6-мавзу: жамият ва инсон фалсафаси


Download 81.25 Kb.
bet6/14
Sana18.06.2023
Hajmi81.25 Kb.
#1561008
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
6-МАВЗУ

3. Жамият нимадан иборат деган масала кўп асрлардан бери файласуфларни қийнаб келмоқда. Дастлаб жавоб аниқ кўриниб тургандек туюлади: жамият – бу одамларнинг мажмуаси. Бироқ бу жавоб, олимларни анчадан буён қониқтирмай қўйган. Ахир, уйни оладиган бўлсак, бу шунчаки ғиштларнинг йиғиндиси эмас-ку. Бунда нима ҳаммадан муҳимроқ? Тарқоқ элементларни бирбутун қилиб бирлаштирувчи боғланишлар ва ўзаро таъсирлар муҳимдир.
Г.А.Сорокиннинг фикрича, «жамият мавжуд бўлиши учун ҳеч бўлмаса икки киши бўлиши ва улар бир-бирлари билан ўзаро таъсир боғланишида боғланган бўлиши керак. Бу энг оддий жамиятнинг кўринишидир...».
Шуни аниқ айтиш мумкинки, ижтимоий алоқаларнинг моҳиятини аниқлаш ва тушунтириб бериш – жамият фалсафасининг асосий вазифасидир.
Афлотуннинг фикрича, жамият одамларнинг эҳтиёжидан пайдо бўлади. Арасту уни «табиатнинг ҳосиласи», ўрта аср фалсафаси – Аллоҳ яратган деган фикрни олға суради. Форобий жамиятнинг пайдо бўлишини телеология олдиндан белгиланган мақсадга мувофиқ нуқтаи назардан тушунтиради – жамият одамларнинг комилликка эришиши учун зарур, деб ҳисоблайди.
Янги даврда «ҳамманинг ҳаммага қарши» урушининг олдини олиш мақсадида ижтимоий шартнома назарияси (Т.Гоббс, Ж.Локк,Б.Спиноза, Ж.-Ж.Руссо ва б.) ривожланди. Уларнинг фикрича, одамлар битим тузиб, ўзини-ўзи сақлаб қолиш учун қонунларга бўйсуна бошладилар. Янги давр мутафаккирлари кишиларнинг жамоа бўлиб бирлашишларининг асоси ҳақида сўз юритиб, шундай вариантларни илгари сурдиларки, улар жамоа тасаввурларининг умумийлиги (Э.Дюркгейм), ижтимоий таъсирлар (Вебер), меъёр ва қадриятлар умумийлиги (Т.Парсонс, Р.Мертон), ижтимоий институтлар ва ташкилотлар (Т.Боттомор; С.Липсет) ва бошқалардан иборат. Қуйида биз жамиятга оид турлича талқинлар: диний, идеалистик, материалистик, талқинларни кўриб чиқамиз.
Ҳар қандай диний таълимот жамият, унинг пайдо бўлиши, ривожланиши, фаолият кўрсатиши тўғрисидаги ўз талқинини беришга ҳаракат қилади.
Буддавийлик ижтимоий ҳаётнинг ҳар қандай кўринишларидан воз кечишни, узлатга чекиниб, нирванага чўмишга (махсус ҳолатга киришга) даъват қилади. Лекин бундай хулоса фақат будда матнлари таҳлил этилганда чиқади. Буддизм билан яқиндан танишиш шуни кўрсатадики, буддизм тарафдорлари учун нирванага интилиш «бойлик, юқори мартаба ва ижтимоий келишув истаги билан» муваффақиятли тарзда уйғунлашиб кетади.

Download 81.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling