Анн Робер Жак Тюрго
асосий асарлари
- “Бойлик яратиш ва тақсимлаш тўғрисида мулоҳазалар” (1766);
- “Қиймат ва пул” (1769);
- “Солиқлар тўғрисида мемуар” (1778);
А.Р.Тюргонинг иқтисодий ғоялари
- ижтимоий синфлар тўғрисидаги таълимотни ривожлантиради (3та синф ажратиб кўрсатилади, ишчи ва капиталистлар унумсиз синфга, фермер ва ёлланма ишчилар эса унумли синфга киритилади);
- ишлаб чиқариш воситаларидан ажралган ёлланма меҳнатнинг келиб чиқишини тушунтириб беради;
- иш ҳақи, фойда ва ер рентасини таҳлил қилгач, жамият даромадларига алоҳида эътиборни қаратади;
- иш ҳақи даражаси ишчининг ва унинг оиласининг яшаш воситалари минимуми билан аниқланади;
- фойда тадбиркорлар ўзлаштирадиган капиталдан келадиган даромад кўринишида бўлади;
- ер рентаси қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг уларни ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлардан ортиқча қисми ҳисобланади;
- саноат ва савдони, Ф.Кенэдан фарқли ўлароқ, мамлакат равнақининг муҳим омили ҳисоблайди;
- А.Тюрго молия вазири сифатида қуйидаги ислоҳотларни амалга оширади:
- мамлакат ичида доннинг эркин савдосини ташкил этиш;
- қироликка эркин дон олиб кириш ва ундан бож тўловларисиз эркин дон олиб чиқиш;
- натурал ер мажбуриятларини пулли ер солиғи (ўлпон) билан алмаштириш;
1
Ричард Кантилон (1680-1734 й.)
асосий асари
“Савдо табиати тўғрисида тажриба” (1755)
Р.Кантилоннинг иқтисодий ғоялари
- талаб билан таклифнинг мос тушмаслиги айрим тадбиркорларга арзонроқ олиш ва қимматроқ сотиш учун имкон яратиб бериш ғоясини асослаб беради;
- “тадбиркор” тушунчасини муомалага киритади, тадбиркор деганда фойда олишнинг амалга оширилмаган имкониятларидан фойдалана оладиган, қандайдир бир товарни муайян баҳода олиш ва уни номаълум, анча юқори баҳода сотишни хоҳловчи одам тушунилади;
- тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳамиша ишлаб чиқариш фаолиятининг ва катта шахсий пул маблағларнинг бўлиши талаб қилинмаслигини қайд қилиб ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |