Томас Роберт Мальтуснинг иқтисодий қарашлари Томас Роберт Мальтус (1766-1834й.) асосий асарлари - «Нуфуз қонуни тўғрисида тажриба» (1798)
- «Рентанинг табиати ва ривожланиши тўғрисида тадқиқот» (1815)
- «Сиёсий иқтисод принциплари» (1820
Т.Мальтуснинг иқтисодий қарашлари иккита асосий концептуал қоидаларда мужассамлашган:
1.Нуфуз назарияси. 2. Маҳсулот реализацияси назарияси
Нуфуc назариясининг моҳияти қуйидагилардан иборат: - Т.Мальтус аҳолининг кўпайиши унинг учун зарур бўлган яшаш воситаларидан кўра тез кўпайиб боради деб ҳисоблайди;
- Т.Мальтус аҳоли сони ҳар 25 йилда икки баробар кўпаяди ва геометрик прогрессияда ўсади (1,2,4,8,16,64,128,256), унинг (аҳолининг) яшаш воситалари эса арифметик прогрессияда ўсади (1,2,3,4,5,6,7,8) деб ҳисоблайди;
- аҳоли ўсишини чекловчи муайян чора-тадбирлар бўлмаса, инсоният очарчиликка дуч келади деб хулоса чиқаради ва ундан чиқишнинг икки йўлини таклиф қилади:
- - аҳолининг прогрессив камайиши (эпидемиялар, урушлар, ёмон касалликлар натижасида, шунингдек, табиий равишда) кишилар билан уларнинг яшаш воситалари ўртасида нормал нисбатнинг ўрнатилишига қисман ёрдам беради.
- - репрессив жиловлаш (никоҳдан воз кечиш ёки кеч турмуш қуриш, туғилишни камайтириш)
- Т.Мальтус нуфус назарияси қонуни доирасида тупроқ унумдорлигининг пасайиши қонунини асослаб берди.
Аҳолининг ўсиши
|
Геометрик прогрессия
|
1,2,4,8,16,32,64,128 ва ҳоказо
|
Тирикчилик воситаларининг ўсиши
|
Арифметик прогрессия
|
1,2,3,4,5,6,7,8,9,10
|
200 йилдан сўнг
|
Аҳолининг ўсиши 256 марта
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |