6-Мавзу: Классик иқтисодий мактабнинг вужудга келиши


Download 0.59 Mb.
bet5/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1604338
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
5-Мавзу ИТТ Сиртки

Анн Робер Жак Тюрго
асосий асарлари
  • “Бойлик яратиш ва тақсимлаш тўғрисида мулоҳазалар” (1766);
  • “Қиймат ва пул” (1769);
  • “Солиқлар тўғрисида мемуар” (1778);

А.Р.Тюргонинг иқтисодий ғоялари
  • ижтимоий синфлар тўғрисидаги таълимотни ривожлантиради (3та синф ажратиб кўрсатилади, ишчи ва капиталистлар унумсиз синфга, фермер ва ёлланма ишчилар эса унумли синфга киритилади);
  • ишлаб чиқариш воситаларидан ажралган ёлланма меҳнатнинг келиб чиқишини тушунтириб беради;
  • иш ҳақи, фойда ва ер рентасини таҳлил қилгач, жамият даромадларига алоҳида эътиборни қаратади;
  • иш ҳақи даражаси ишчининг ва унинг оиласининг яшаш воситалари минимуми билан аниқланади;
  • фойда тадбиркорлар ўзлаштирадиган капиталдан келадиган даромад кўринишида бўлади;
  • ер рентаси қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг уларни ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлардан ортиқча қисми ҳисобланади;
  • саноат ва савдони, Ф.Кенэдан фарқли ўлароқ, мамлакат равнақининг муҳим омили ҳисоблайди;
  • А.Тюрго молия вазири сифатида қуйидаги ислоҳотларни амалга оширади:

  • - мамлакат ичида доннинг эркин савдосини ташкил этиш;
    - қироликка эркин дон олиб кириш ва ундан бож тўловларисиз эркин дон олиб чиқиш;
    - натурал ер мажбуриятларини пулли ер солиғи (ўлпон) билан алмаштириш;

1


Ричард Кантилон (1680-1734 й.)
асосий асари
“Савдо табиати тўғрисида тажриба” (1755)
Р.Кантилоннинг иқтисодий ғоялари
  • талаб билан таклифнинг мос тушмаслиги айрим тадбиркорларга арзонроқ олиш ва қимматроқ сотиш учун имкон яратиб бериш ғоясини асослаб беради;
  • “тадбиркор” тушунчасини муомалага киритади, тадбиркор деганда фойда олишнинг амалга оширилмаган имкониятларидан фойдалана оладиган, қандайдир бир товарни муайян баҳода олиш ва уни номаълум, анча юқори баҳода сотишни хоҳловчи одам тушунилади;
  • тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳамиша ишлаб чиқариш фаолиятининг ва катта шахсий пул маблағларнинг бўлиши талаб қилинмаслигини қайд қилиб ўтади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling