6-мавзуга оид казуслар 1-Казус


Download 21.52 Kb.
bet2/3
Sana23.04.2023
Hajmi21.52 Kb.
#1392864
1   2   3
Bog'liq
6-мавзу Казуслар

Суд томонидан иш хужжатларига асосланиб.Р.Галаевга нисбатан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаган холда, МЖтКнинг 34-моддасига асосан
узил-кесил базавий хисоблаш миқдорининг 7 (етти) баравари миқдорида, 1.561.000 сўм жарима жазосини тайинлаган.


Казус юзасидан саволлар

  1. Суриштирув органининг Р.Галаевнинг харакатларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 134-моддаси, 1351-моддасининг 1-қисми ва 137-моддаси билан квалификация қилинганлиги асослими?

  2. Суд суриштирув органининг Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 134-моддаси билан қилган кавалификациясини ўзгартиришга ҳақлими?

  3. Суднинг Р.Галаевга нисбатан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаган холда, МЖтКнинг 34-моддасига асосан узил-кесил базавий хисоблаш миқдорининг 7 (етти) баравари миқдорида, 1.561.000 сўм жарима жазосини тайинлаши асослими?

  4. Суднинг бундай қарори Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 35-сонли қарори талабларига жавоб берадими?



2-Казус

2019 йил 18 ноябрь куни соат 17:50ларда, ҳайдовчи А.Азимова “Ласетти” русумли, фуқаро Р.Абдуллаев номига расмийлаштирилган автомобилини, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7-банди 1 ва 4-қисмлари ва 8-банди 1-қисми талабларини бузган ҳолда яъни ҳайдовчилик гувоҳнома, ишончнома ва мажбурий суғурта полисисиз, бир нафар йўловчиси билан юксиз, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани худудида Чилонзор-Муқимий чорраҳаси томонидан, Муқимий кўчаси бўйлаб, Арнасой кўчаси томонига, шу йўналиш учун мўлжалланган йўл қатнов бўлагининг ўрта қисмидан 50 км|соат тезликда бошқариб кетаётганида, Муқимий ва Арнасой кўчалари кесишган чорраҳасига амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 31-банди 4-қисми талабларини бузиб яъни светофорнинг сариқ ишораси ҳаракатни таъқиқланган бўлишига қарамасдан ўзи ҳаракатланаётган йўналишга нисбатан ёнган светофорнинг сариқ ишорасига бўйсунмасдан чорраҳага кириб келиб, йўлни ўзига нисбатан қарама-қарши бўлагидан ҳаракатланиб келиб, чорраҳада чапга бурилаётган ҳайдовчи М.Рабиевнинг ишончнома асосида бошқарувидаги “Gentra” русумли автомобилига тўқнашган.


Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
2019 йил 27 ноябрь куни “Business Standart” МЧЖ томонидан берилган №1330-19-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра, давлат рақами 01 L 361 BB бўлган, “Gentra” русумли автомобилига 12.986.694 сўм миқдорида зарар аниқланган.
Шунингдек Р.Абдуллаев ўзига тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомобилини транспорт воситаларини бошқариш хуқуқи бўлмаган ҳайдовчи А.Азимовани бошқарувига имкон яратиб, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 12-банди 2-қисми талабларини бузган .


Казус юзасидан саволлар



  1. Ҳуқуқбузарлик таркибини таҳлил қилинг.

  2. Ҳуқуқбузар А.Азимованинг харакатларига баҳо беринг.

  3. Р.Абдуллаев ўзига тегишли транспорт воситасини бошқариш хуқуқи бўлмаган ҳайдовчига берганлиги қандай ҳуқуқбузарлик ҳисобланади?

А.Юлдашев'>3-Казус


А.Юлдашев 2019 йил 26 сентябрь куни бошқарувида бўлган «Матиз» русумли давлат рақам белгиси 01 N 461 FA бўлган транспорт воситасини Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 2-Қамаристон кўчасида ҳаракатланиб келаётган вақтида, ЙҲХБ ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, текширилганида, автомашинани тегишли хужжатларсиз бошқарган ва спирти ичимлик истеъмол қилганликда гумон қилиниб, тиббий кўрикдан ўтишга таклиф қилинганида, тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган.
Суд ҳуқуқбузар А.Юлдашевнинг ҳаракатларига баҳо бериб, унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтК 136-моддасининг 1-қисми, 1351-моддаси 1-қисми ва 135-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган деб топган.


Казус юзасидан саволлар




  1. Download 21.52 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling