6-Мавзу: Классик иқтисодий мактабнинг вужудга келиши


Download 0.59 Mb.
bet12/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1604338
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
5-Мавзу ИТТ Сиртки

1

  • Д.Рикардо томонидан ишлаб чиқилган қийматнинг меҳнат назарияси сарфли тамойилларга асосланган.
  • Унинг бу назариясини биринчи бўлиб танқид қилган ўзининг дўсти Т.Малтус ҳисобланади. У, биринчидан, савол қўяди: агар қийматнинг меҳнат назариясини тўғри деб фараз қилсак, унда меҳнатга ҳақ тўлаш қандай бўлади: қиймат бўйичами ёки қийматдан паст баҳо бўйичами? Агар баҳо қийматдан паст бўлса, унда эквивалентли айирбошлаш тамойили бузилади (фойдалилиги ҳар ҳил, лекин бир хил қийматга эга бўлган товарлар айирбошланади) - бу классик иқтисодий назариянинг ва Д.Рикардонинг асосий тамойили. Иккинчидан, Т.Малтус қийматнинг меҳнат назарияси реал амалиёт билан мос тушмаслигини кўрсатиб беради: агар қийматнинг ягона манбаи ҳақиқатдан ҳам меҳнат бўлса, унда меҳнат кўп сарфланадиган тармоқлардаги тадбиркорлар, капитал кўп сарфланадиган тармоқлардаги тадбиркорларга нисбатан кўпроқ фойда олишлари керак. Амалиётда эса барча тармоқларда фойда меъёри деярли бир хил. Демак, Д.Рикардо назарияси хато, товар қиймати фақат меҳнат билан емас, балки бошқа ишлаб чиқариш омиллари сарфлари билан ҳам аниқланади, деб хулоса қилади Т.Малтус. Д.Рикардо ўлимидан сал аввал, ўзининг қиймат фақат меҳнат сарфлари билан ўлчанади деб тушунтиришга қилган ҳаракати нотўғри эканлигини тан олган.

Рента назарияси.


Ердан фойдаланилганлик учун ҳамиша рента тўланади, бунда унинг манбаи, Д.Рикардонинг тасдиқлашича, ерга сарфланган меҳнат ҳисобланади.
Ер ресурслари чекланганлиги сабабли, хўжалик амалиётида унумдорлиги ва жойлашиши бўйича ҳар хил бўлган ер участкаларидан фойдаланилади. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қиймати энг ёмон участкада ишлатиладиган меҳнат сарфлари билан аниқланади.

Рента назарияси.

  • Фараз қилайлик, унумдорлиги яхши муайян ер участкасида ишлашга 10 соат кетади ва бозорда маҳсулот баҳоси 10 пул бирлигига тенг. Аҳолининг ўсиши озиқ-овқат товарлари баҳосининг ошишига олиб келади. Бу еса ишлаб чиқарувчиларни ёмон ерларда ҳам ишлашга мажбур қилади. Бу ерлардан кўрсатилган миқдордаги ҳосилни олиш учун 10 соат емас, балки 15 соат иш вақти кетади. Шунга мувофиқ, маҳсулотнинг баҳоси ҳам 15 пул бирлигига ошади. Бозор баҳоси бу суммадан кам бўлмаслиги керак, акс ҳолда, ёмон ер участкалари ишлатилмасдан қолиб кетади. Яхши участкада ишловчи фермерлар ишлаб чиқариш учун 10 пул бирлигига тенг меҳнат сарфлайдилар, ўз маҳсулотларини еса 15 пул бирликка сотадилар. ўртадаги 5 бирлик фарқ ер егасига тегади. Ана шу, Д.Рикардо назарияси бўйича, рента ҳисобланади. Рента қиймат яратмайди. Аксинча, рента миқдори бозор баҳоси даражасига боғлиқ бўлади. «Рента тўлангани учун нон қиммат емас, балки нон қиммат бўлгани учун рента тўланади... Агар ҳатто, ер егалари барча ренталардан воз кечганларида ҳам ноннинг баҳоси ҳеч камаймаган бўлар эди», - деб ёзади Д.Рикардо. Рентани ташкил этувчи омилларни ҳам ишонарли қилиб кўрсатиб берди. Бундай омиллар: тупроқ унумдорлигининг ҳар хиллиги ва ер участкасининг бозорга узоқ яқин жойлашиши ҳисобланади.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling