Меҳнатни мотивлаш ва унга қизиқтиришни бошқаришда қуйидаги қоидаларга риоя этилиши лозим: - Меҳнатни мотивлаш ва унга қизиқтиришни бошқаришда қуйидаги қоидаларга риоя этилиши лозим:
- - меҳнатни баҳолаш ва унга ҳақ тўлашда ходим ҳиссасини ташкил этувчи ҳамма жиҳатларниҳисобга олиш;
- - ходимларга инновация фаолиятида .атнашиш имкониятини бериш;
- - ходимларнинг ҳар бир Гуруҳига меҳнатга ҳақ тўлаш ва стимуллашнинг барча турларидан баҳраманд бўлиш имконини бериш;
- -ҳаёт йўлининг ҳамма босқичларида ходимлар турмушини таъминлашда ташкилотнинг иштирок этиши;
- -ходимни ташкилотда сақлаб қолиш;
- -ташкилотнинг таъсир доирасига ходимдан ташқари унинг оила аъзоларини ҳам жалб қилиш.
Ходимларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш орқали ташкилот мақсадларига эришишни таъминлаш – ходимлар меҳнатини мотивлаш ва стимуллаш тизимини шакллантиришнинг ва фаолият юритишнинг асосий мақсадидир. - Ходимларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш орқали ташкилот мақсадларига эришишни таъминлаш – ходимлар меҳнатини мотивлаш ва стимуллаш тизимини шакллантиришнинг ва фаолият юритишнинг асосий мақсадидир.
- қўшимча сифатида қуйидаги мақсадларни ҳам айтиб ўтиш мумкин:
- -ходимларни ташкилотга жалб қилиш, уларни уюштириш;
- -ходимларнинг меҳнат улушини одилона баҳолаш;
- -унумдорликни стимуллаш;
- -моддий қизиқтиришга ва ижтимоий ҳимоя тадбирларига қилинган
- ҳаражатларнинг энг мақбул нисбати;
- -ташкилотни самарали ривожлантириш.
Корхона ходимларини мотивлаш ва стимуллаш тизими маҳаллий маъмурий ҳужжатларда белгилаб қўйилиши керак. Бу ҳужжатлар: - Корхона ходимларини мотивлаш ва стимуллаш тизими маҳаллий маъмурий ҳужжатларда белгилаб қўйилиши керак. Бу ҳужжатлар:
- -умумий характерда (жамоавий шартнома, меҳнат шартномаси, ички тартиб-қоидалар, бўлинма тўғрисида низом, қўшимча регламент, штат жадвали ва ..к.);
- -моддий стимуллашшни тартибга солувчи (меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий қизиқтириш тўғрисида низом, ижтимоий тўловлар ва имтиёзлар – ижтимоий пакет тўғрисида низом ва б.ш...);
- -бевосита стимуллашшни тартибга солувчи (ташкилотнинг аҳлоқ кодекси, ходимларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида низом, раҳбарлар ва мутахассисларни саралаш асосида танлаб олиш тўғрисида низом ва ..к.) ҳужжатлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |