бошқа утопиялар кўрсатилади.
Чизиқли ривожланиш концепциясига муқобил бўлган даврий (циклик) парадигма намоёндалари инсоният тарихининг ягона тарихий ёки абадий мақсадга қараб ривожланишни инкор этадилар. Уларнинг фикрича, тарих айланма шаклда ҳаракат қилиб, охир оқибат ўзининг бошланғич ҳолатига қайтади. Ушбу назариялар қаторига маданий-тарихий ёки цивилизацион ёндошув ҳам киради. Унга биноан, инсоният тарихи – ҳар бири ўзига хос шаклланиш, ривожланиш ва инқироз босқичларига эга бўлган, ўзаро кам алоқадор ёки умуман боғлиқ бўлмаган локал цивилизациялардан ташкил топади.
Ҳозирги даврга келиб, формацион ва цивилизацион ёндошувлар дихотомияси доирасидаги баҳс-мунозара кескин тус олмоқда. Айниқса, постсоциалистик маконда бир неча ўн йилликлар давомида ҳукмрон бўлиб келган формацион, марксистик ёндошувнинг қийинчиликлар билан бартараф этилиши ёрқин намоён бўлмоқда.
Аввалги параграфларда қайд этилганидек, формацион назария К.Маркс номи, у ишлаб чиққан жамият ҳақидаги таълимот билан боғлиқ. Умуман олганда, Маркс ўз давридаги глобал тасаввурларга, хусусан, Хегелнинг умумий қонуниятлар ҳамда ягона йўналишга эга бўлган жаҳон тарихи ҳақидаги ғояларга эргашган эди. Бу тасаввурлар тарихга материалистик ёндошув асосида қайта ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра инсоният тарихи табиий, ўз ички қонуниятларига эга бўлган, яъни кишилар онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўладиган формацияларнинг алмашиниш жараёнидан иборат. Формация деганда қандайдир эмпирик жамият (инглиз, француз ёки бошқа) геополистик ҳамжамият (Шарқ, Ғарб) эмас, балки жамият ижтимоий тузилмасининг негизини ташкил этувчи умумият тушунилади. Яъни, формация – жамиятнинг муайян тарихий типидир. Ҳар бир формациянинг асосини ўзига хос ишлаб чиқариш усули ташкил этиб, унинг структурасида ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш қуроллари, уларнинг ривожланиш даражаси ва характери муҳим аҳамият касб этади. Улар ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқариш муносабатлари сиёсий, ҳуқуқий устқурмага, шунингдек, ижтимоий онгнинг бошқа шаклларига нисбатан асос, базис ролини ўйнайди.
Формацион таълимотга кўра, жамият қуйи шаклдан юқори шаклларга, ибтидоий жамоа тузумидан қулдорлик жамияти орқали феодализмга, ундан капитализмга ҳамда энг олий мақсад, инсониятнинг «олтин» асри коммунизмга қараб ҳаракат қилади. Бир формациядан иккинчисига ўтиш янги ишлаб чиқариш кучлари ва эскириб қолган ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги зиддиятлар ҳамда ихтилофлар натижасида юзага келадиган ижтимоий инқилоб орқали содир бўлади.



Download 81.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling