6-Мавзу: Классик иқтисодий мактабнинг вужудга келиши


Карл Маркснинг иқтисодий таълимоти


Download 0.59 Mb.
bet17/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1604338
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
5-Мавзу ИТТ Сиртки

Карл Маркснинг иқтисодий таълимоти

Карл Маркс (1818-1883й.) асосий асари

  • «Капитал» I том (1867)
  • «Капитал» II том (1885) ўлимидан кейин нашр этилди.
  • «Капитал» III том (1894) ўлимидан кейин нашр этилди.

Капитал ва қўшимчақиймат тўғрисидаги таълимотнинг ўзига хослиги

  • Капитални ишлаб чиқариш воситалари билан бир хиллаштирган А.Смит ва Д.Рикардодан фарқли равишда, К.Маркс капитални ишлаб чиқариш муносабатлари билан бир хиллаштиради.
  • А.Смит ва Д.Рикардо капитални икки турга – асосий ва айланма капиталга ажратиб кўрсатиб берган бўлса, К.Маркс капитални иккита мезон асосида қуйидаги турларга бўлиб кўрсатади:
  • - ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиш нуқтаи назаридан капитални доимий ва ўзгарувчи капитал турларига бўлади;

    - айланиш нуқтаи назаридан капитални асосий ва айланма капиталга бўлади.

  • К.Маркс қўшимча қиймат деганда, ишчи кучи қийматидан ортиқча қийматни, капиталист ҳақ тўламасдан ўзлаштириб олган қийматни тушунади.
  • К.Маркс қўшимча қийматнинг икки турини ажратиб кўрсатиб беради:
  • - абсолют қўшимча қиймат бу иш кунини узайтириш ҳисобига олинадиган қўшимча қиймат;

    - нисбий қўшимча қиймат бу зарурий иш вақтини қисқартириш, қўшимча иш вақтини узайтириш ҳисобига олинадиган қўшимча қиймат.


Даромадлар назарияси
  • . А.Смит ва Д.Рикардо иш ҳақини меҳнатга тўланадиган ҳақ деб қараган бўлса, К.Маркс эса иш ҳақини ишчи кучи қийматининг ўзгарган шакли деб ҳисоблаган.
  • . А.Смит ва Д.Рикардо иш ҳақи миқдорини ишчининг ва унинг оиласининг яшаши учун зарур бўлган воситалар минимуми билан аниқлаган. К.Маркс эса иш ҳақи миқдорини ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган воситалар қиймати билан боғлаб тушунтиради.

Иш ҳақи

Фойда

  • К.Маркс фойдани қўшимча қийматдан келтириб чиқаради ва уни қўшимча қийматнинг ўзгарган шакли деб кўрсатиб беради
  • 2. Савдо фойдаси, ссуда фоизи К.Маркс бўйича, муомалада эмас, балки ишлаб чиқаришда вужудга келади ва қўшимча қийматнинг бир қисми ҳисобланади.

  • К.Маркс фойдани барча авансланган капитал натижасида яратилади деб қарайди. Фойда нормаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling