6-Мавзу: Классик иқтисодий мактабнинг вужудга келиши


Адам Смит (1723-1790 й.) – классик иқтисодий мактабнинг атоқли намояндаси


Download 0.59 Mb.
bet6/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1604338
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
5-Мавзу ИТТ Сиртки

Адам Смит (1723-1790 й.) – классик иқтисодий мактабнинг атоқли намояндаси

  • Адам Смит (1723–1790) Шотландиянинг Керколди шаҳрида божхона амалдори оиласида дунёга келди. У Глазго ва Оксфорд университетларида таълим олди, бу ерда адабиёт, тарих, фалсафа фанлари билан бирга физика, математикани ҳам ўрганди. А.Смит 1748 йилда Единбургда оммавий лекциялар ўқий бошлади, 1751 йилда Глазго университетининг профессори этиб тайинланди. Кейинчалик ижтимоий фанлар кафедрасини бошқарди. А.Смит 1759 йилда ўқиган лекциялари асосида этиканинг фалсафий муаммоларига бағишланган ўзининг биринчи «Ахлоқий ҳиссиёт назарияси» китобини яратди. 1764 йили А.Смит ҳаётида кескин ўзгариш бўлди: у кафедрани тарк етди ва ўша даврда кўзга кўринган сиёсий арбоб – герцог Баклнинг ўғли ёш лорднинг хорижга қиладиган саёҳатида унга ҳамроҳлик қилиш тўғрисидаги таклифини қабул қилди. Бу саёҳатдан А.Смит катта моддий манфаатдорлик кўрар эди, яъни умрининг охиригача унга ҳар ойда 800 фунт стерлинг кафолатланган эди. Бу унинг профессорлик гонораридан анча кўп бўлган. Саёҳат чоғида у Швецарияда Валтер, Францияда физиократлар Ф.Кене, А.Тюрго ва бошқа атоқли олимлар билан учрашди, уларнинг ишлари билан танишди. Бу учрашувлар А.Смитнинг дунёқарашини шаклланишига катта таъсир кўрсатди.

1766 йилда у ўз юртига қайтиб келди ва «Одамлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» номли асосий асарини ёзишга киришди. Бу асар 1776 йил мартда чоп этилди. Асарда инсоният томонидан олдин яратилган иқтисодий билимлар умумлаштирилди ва умумий назарий тамойил асосида иқтисодий фан тизимига айланди.

Мазкур асар бешта китобдан иборат:

  • биринчи қисмида қиймат ва қўшимча даромад муаммолари тадқиқ этилди,
  • иккинчисида – капитал жамғарилиши ва унинг функционал шакллари,
  • учинчисида – капитализм ривожланишининг тарихий шарт-шароитлари кўрсатиб берилди,
  • тўртинчисида – меркантилизм ва физиократлар таълимотига бўлган ўзининг муносабатлари акс этилди,
  • бешинчи қисмида давлат молияси саволлари кўриб чиқилди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling