6-МАВЗУ. МАХСУС ФАНЛАР (ПЕДАГОГИКА) БЎЙИЧА ДАРСЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРИШ. (4 СОАТ)
Замонавий дарс назарияси.
Гарчи сўнгги вақтда педагогик тажрибада ясси ва ҳажмий элементладан
тузилган кўпгина кўрсатма қўлланмалар (динамик плакатлар, ҳажмий схемалар, электрлаштирилган схемалар ва шу кабилар) пайдо бўлган бўлсада, тасвирий кўрсатма қўлланмалрни ясси ҳамда ҳажмий қўлланмларга бўлиш мумкин (6.1-расм).
Ўқув жараёнида фойдаланиладиган таълим воситаларининг турлари
Ясси тасвирий кўрсатма қўлланмалар жумласига ўқув плакатлари (булар
машина, механизм, иш усулларинииг расмий тасвирларини, схема, жадвал, рақамли ва тексли, график кўринишидаги ҳамда аралаш матриалларни ўз ичига олади);
фотография ва фотоплакатлар; китоб, журнал ҳамда албомлардаги расмлар; ўқитувчи синф доскасига чизадиган тасвирлар киради.
Ҳажмий тасвирий кўрсатма қўлланмалар жумласига модел ва макетлар киради.
Модел ишлайдиган кўрсатмали қўлланма бўлиб, тасвирланган машина ёки
қурилма қисмлари ҳамда механизмларининт кинематикасини ва ўзаро ишлашини кўрсатади.
Модел тасвирланган оригиналнинг ташқи кўринишини акс эттириши шарт эмас, унда ўзаро ишлайдиган асосий деталлари ажратиб кўрсатилади. Макет, аксинча, тасвирланадиган оригиналнинг ташқи (ички) кўринишини иложи борича аниқ акс эттиради. Макетлар, кўпинча, ишламайдиган кўрсатмали қўлланма бўлиб, ишлов бериш осон бўлган ва арзон материаллар: папе-маше (элим, гипс ҳамда бор аралаштирилган қоғоз масса), гил, гипс, ёғоч пенопласт ва шу кабилардан тайёрланади. Макетлар оригиналнинг ички тузилишини кўрсатиш учун, кўпинча, қисмларга ажраладиган қилиб тайёрланади. Улар, одатда, оригиналга нисбатан кичик ёки катта қилиб ясалади. Муляж (франсузча моулер сўзидан - қолипламоқ, қуймоқ) — бирорбир объэктдан гипс, мум, папемашеда олинган нусха; одатда бўялган, асосан, кўргазмали қурол вазифасида хизмат қилади. Муляж натурадан олинган қолипда қуйилади ёки ўлчовлар асосида қўлда тайёрланади. Муляжлар макетларнинг бир тури ҳисобланади. Махсус ва умумкасбий фанларнинг ўқитувчилари ҳаракатланувчи кўрсатмали қўлланмалар (мултимедиа)дан кенг фойдаланадилар. Бу қўлланмаларда ясси тасвирлар билан бирга ҳаракатчан элементлар ҳам бўлганлиги туфайли баъзи жараёнлар динамикасини кўсатишга имкон беради. Аммо ўқитувчиларга, кўпинча, кўрсатмали қўлланмалар лойихалаш, тайёрлаш ёки бундай қўлланмалар яратишга раҳбарлик қилишга тўғри келади. Бунда қуйидагн талабларга риоя қилиш талаб этилади:
кўрсатма қўлланма барча талабалар яхши кўра оладиган даражада катта
Do'stlaringiz bilan baham: |