6-мавзуга оид казуслар 1-Казус
Download 21.52 Kb.
|
6-мавзу Казуслар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Р.Галаевнинг
6-МАВЗУГА ОИД КАЗУСЛАР 1-Казус 2019 йил 29 сентябрь куни соат тахминан 13:30 ларда, ҳайдовчи Р.Галаев ўзига ишончнома асосида тегишли “Нексия” русумли, давлат рақами 25 А 123 АА бўлган автомобилида Йўл харакати қоидаларининг 7-банди 4-қисми талабларига зид холда траснпорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисисиз Чилонзор тумани Ширин кўчаси томонга, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий айланма харакати томонга йўл қатнов қисмининг чап қаторидан харакатланиб келиб, 17-уй биноси қаршисида, амалдаги Йўл харакати қоидаларининг 2-банди ва 77-банди 3-қисми талабларини, яъни “Ўзбекистон Республикаси йўлларида транспорт воситаларининг ўнг тарафлама харакатланиш тартиби белгиланган”, “Харакатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак” деган талабларни инкор этиб, харакати давомида қарама-қарши йўналишга чиқиб харакалангани натижасида, қарама-қарши йўналишдан харакатланиб келаётган хайдовчи Х.Ибрагимовнинг йўл варақаси асосида бошқарувидаги “Ман А22” русумли, давлат рақами 01/135 YFA бўлган автобуси билан тўқнашув содир қилган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жарохати олганлар аниқланмаган. Суриштирув органи Р.Галаевнинг МЖтКнинг 134-моддаси, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1351-моддасининг 1-қисми ва 137-моддаси билан квалификация қилинган. Суд иш хужжатларига асосланиб Р.Галаевнинг йўл транспорт ходисаси натижасида Х.Ибрагимовнинг бошқарувидаги автомашинага ЙТҲ содир этилган вақтдаги анча миқдорда, яъни 1.174.200 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди, шу сабабли Р.Галаевнинг хатти-ҳаракатларини МЖтКнинг 134-моддасидан ушбу кодекснинг 133-моддасига қайта квалификация қилиб, МЖтК 133-моддаси, 1351-моддасининг 1-қисми ва “йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш”да ифодаланган 137-моддаси билан квалификация қилган. Download 21.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling