Хлор. Хлорид-аниони (СI-) шаклида айрим ўсимликларда тургор ҳолатни бошқаришда иштирок этади ва сувни фотосинтетик парчаланиб, кислород ҳосил бўлишда, ҳужайрани бўлинишида осмотик потенциал ҳосил қилишда қатнашади. Хлор ионлари ҳужайрага Р04-3 ионларни киришига таъсир қилади. Маълумки, хлор фотосинтетик фосфорланишни стимуллайди бироқ, бу жараёнда уни роли ҳозирча аниқланмаган. Оддий шароитда ўсувчи ёввойи ва маданий ўсимликлар хлор танқислигини сезмайди.
Брача ўсимликлар ҳам зарур бўлган ҳамма элементларга зарурати бир хил бўлмайди. Бор ғалладошларга керак эмас. Кальций тубан сув ўтларидан кўра кўпроқ юқори ўсимликлар учун зарур бўлади. Ўсимликларда учирайдиган айрим микроэлементлар (барий, қўрғошин) инерт ёки зарар (алюминий) бўлиши мумкин. Кўпчилик микроэлементлар ортиқча дозада (марганец, мис,темир) токсик модда бўлиб қолади.
Шундай қилиб микроэлементлар минерал озиқланишда муҳим физиологик аҳамиятга эга. Уларни йўқлиги ёки етишмовчилигида ўсимлик ўз ҳаёт циклини амалга ошира олмайди. Агар уларни биокимёвий роли ва физиологик функциясига келсак, барча элементлар иккига (макро- ва мироэлементга) эмас, Мендель ва Кибри фикрига кўра 4 та группага бўлиш мумкин. Биринчи группага органик бирикмаларни асосий қисмини ташкил этувчи (N, S) элементи киради. Иккинчи гyрухга энергияни ташишда ёки ҳужайра ва уни органеллаларининг структурасини бир бутун сақлашда иштирок этувчи элементлар (P, Ca, Mg, Si) киради. Учинчи гурухга (К, Na, Ca, Mn, CI) эркин ион ҳолда тўқмаларда ёки осмотик потенциални ушлаб туриш учун ва ферментлар кофактори бўлган турли хил бирикмалар таркибига киради. Тўртинчи гурухга электронлар ташишда иштирок этувчи (Fe, Cu, Zn, Mo) элементлар киради.
E’tiboringiz uchun rahmat!
Do'stlaringiz bilan baham: |