7- маъруза. Махсус бетонлар Режа
Донадор металлургия шлаклари
Download 114.21 Kb.
|
7- Махсус бетонлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўта енгил бетон учун ашёлар
Донадор металлургия шлаклари 5-7 мм ўлчамли йирик қумлар кўринишида олинади ва енгил бетонларда майда тўлдирувчи сифатида ишлатилиши мумкин.
Ўта енгил бетонлар Ўта енгил бетонларга ячейкали ва енгил тўлдирувчи асосида тайёрланган серғовак бетонлар киради. Енгил тўлдирувчи асосида тайёрланган серғовак бетонларнинг ўртача зичлиги 500-600 кг/м3 га тенг бўлиб, иссиқликни жуда кам ўтказувчи ашёлар ишлатилади. Ячейкали бетонлар ўта енгил бетонларнинг асосий тури бўлиб, боғловчи модда, кремнеземли ашё ва сув аралашмасига ғоваклик ҳосил қилувчи модда қўшиб кўпчитиш натижасида олинади. Аралашмани кўпчитиш пайтида ҳаво ёки газ ғоваклари тенг тақсимланган ва «ячейка» кўринишига эга бўлган бетон тузилиши ҳосил қилинади. Шу сабабли ячейкали бетон серғовак бўлиб иссиқликни кам ўтказади. Ячейкали бетон тайёрлаш пайтида унинг зичлигини бошқариш нисбатан осондир. Шунинг учун ундан турли зичликдаги бетон олиш мумкин. Ячейкали бетонлар ишлатилишига кўра уч турга бўлинади: 1. Иссиқлик ўтказмайдиган: ўртача зичлиги 600 кг/м3 ва ундан кичик бўлиб, кўпинча қатламли қурилмаларда иссиқ сақловчи ва товуш ютувчи ашё сифатида ишлатилади; 2. Конструкцион иссиқликни ўтказмайдиган: ўртача зичлиги 600-900 кг/м3 бўлиб, тўсиқ қурилмалар тайёрлашда ишлатилади; 3.Конструкцион: ўртача зичлиги 900-1200 кг/м3 бўлиб, темирбетон қурилмалар тайёрлашда ишлатилади. Ўта енгил бетон учун ашёлар Енгил тўлдирувчи асосида серғовак ўта енгил бетон тайёрлашда 300-400 маркали портландцемент, пуццоланли ёки шлакли портландцемент, сув ва ўлчамлари 5-20 мм бўлган енгил йирик тўлдирувчи ишлатилади. Боғловчи модданинг турига кўра ячейкали бетонлар цементли ва силикатли турларга бўлинади. Цементли ячейкали бетонларда боғловчи модда сифатида портландцемент ва тез қотувчи портландцемент ишлатилади. Шу билан бирга ячейкали бетоннинг баъзи-бир хусусиятларини яхшилаш мақсадида қоришмага майин туйилган қумтупроқли ташкил қилувчи солинади. Силикат бетонларнинг асосини оҳак-қумтупрокли боғловчи ташкил этиб бундай бетонлар фақат автоклавда ҳосил қилинувчи юқори босимли буғ таъсирида қотади. Қориштиргичда ашёларни аралаштиришда боғловчи модда, қумтупроқли ташкил қилувчи ва сувдан ташкил топган хамирсимон қоришма ҳосил бўлади. Бу қоришмани икки хил усул билан кўпчитиш мумкин: биринчиси кимёвий усул бўлиб, бунда қоришмага газ ҳосил қилувчи қўшимча киритилади ва кимёвий реакция натижасида газ ажралиб чиқади; иккинчиси механик усул, бунда қоришма олдиндан тайёрланган кўпик билан аралаштирилади. Шунинг учун тайёрланиш усулига қараб ячейкали бетонлар газбетон ва кўпик бетонларга ажратилган. Кейинги пайтларда газ бетон ишлаб чиқариш кенгаймокда. Унинг технологияси жуда содда ва олинган ашё бир жинсли, мужассам, кичик тенг тарқалган ғовакларга эга. Кўпик бетон ғоваклари турли ўлчамларда бўлиб, зичлиги ва мустаҳкамлиги ўзгарувчан бўлади. Ўртача зичлиги 600 кг/м3 га тенг бўлган 1м3 ячейкали бетон тайёрлаш учун тахминан 0,4-0,5кг алюминий кукуни ишлатилади. Кўпик бетон алоҳида-алоҳида тайёрланган қоришма ва ҳаво ячейкаларини ҳосил қилувчи кўпикли аралаштириш натижасида ҳосил қилинади. Қоришма худди газбетон технологиясидек, цемент ёки ҳавойи оҳак, қумтупрокли ташкил қилувчи ва сув аралашмасидан тайёрланади. Кўпик куракли кўпирувчилар ёки марказдан қочма насосларда сирт актив моддаси бўлган кўпик ҳосил қилувчиларнинг сувли эритмасидан тайёрланади. Сувли эритма тайёрлашда канифолли ва синтетик кўпик ҳосил қилувчилар ишлатилади. Ҳосил бўлган бирламчи кўпикнинг ҳажми, кўпик ҳосил қилувчининг сувли эритмаси ҳажмидан қанча катта бўлса, кўпикнинг сифати шунча юқори бўлади. Кўпик турғун ва мустаҳкам, яъни ячейкали бетон шакллангунча чўкмасдан, қатламланмасдан ўзини сақлаб туриши лозим. Кўпик турғунлигини оширувчи қўшимчалар сифатида ҳайвон (мол) елими, суюқ шиша ва шунга ўхшашлар ишлатилади. Ячейкали бетон шаклланишини тезлаштирувчи қўшимча сифатида кальций хлор ва бошқа моддалар ишлатилади. Назорат саволлари: Гидротехник ва ўтга чидамли бетонлар нима? Фибробетон ва декоратив бетонларга таъриф беринг. Енгил бетонларолиш учун ишлатиладиган материаллар. Ўта енгил бетонлар олиш учун нималар ишлатилади? Download 114.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling