6-Мавзу: Классик иқтисодий мактабнинг вужудга келиши


Классик иқтисодий назариянинг Давид Рикардо таълимотида ривожлантирилиши


Download 0.59 Mb.
bet11/17
Sana19.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1604338
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
5-Мавзу ИТТ Сиртки

Классик иқтисодий назариянинг Давид Рикардо таълимотида ривожлантирилиши


Давид Рикардо (1772–1823). У Лондонда бадавлат биржа маклери яҳудий Авраам Рикардо оиласида туғилган. Оиладаги ўн етти фарзанднинг учинчиси бўлган Давид ёшлигида мунтазам таълим олган эмас ва у ҳеч қачон коллеж ва университетларда ҳам ўқимаган. Лекин у отаси ёрдамида тижорат сирларини яхши ўрганган ва 16 ёшидаёқ контора ва биржада отасига ёрдамчи бўлиб ишлаган.
    • Д.Рикардо 21 ёшида отаси билан алоқани узишга мажбур бўлди. Чунки отаси унинг христиан динидаги қиз билан бўладиган никоҳига қарши эди. Орадан 5–6 йил ўтгач, Д.Рикардо биржада ўйнаб йирик бойлик орттирди. (бу даврга келиб унинг оиласида учинчи фарзанд туғилади, кейинчалик бу оила яна бешта фарзанд кўради). Д.Рикардо 1810 йилга келиб Лондон молия дунёсидаги йирик шахсларнинг бирига айланади.

асосий асарлари
1. «Арзон нон нархининг капиталдан келадиган даромадга таъсири тўғрисида тажриба» (1815)
2. Сиёсий иқтисод ва солиқ солишнинг бошланиши» (1817)

Д. Рикардонинг асосий сиёсий – иқтисодий ғоялари қуйидаги концептуал қоидаларда акс эттирилади.

қиймат назарияси

  • а) товарнинг икки хусусияти аниқ ажратиб кўрсатилган:
  • - фойдалилик (истеъмол қиймат) алмашув қийматининг зарурий шарти ҳисобланади, лекин унинг ўлчови бўлиши мумкин эмас;
  • - барча товарларнинг алмашув қиймати, (такрор ишлаб чиқарилмайдиган товарлар бундан истисно, масалан, кўҳна расмлар, ноёб винолар) уларни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат билан аниқланади.
  • б) Д. Рикардо алмашув қиймат билан бирга мутлақ қиймат (яъни қиймат субсансияси - товарда мужассамлашган меҳнат, қимматнинг доимий ўлчови) амал қилишни кўрсатиб берди.
  • в) қиймат ва бойлик тушунчалари аниқ ажратиб кўрсатилади:
  • агар бойлик истеъмол қийматлар билан аниқланса, унда қиймат- у айнан алмашув қиймат, "мўл–кўлликка боғлиқ бўлмайди, балки ишлаб чиқаришнинг осон ёки қийинлигига боғлиқ", бошқача қилиб айтганда, товар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат миқдорининг кўп ёки камлигига боғлиқ.
  • г) Д.Рикардо қийматни аниқлашда, қийматнинг меҳнат назариясига асосланган бўлсада, айрим ҳолларда қиймат нафақат унга сарфланган меҳнатни, балки ишлаб чиқаришда банд бўлган капитални ҳам ўз ичига олишини таъкидлаб ўтади. 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling