6-мавзу: жамият ва инсон фалсафаси
Download 81.25 Kb.
|
6-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР
- Вольтер
- Қадимги Ҳинд фалсафаси
6-МАВЗУ: ЖАМИЯТ ВА ИНСОН ФАЛСАФАСИ РЕЖА: 1. Фалсафа тарихининг структураси ва функциялари. Тарихга формацион ва цивилизацион ёндашувлар. 2. «Цивилизация» тушунчасининг таҳлили ва унга турли қарашлар. 3. Жамиятнинг фалсафий таҳлили. 4. Инсон муаммосининг фалсафий талқини. ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: тарих фалсафаси, барқарорлик, тарихий тараққиёт концепцияси, формацион ва цивилизацион концепциялар, цивилизация, маданият, жамият, ижтимоий фалсафа, жамиятнинг стуктураси, инсон, индивид, шахс, биосоциомаънавий мавжудот, ҳаётнинг мазмуни. 1. Инсоният бир неча минг йиллик тарихга эга. Унинг ривожланиш жараёнини тарих фани ўрганади. Тарих юнонча Historian сўзидан олинган бўлиб, ўтмиш воқеалар ҳақида ҳикоялар, бўлиб ўтган ҳодисалар деган маънони англатади. У инсоният ўтмишининг ўзига хослигини ва умуман кўп хиллигини манбаашунослик ва бошқа ёрдамчи фанлар тарихий манбалари асосида ўрганувчи ижтимоий билимлар мажмуини ташкил этади. Тарихий жараёнларнинг фалсафий таҳлили билан тарих фалсафаси ёки историософия шуғулланади. У мустақил фалсафий фан сифатида ўзининг предмети, категориялар аппарати ва методологик ёндашувларига эга. Илк бор «тарих фалсафаси» тушунчасини Вольтер қўллаган. Немис маърифатпарвари Иоганн Готфрид Гердер (1744-1803) ўзининг «Инсоният тарихи фалсафасига доир ғоялар» (1784) асарида илк бор барча халқларни ўз ичига қамраб олган ягона умуминсоний келажакка олиб келувчи тарихий жараённинг бирлиги ғоясини илгари сурди. Жаҳон тарихий жараёнини айнан шу тарзда англашни у тарих фалсафасининг предмети сифатида қараган. Ҳозирги даврга келиб, тарих фалсафаси ёки историософик билимлар (жамият тарихининг назарий масалалари) тизимида учта асосий йўналиш ажратиб кўрсатилмоқда. Булар: тарихий жараённи умумлаштириш (алоҳида «тарихларни» ягона жаҳон тарихига жамлаш), тарихнинг маъносини ахтариб топиш ва тарихий билиш методологиясини яратишдан иборат. Тарихни фалсафий англаш жиддий тадрижий ривожланишни кечирди. Қадимги Шарқда тарих табиатдаги нарсаларнинг ва йил фаслларининг алмашинуви каби абадий ўз ҳолига қайтиш жараёни сифатида талқин этилган. Масалан, Қадимги Ҳинд фалсафасида ҳаётнинг ҳаракати абадий шаклда бориши (сансара) таълимоти ва у билан боғлиқ кишиларнинг у ёки бу қилмишлари учун бериладиган мукофотнинг муқаррарлиги сифатида карма қонунининг мавжудлиги ҳақидаги ғоялар муҳим аҳамият касб этади. Download 81.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling