6-мавзу. Менежмент маданияти ва услуби
Ташкилий меёрлар ташкилот таркибини, алохида булинма ва шахслар фаолияти таркиби ва тартибини ички тартиб фаолият турларини, ходимлар вазифаларини, ахборотни кайта ишлаш ва фойдаланиш жараёнини белгил
Download 70.54 Kb.
|
6 мавзу menejment uslub
Ташкилий меёрлар ташкилот таркибини, алохида булинма ва шахслар фаолияти таркиби ва тартибини ички тартиб фаолият турларини, ходимлар вазифаларини, ахборотни кайта ишлаш ва фойдаланиш жараёнини белгилайди.
Эстетик талаблар ва меёрлар хам бошқарув жараёнида кулланиладиган техника воситалари ва ускуналари, хам бошқарув ходимларини ураб турувчи ташки мухит учун белгиланади.
Менежмент маданиятининг барча унсурлари ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир этувчидир. Шу билан бирга улар орасида бошқарув ходимлари маданияти етакчи ахамиятга эга. Менежер бошарув жараёни маданиятининг юкори даражасига эришиш ва ўз мехнатини ташкил этишни такомиллаштириб бориши керак.
Мутлақо ўхшаш кишилар бўлмагани каби вазифалар кўплиги сабабли мутлақо бир хил бошқарув услуби ҳам бўлмайди. Раҳбар фақат ўзига хос хусусият ва сифатлар воситасида фақат ўзига хос, мансуб услубда иш юритади. Бу маънода услуб раҳбарни шахс сифатидаги хусусиятларини, балки фаолияти хусусиятларини ифодалайди. Кишиларни бошқарар экан, рахбар жамоанинг натижавий мақсади кўра билади ва уни шу мақсад сари йўналтиради. Раҳбар ишнинг моҳиятига тушунган ва уни чукур урганган холда мутахассислар фаолиятини мохирона бирлаштириш ва йуналтириши керак.
Download 70.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling