6. Мавзу. Ташкилий хулқнинг мотивацион асослари


Download 0.88 Mb.
bet2/13
Sana30.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1141234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
6-мавзу

-эҳтиёжнинг келиб чиқиши;
-эҳтиёжни қондириш (бартараф этиш) йўлларини излаш;
-мақсадни(харакат йўналишини) белгилаш;
-эҳтиёжни қондириш учун зарур харакатларни қилиш;
-харакатларни амалга оширганлиги учун мукофот олиш;
-эҳтиёжни қондириш, бартараф этиш.
Шу муносабат билан эҳтиёж тушунчасини изоҳлаб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Эҳтиёж:
-инсон кўнглида вужудга келадиган;
-турли кишиларда бир-бирига ўхшайдиган, аммо ҳар кимда алоҳида намоён бўладиган;
-инсон қутулишга интиладиган туйғудир.
Мотивлар – инсонни харакат қилишга ундайдиган, нима қилиш ва қандай қилишни белгилаб берадиган, инсоннинг дилидан кетмайдиган ва ҳар кимда ҳар хил тарзда намоён бўладиган хислат.
Мотивларни:
-фаоллик турларига қараб;
-намоён бўлиш вақтларига қараб;
-инсоннинг эҳтиёж турларига қараб;
-шахснинг муддаоларига қараб;
-тузилишига қараб;
-функцияларига қараб;
-етакчи мотиваторига қараб таснифлаш мумкин.
Мотивлар кўпгина омилларга боғлиқ.
Инсоннинг одоб-аҳлоқи битта мотив билан эмас, балки кўпгина мотивларнинг йиғиндиси билан белгиланади. Бунда мотивлар инсоннинг одобига таъсир қилиши даражасига қараб бир-бирига нисбатан муайян муносабатда бўлади. Шу сабабли инсоннинг мотивацион тузилмасини унинг муайян харакатларни амалга ошириш асоси деб билмоқ керак. Бу тузилма муайян барқарорликда бўлади. Бироқ у инсонни тарбиялаш, ўқитиш жараёнида онгли равишда ўзгариши мумкин.
Мотивлаш – инсонда муайян мотивларни уйғотиш йўли билан уни муайян харакатларни қилишга ундаш мақсадида шу инсонга таъсир ўтказиш жараёнидир. Мотивлаш қандай мақсадни кўзлашига, қандай вазифаларни ҳал этишига қараб унинг икки асосий тоифасини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин.
Биринчи тоифа шундан иборатки, инсонга ташқи таъсир ўтказиш йўли билан муайян мотивлар харакатга келтирилади, мазкур мотивлар инсонни мотивлаштирувчи субъект учун мақбул бўладиган муайян харакатларга ундайди.


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling