7 – маъруза электр занжирларга синусоидал сигнал таъсиридаги хусусиятларини ҳисоблаш режа


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana23.11.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1795266
1   2   3
Bog'liq
2lL8vY4EbULT6G1DOqkxh1xjJ4Rwv9p7vPDl33Nm

ω 0L/R = 1/(ω 0CR) = √L/C/R = Q қиймати 
- контурнинг фойдалийлиги(добротность) резонансда реактив 
элементларидаги кучланишлар UC0 и UL0 манба кучланишидан неча 
марта устунлигини кўрсатади. 




Ўзгарувчан ток истеъмолчилари қувват коэффиценти cosφ параметрига 
эга. 
Графикда ток 90° га силжиган, яъни тўрт даврга. Масалан электржиҳоз 
cosφ = 0,8 га эга ва бу arccos 0,8 ≈ 36.8° бурчагига тўғри келади. Бу силжиш 
электроэнергия истеъмолчиларида ночизиқли компонентларнинг борлиги 
учун – сиғим ва индуктивликлар (масалан, электрдвигатели, трансформатор 
ва электромагнитларнинг ўрамлари). 
Қувват коэффиценти қанча юқори бўлса (максимум 1), истеъмолчи 
шунчалик электр тармоқдан олаётган энергиядан самарали фойдаланади 
(яъни фойдали ишга катта миқдордаги энергия айлантирилади) деган 
далилни ҳисобга олишимиз керак – бундай юклама резистивли дейилади.
Резистивли юкламада занжирдаги ток кучланиш билан мос келади. 
Қувват коэффиценти кичик бўлганда юклама реактив дейилад, яъни 
истеъмол қилинаётган қувватнинг бир қисми фойдали иш қилмайди. 


Импеданс (Z) харфи билан белгиланади) ЭЗ характеристикаси бўлиб, 
токнинг оқиб ўтишига тўсқинлик қилади.
Электр импеданс (комплекс электр қаршилик) – (англ. impedance , лат. 
impedio «тўсқинлик қилиш» маъносини билдиради)- занжирнинг икки тугуни 
орасидаги комплекс қаршилик. 
Ўзгармас ток занжирида импеданс қаршиликка тенг. 
Сиғим ва индуктивликка эга бўлган ўзгарувчан ток занжирида 
Z2=R2+X2 формула асосида реактив қаршиликни (Х) инобатга олиш зарур, 
агар ҳамма қийматлар Омда ўлчанса. 
Бошқа сўз билан айтганда импеданс ўзгармас ток учун қаршилик 
тушунчасининг аналоги. Бу тушунча Ом қонунини синусоидал токлар учун 
занжирнинг бир қисми учун қўллаш имконини беради. 
Агар икки қутбли маълум бир частотада индуктивлигини намоён қилса, 
синусоидал ток икки қутблининг нуқталарида (зажим) кучланишдан кечга 
қолади, агар сиғимли асосини намоён қилса, унда кучланиш токдан кеч 
қолади.
Агар икки қутбли актив бўлса ток ва кучланиш орсида кечикишлар 
бўлмайди. Агар импеданснинг реактив Х асосини Y ўқига мос ишора 
(белги,+,-) бўйича, актив R асосини Х ўқи бўйича жойлаштирсак 
импеданснинг график интерпритациясини комплекс сон сифатида оламиз 


Бунда j - (j2=-1) комплекс сон учун қиймат (мнимая единица), реактив Х
асоси қуйидаги ифода кўринишида бўлади

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling