6-мавзу. Шаҳар кўчалари ва йўлларини эксплуатация қилиш режа


Download 181.58 Kb.
bet1/4
Sana09.03.2023
Hajmi181.58 Kb.
#1256120
  1   2   3   4
Bog'liq
8-ш-р кў и ва й ини экс-я қ-ш


6-мавзу. ШАҲАР КЎЧАЛАРИ ВА ЙЎЛЛАРИНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ
Режа:



  1. Транспорт воситаларининг йўл тўшамасига таъсири;

  2. Шаҳар йўллари тўшамаларидаги деформация турлари;

  3. Шаҳар йўлларини сақлаш ва таъмирлаш турлари;

  4. Шаҳар йўлларида қишки мавсумда бажариладиган тадбирлар;

  5. Шаҳар ҳудудида транспорт шовқинига қарши чора тадбирлар.



Таянч сўз ва иборалар: сақлаш, тамирлаш, эксплуатацион жараён, давр, элементлар, қишки сақлаш ишлари, омиллар таъсири, материаллар, чоралар.

Шахар кўчалари – йил давомида йўл иншоотларининг конструктив элементларини ҳамда йўл учун ажратилган кўчаларни яроқли ҳолатда сақлаш – мунтазам қаровни ва назоратни амалга оширишда йўлнинг стандарт талаблари кўрсаткичларини такомиллаштириш ва ушлаб туришдан иборатдир.


Автомобиль йўллари – транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавфсиз ҳаракатларини ва қуйидаги асосий кўрсаткичларни таъминлаши лозим.
Кундузи ва кечаси транспорт ҳаракатига стандартда белгиланган шароитни яратиш ҳамда йил давомида транспорт ҳаракатини узлуксизлигини таъминлаб бериш.
Автомобиль йўлларини юқорида акс эттирилган ҳолатда ушлаб туриш учун эксплуатация жараёнида сақлаш ишлари қуйидаги комплекс вазифаларни ўз ичига олади:

  • йўл иншоотларини мунтазам назорат қилиб туриш ва уларни қуриқлаш;

  • йўл иншоотлари ҳолатини тоза сақлаш;

  • йўл давомида йўлнинг барча иншоотларида содир бўлган жорй нуқсонларни тезда бартараф этиш;

  • шаҳар кўчаларини кўкаламзорлаштириш ва уни сақлаб туришни мунтазам назорат қилиш;

  • йўлдан ўтувчилар учун ҳаракат хавфсизлиги ва қулайликни таъминлаш;

  • йўл иншоотларининг хизмат қилиш шароитини ўрганиш ва таҳлил қилиш.

Автомобиль йўлларида йўл тўшамаси ва қопламасини сақлаш ва қуйидаги ишлар бажарилади:

  • йўл қопламасини доимий равишда чангдан, лойдан, қордан,муздан тозалаш, қопламанинг емирилишдан ҳосил бўлган қолдиқларни йиғиштириш ва чангсизлаштириш ҳамда қопламада бузилиш натижасида содир бўлган нуқсонларни бартараф этиш;

  • қатнов қисмидаги музгарчилик ва сирпанчиқни қум ва бошқа музгарчиликка қарши аралашмалар сепиб бартараф қилиш;

  • айрим дформацияланган ва бўшлиқлар ҳосил бўлиб турувчи ҳамда кўпчиш хавфи бўлган йўл бўлакларида қаровни амалга ошириш (вақтинчалик тўсиқлар ўрнатиш ва қатновни ёпиқ шитлар, тахталар ва бошқа буюмлардан фойдаланган холда ҳаракатни ташкил этиш, зарур бўлганда уларни йиғиштириш) йўлда ҳосил бўлган ўйиқ ва ёриқларни очиш ва тўлдириш.

Сақлаш ишларининг ҳажми ва технологияси йил фаслига ва йўл тўшамаси конструкциясига боғлиқ. Энг маъсулиятли ва қийин ишлар баҳор фаслмда учрайди, чунки бу вақтда йўл тўшамасида ҳар хил деформациялар содир бўлади.
Сақлаш ишлари йил мобойнида автомобиль йўлларидаги барча элементлар – сунъий иншоотлар, йўлнинг қатнов қисми, тупроқ кўтармаси ва автомобмль йўллари минтақаси, кўча ва аэродромлар учун жуда кенг маънога эга бўлиб, одатда икки гуруҳга бўлинади:

  1. Баҳор ёз ва кузги давр – бунда автобус бекатлари ва повильонларни ювиш, супуриш ҳамда қоплама чанг бўлишининг олдини олиш; йўл иншоотлари ва белгиларини оқлаш, йўл тўсиқлари, белгидари тозалаш ва ювиш; ариқлар, ён ариқчалар (кювет), цемент ариқлар (лоток), сув ўтказувчи қувурлар ва йўл ўтказгичлари, кўприкларнинг таянч қисмлари ва йўлларни тозалаш ва ювиш; қайтариш йўллари ажратувчи йўллар, йўл чеккаси ҳамда чиқинди билан тўлган қияликларни тозалаш; қиялик ҳамда қайтариш йўлларидаги ўтларни ўриш ва текислаш, бута ва майда буталарни қирқиш; қирқилган бута ва майда ўтлоқларни қайта ишлаш, кераксиз ўсимликларга қарши кимёвий курашиш воситаларидан фойдаланиш, дарахтларга сув қуйиш ва шох шаббаларни қирқиб туриш ҳамда дарахтларни оқлаш, кам ҳажмли майда таъмирлаш ишларини ўз вақтида бартараф этиш ва ҳ.к.

  2. Шаҳар кўчалари ва йўлларида қишки мавсумда автомобиль йўлларини сақлаш ишлари йўлчиларга катта маъсулият юклайди. Умумшаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар ва йўлларида сирпанчиқликни бартараф этиш ва қордан тозалаш учун бир қанча ўнлаб махсус техникалар, шу билан бирга, минглаб тонна қум-туз аралашмаси ва ўнлаб тонна туз ишлатилади.

Қишки сақлаш ишларининг асосий мақсади қорни ўз вақтида тозалаш йўли билан, транспорт воситаларининг бир маромдаги тезлик билан узлуксиз харакатини таъминлаш, йўл ва йўл иншоотларини сақлашни таъминлочи шароитларни яратишдир.
Қишки қаров ишларига қуйидагилар киради:

  • йўлни қор қатламидан сақлаш ва уни қордан тозалаш;

  • қишки сирпанчиқлик ва музлашнинг олдини олиш;

  • пиёдалар йўлкалари ва майдонларини қордан тозалаш

Бу тадбирларни амалга оширишда қуйидаги кўрсаткичларни инобатга олиш лозим:

  • қор ва муздан тозаланадиган йўлнинг кенглиги;

  • йўл юзасидаги юмшоқ қорнинг қалинлиги;

  • қор ёғиши ва қор бўрони бошланишидан олдин қор тозалаш машиналарининг ўтиш оралиғи;

  • қатнов қисми ва йўл чеккасида зичланган қорнинг қалинлиги;

  • йўлни қордан тозалаш муддати.

Қишки сақлаш ишларини ташкил қилиш ишчи кучи, энергия ва машина ресурслари, пул ресурсларига боғлиқ бўлиб, ўз навбатида унга бир қанча омиллар таъсир қилади. Булар табиий-иқлим, лойиҳа-қурилиш ва эксплуатация омилларидир.
Бу омиллар: қор қалинлиги, шамолнинг тезлиги, қор ёғиш кунлари сони, ҳаво ҳарорати, денгиз сатҳидан баландлиги ва бошқа ахборотлар асосида қишки сирпанчиқлик кунлари сонини статистик усуллардан фойдаланган ҳолда аниқлаш мумкин. Бу эса қишки мавсумда сирпанчиқликни бартараф этиш учун ишлатиладиган меъёрий туз ва қум миқдорини аниқлаш имкониятини беради.
Қишки сирпанчиқликка қарши курашиш тадбирлари асосан уч йўналишда олиб борилади, жумладан: қопламага майдаланган материаллар сепиб, сирпаниш коэффициентини ошириш чоралари: кимёвий, механик, иссиқлик ва бошқа усуллар ишлатиб муз ва қор қатламини бартараф қилиш чоралари; қор, муз қатламларини бартараф қилишга ёки унинг қопламага ёпишишини камайишига қаратилган чоралар. Амалда қишки қаров ишларида қишки сирпанчиқликка қарши курашишда майдаланган минерал материаллар, кимёвий ва аралаш усуллар қулланилади.
Майдаланган материалларни сепиш чораларида, муз ёки муз қор қатлам юзасига қум, майда шағал, чақилган тош, майда тош чиқиндилари, шлак ва бошқа, ўлчамлари 5-6 мм дан катта бўлмаган қиррали материаллар сепилади. Сепиш махсус қум сепувчи ва бошқа машиналарда бажарилади. Қумнинг меъёрий сарфи хавфсиз қоплама йўл бўлаклари учун 200 дан 700 г/м2 гача ёки 1000 м2 қопламага тахминан 0.3-0.4 м3, хавфли пастга тушиш, чорраҳа, кичик радиусли бурилиш ва х.к. ларга меъёрий сарф икки баробар оширилади.

Download 181.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling