6-мавзу: жамият ва инсон фалсафаси
Download 81.25 Kb.
|
6-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шарқ мутафаккирлари
- К.Маркс ва Ф.Энгелс
- «диалектик-гуманистик»
- «социум»
- Толкотт Парсонс
Христианликда ҳам ижтимоий-фалсафий муаммоларнинг ривожланиши жиддий тус олган. Бунга Авлиё Августиннинг «Илоҳий шаҳар ҳақида» деб номланган асари сабаб бўлиб, унда у кишилик жамиятининг ривожланиши тўғрисида ўз концепциясини шакллантирди ва ривожлантирди. Бу асарда у гуноҳкорликка, бойликка асосланган жамиятни диний софликка асосланган жамиятни қарама-қарши қўяди, худди шу жамиятни «илоҳий шаҳар» - Божъий град, деб атайди. Тарихда христианликнинг католицизм, православ, протестантизм каби оқимлари мавжуддир. Уларнинг ҳар бири ўзининг конфессионал хусусиятларидан ташқари, махсус фалсафий томонларига эга бўлиб, жамиятнинг ривожланишини турлича ифода этади. Католик дини ўзини бирқанча босқичларга эга бўлган, жамиятдан юқори турувчи, уни бошқарувчи ва ўз ҳуқмини ҳамма одамларга ўтказувчи ташкилот деб ҳисоблайди.
Православ дини эса, ўзини одамларнинг одатий, маиший ишлари билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Уларда ҳеч қачон ягона марказнинг бўлмаганлиги ҳам шунга олиб келган. Католикларга Рим ва Папа эга бўлган ҳолда, барча православ черковлари мустақил бўлганлар. Ҳатто, Константинополь патриархи ҳам тенгларнинг ичида биринчилардан бўлган. Протестантизмга келсак, у католиклицизмнинг ҳамма ишларга ҳаддан ташқари аралашувига жавоб сифатида вужудга келди. Протестантизм кўпроқ оддий ҳаёт тарзи билан боғлиқ. Ҳозирги даврда ижтимоий-фалсафий масалалар неотомизм таълимотида ўз ифодасини топиб, у католицизмнинг расмий доктринаси ҳисобланади. Бу таълимотнинг моҳияти шундаки, унда жамият илоҳий талқин этилади: кишилар ўртасидаги боғланишлар, муносабатлари аниқ мақсадни амалга оширишга қаратилган бўлиши керак. Неотомистларнинг фикрича, инсон реал ижтимоий муносабатлар, Худо билан яқинлашиш жараёнида ўз моҳиятини намоён қилади. Неотомизм жамиятнинг ривожланишини, анъанавий диний қарашларни замонавий муаммолар билан бирлаштиришга ҳаракат қилади. Жамият ривожланишини идеализм нуқтаи назаридан тушунтириб бериш антик даврга – Фукидид ва Герадот яшаган давр (мил. авв. V аср) га тўғри келади. Афлотун («Давлат», «Қонунлар» ва бошқа асарларида) жамият тўғрисидаги идеалистик таълимотни кенг ривожлантирган. Этатик анъана ундан бошланиб, унга асосан жамият билан давлатни айнан бир деб тушунтиришга ҳаракат қилинган. Афлотун ўзининг уч ижтимоий синфдан иборат идеал давлатнинг моделини ишлаб чиққан: «файласуфлар» («донишмандлар») давлатни бошқарадилар; «лашкарлар» («қўриқчилар») қўриқлайдилар, озод меҳнаткашлар (деҳқонлар, ҳунармандлар), шунинг-дек қуллар (улар жамият ва унинг тизимдан ташқаридалар) меҳнат қиладилар. Афлотун ижтимоий тараққиётнинг антик идеалистик талқинига асос солди. Унинг фикрича, ижтимоий тараққиёт жамият «ғоясини»нинг кенгайуви бўлиб, жамият тўғрисидаги фикрлар у пайдо бўлмасдан аввалроқ мавжуд бўлган. Жамият ривожланишининг идеалистик талқини кейинчалик Арасту асарларида ўз аксини топди («Сиёсат», «Этика» ва б.). У ижтимоий тузумнинг уч босқичини кўрсатиб берди: а) оила; б) жамоа; в) давлат. Уларнинг ҳаммаси бир-бири билан иерархик муносабатдадир. Жамоа – оилалар мажмуаси; давлат эса жамоалар йиғиндисидан иборатдир. Шахс жамият қонунларига (оила, жамоа, давлатга) буйсуниши, ўз-ўзини тарбиялаши ва яхшилик қилиши жамиятнинг қарор топиб ривожланишига хизмат қилиши керак. Давлатга (умуман жамиятга ҳам) антик идеалистик ёндашувнинг моҳияти шундаки, у алоҳида индивидга нисбатан бирламчи қаралади. Жамиятнинг бундай анъанавий талқинига Шарқ мутафаккирлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшганлар. Бунга Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Берунийнинг «Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар», Юсуф Хос Хожибнинг «Қутадғу билиг», Навоийнинг «Пайғамбарлар ва донишмандлар тарихи», Амир Темурнинг «Тузуклари», А.Жомийнинг «Искандарнинг донишмандлик китоби» ва бошқа асарларни мисол қилиб келтиришнинг ўзи кифоя қилади. Бундан шарқ мутафаккирларининг антик давр фалсафаси ворислари эканликлари кўриниб турибди. Масалан, Ибн Синонинг фикрича, жамият уч синфга бўлиниши керак: бошқарувчилар, лашкар (ҳарбий), ишлаб чиқарувчилар. Бу эса, Афлотуннинг қарашларини тасдиқлайди. Ўз навбатида Форобийнинг жамиятга оид қарашлари, ғоялари Арастунинг фикри билан боғланиб, Шарқдаги ўша даврнинг ижтимоий-сиёсий шароитига мослаштирилгани, ривожлантирилгани кўриниб турибди. Шарқ мутафаккирларидан Ал-Бухорий («Шоҳ учун фойдали хабарлар тўғрисида китоб»), Бедил («Билиш»), Машраб («Девони Машраб»), Аҳмад Дониш («Камёб ҳодисалар») ҳам ўз асарларида жамият, давлат, уларни бошқариш ва шахснинг ўрни тўғрисида ўз фикрларини ёзиб қолдирганлар. XIX асргача бўлган даврда жамиятга оид қарашларда диний ва идеалистик қарашлар чамбарчас ҳолда ҳукмрон бўлишига қарамасдан, Левкипп ва Демокритдан тортиб то Л. Фейербахгача бўлган, йирик мутафаккирлари қарашларида айрим материалистик ғоялар мавжуд эди. Масалан, Демокрит таъкидлашича, инсоннинг «қўли, ақли ва идроки» инсоннинг эҳтиёжлари таъсири остида ижтимоий қадриятларни яратди. Лукреций Кар жамият ҳам табиат ҳам худоларнинг иродаси билан пайдо бўлмайди ва улар орқали бошқарилмайди деган фикрни маъқуллайди. Янги даврда табиий фанларнинг ва механик-материалистик ғояларнинг ривожланиши ҳам ижтимоий тараққиётни материалистик асосда тушунтириш тўғрисидаги билимларнинг шаклланишига ўз таъсирини кўрсатди. Бу жараёнга XVIII аср француз материалистлари катта ҳисса қўшдилар. Бу эса, а) жамиятни идеалистик-теологик тушунишни инкор қилиш; б) детерминизм концепциясини (ижтимоий ҳодисаларнинг пайдо бўлишининг сабабийлигини) белгилаш; в) жамиятнинг инсонларнинг ўзаро муносабатлари ва ўзаро таъсирлари асосида қурилиши; г) ривожланишнинг асоси деб амалий тажриба ва қарашларга аҳамият бериш кераклигини таъкидлаш. Масалан, Л.Фейербах ўзининг натуралистик концепциясини жамиятни диний ва идеалистик талқин этишга қарши қўяди. Унинг асосида ижтимоий ривожланишнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида инсон сезгилари эканлиги таъкидланади. Умуман олганда, Л.Фейербах материализми антропологик характерга эга. Ижтимоий ривожланишнинг материалистик талқини К.Маркс ва Ф.Энгелсларнинг «Капитал», «Оила, хусусий мулк ва давлатнинг келиб чиқиши», «Немис мафкураси», «Фалсафа қашшоқлиги», «Муқаддас оила» асарларида кенг ёритилган. Улар «ижтимоий борлиқ», «ижтимоий онг» каби фалсафий тушунчаларини асослаб бериб, биринчисини иккинчисига нисбатан бирламчи эканлигини таъкидладилар. Ижтимоий ривожланишнинг асосини ижтимоий ишлаб чиқариш ташкил қилиши тушунтириб берилди. Жамият ривожланишининг тарихий босқичларида маълум бир моддий ишлаб чиқариш усули ётиши, бу эса ижтимоий-иқтисодий формация сифатида ифодаланиб, инсоният жамияти тарихи эса формацияларнинг кетма-кет алмашинувидан иборатдир. Ижтимоий ривожланишни тушунтиришга оид ҳозирги замонавий материалистик талқинлар етарли даражада кўп ва ранг-барангдир. Энг аввало, «диалектик-гуманистик» оқим нуқтаи назаридан жамиятни кўпроқ «инсонийлаштириш», гуманизациялаштириш керак. Шу мақсадда фалсафанинг қуйидаги турли мактаблари ва йўналишларининг ғояларини материалистик ғоялар билан бирлаштиришга ҳаракат қилинади: неохегелчилик (Франкфурт мактаби – Т. Адорно, Т. Марузе, Ю. Хабермас ва б.); фрейдизм (фрейдомарксизм – В.Райх, Э.Фромм ва б.; экзистенциализм (Ж.-П. Сартр, А. Лефевр, М. Мерло-Понти ва б.); феноменология (Э. Пачи, П.Пиконе ва б.), «Ҳаёт фалсафаси» (Э.Блох) ва бошқалар. Масалан, Ж.-П.Сартр тўғридан-тўғри «ижтимоий материя» нинг мавжудлиги тўғрисида гапирса, «франкфуртчилар» эса жамиятнинг иқтисодий тузилмаси таҳлилига ўз эътиборларини қаратадилар. ХХ аср ижтимоий фалсафасининг ривожига венгер файласуфи Дьердь Лукач (1886-1971), жиддий таъсир кўрсатди. Унинг ғоялари нафақат Венгрияда (А.Хеллер. Ф.Фехер, А.Хегедуш), балки бошқа давлатларда – Югославия (Г.Петрович, М.Маркович, С.Стоянович), Францияда (Л.Гольдман) ҳам кўпгина мутафаккирларнинг фалсафий қарашлари шаклланишига асос бўлиб хизмат қилди. Лукач ва унинг издошлари фалсафа бус-бутунича жамиятга йўналтирилган, табиат эса инсоннинг унга нисбатан ақлий-амалий муносабати оркали қаралиши керак, деб тахмин қиладилар. Жамият нима деган савол интуитив жиҳатдан ҳамма учун тушунарли бўлса ҳам, лекин яна жамият нима ўзи деган савол туғилади? Этимологик нуқтаи назардан бу тушунча турлича ҳодисаларнинг бирлигини ифодалайди: Моддий дунёнинг бир қисми бўлиб, одамларнинг бирлигини ва шаклларининг тарихан ривожланаётган барча усуллари мажмуидир. Одамларнинг тарихий жиҳатдан ўзаро таъсир усули ва бирлиги шаклининг ҳар бири. Яшаш вақти ва яшаш жойи бир бўлган одамларнинг (минтақа, мамлакат ва б.) мажмуи. Одамларнинг маълум мақсад йўлида бирлашиши. Ўз вақтини биргаликда ўтказувчи одамлар гуруҳи ва бошқалар. Жамият тушунчасининг моҳиятини турли фалсафий мактаб ва йўналишлар шунингдек алоҳида мутафаккирлар ҳам турли йўллар билан тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Шу жумлада жамият туғрисидаги юқорида кўрсатилган аввалги иккита тушунчани ўз ичига олган «социум» тушунчаси пайдо бўлди. Француз файласуфи ва социологи Эмиль Дюркгейм (1858 -1917) нинг фикрича, «жамият – бу индивидларнинг оддий йиғиндисидан иборат бўлмай, махсус хусусиятларга эга бўлган, уларнинг бирлашмасидан ташкил топган тизим бўлиб, реалликни ўзига хос хусусиятларга эга бўлган «sui generis» акс эттиради». Немис файласуфи Макс Вебер (1864-1920) фикрича, жамият инсонларнинг ўзаро таъсиридан, яъни ижтимоий хатти-ҳаракатлардан ташкил топган тизим бўлиб, бошқа одамларнинг хатти-ҳаракатига қарши жавоб тариқасида йўналтирилгандир. М.Вебер жамият ривожининг асосини ижтимоий фаолиятда, деб ҳисоблайди. Америка социологи ва ижтимоий фалсафа бўйича мутахассис – файласуф Толкотт Парсонс (1902-1979) фикрича, жамият қадриятлар ва меъёрлар билан боғланган одамларнинг муносабатига асоланган тизимдир. Инсон шуларга асосланиб ўз ижтимоий фаолиятини амалга оширади. Т.Парсонсни маълум маънода М.Вебернинг ғоявий меросхўри дейиш мумкин. Ҳозирги даврнинг таниқли файласуфлари Р.Арон, Д.Белл, П.Блау, А.Гидденс, Р.Дарендорф, Г.Зиммель, Ф. Знанецкий, Т.Кун, К.Леви-Стросс, К. Маннгейм, Р. Мертон, Х.Ортега-и-Гассет, К.Поппер, П.А. Сорокин, Э.Фромм, К.Ясперс ва бошқалар жамият тўғрисидаги ўзига хос фикрларини билдирганлар. Кўпчилик мутафаккирлар жамиятнинг моҳияти бир ёки бир нечта асосий принцип орқали тушунтирадилар. Масалан, О.Шпаннда бу принцип – бирбутунлик, О.Тоффлерда – плюрализм, У.Ростоуда – босқичма-босқичлик, К.Попперда – очиқлик, Р.Мертонда – универсаллик. Лекин масалага жиддий қаровчи файласуфлар ҳатто ўзларининг принципларини ҳам мутлақлаштирмайдилар. Масалан, К.Поппер очиқлик принципи тўғрисида шундай деб ёзади: «Очиқ жамиятлар... ҳали мукаммалликдан йироқда..., балки авлодларимиз бир неча юз йиллардан сўнг ахлоқий жиҳатдан биздан анча ўтиб кетсалар керак. Буларнинг барчаси рўй бериши мумкин деб ҳисобласам-да, шунга қарамай, яна қайтараман: ҳозирги даврда биз яшаб турган очиқ жамиятлар – қачонлардир мавжуд бўлган жамиятларнинг энг яхшиси, энг эркин ва адолатлиси, ўз-ўзини танқид қилувчи ва ислоҳотларни энг тез қабул қилувчилардир». «Жамият» тушунчасини бир маънода таъриф қилинганда бир қанча назарий, методологик ва этимологик мураккабликларга дуч келинади. Биринчидан, бу тушунча ҳажми ва мазмуни жиҳатдан жуда кенг. Иккинчидан, бу тушунча мавҳум, яъни фалсафий категориядир. Учинчидан, бу тушунча динамик, яъни ривожланувчандир. Тўртинчидан, жамият фақат фалсафа фанининг предмети бўлмасдан, ҳамма ижтимоий фанлар мажмуининг предметидир. Бешинчидан, «жамият» атамаси турли маъноларда ишлатилиши мумкин. «Жамият» тушунчаси юқорида кўрсатиб ўтилган маънолардан ташқари яна: а) биологик тизимларнинг энг ривожланган босқичи; б) конкрет аниқ социум; в) ижтимоий алоқалар ва ўзаро таъсирлар шакли ва б. Жамият тўғрисида гап кетганда, у кенг, фалсафий нуқтаи назардан тушунилади. Энг кенг маънода, жамият – бу одамлар бирлашувининг ҳамма шакллари ва уларнинг ўзаро алоқалари ва ўзаро таъсирларининг ҳамма усуллари мажмуидир. Жамият тушунчасининг моҳиятини турли фалсафий мактаб ва йўналишлар шунингдек алоҳида мутафаккирлар ҳам турли йўллар билан тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Шу жумлада жамият туғрисидаги юқорида кўрсатилган аввалги иккита тушунчани ўз ичига олган «социум» тушунчаси пайдо бўлди. Жамият ҳар қандай мураккаб бир бутун ҳодиса ва тизим сифатида ўз тузилиши, структурасига эга. Бу структура қандай деган саволга файласуфларнинг бир эмас бир қанча авлодлари жавоб топишга ҳаракат қилишган. Қадимги шарқ файласуфлари фикрича, жамият бирбутун бўлгани билан бир турдаги объект эмас. Милоддан аввал IV асрда яшаган хитой файласуфи Чжуан-цзи таъкидлашича, «нимаики турли-туманликдан маҳрум бўлса, турли-туманлик бўлган жойда пайдо бўлади». Вақт ўтиши билан жамият тузилмасида тўртта асосий соҳалар ажралиб чиқди: иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий соҳалар. Шуни таъкидлаш керакки, «ижтимоий ҳаёт соҳаси» тушунчаси ўрнига «ижтимоий структура» ёки «сиёсий ҳаёт» каби тушунчалар ишлатилади. Уларни синоним тушунчалар деса ҳам бўлади. Лекин фанда кўпроқ «соҳа» тушунчаси қўлланилади. Download 81.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling