7- маъруза. Ўсимликларнинг минерал озиқланиши
Мn- сувни фотолизида катнашади. Мg+2
Download 221.82 Kb.
|
8-9maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Темир
Мn- сувни фотолизида катнашади. Мg+2 баргдаги элементларнинг миқдори бўйича 4-ўринда туради. Баргларда уни миқдори 0,3-3% га тенг,
1 гр яшил массада 300-800 мг магний бўлади. Бу элемент маккажўхорида, картошкада дуккакли ўсимликларда кўп учирайди. Хлор иони эркин ион кўринишида учирайди. Фотосинтез жараёнида кислородни ажиралиб чикишида кандайдир роль уйнаши аникланган эмас. Микроэлементларни барча органик бирикмаларга осонлик билан бирикиб, турли комплекслар ҳосил қилади ва шу комплекс тарзида ўсимлик ҳужайрасида учрайди. Бундай комплекслар таркибида уларнинг фаоллиги кескин ортади, масалан; темир пирол ҳалқасининг таркибида 1000, каталаза ферменти таркибида эса, бир неча млн. марта фаол бўлади. Микроэлементлар молекулада жойлашган ўрнига ва оқсил структураларини компонентлари билан боғланишига қараб, ферментатив таъсирини характери ўзгариб туради. Микроэлементлар ферментатив комплекслардан ташқари оқсиллар ва оқсил бўлмаган, лекин, каталитик ҳусусиятларга эга бўлган ферментатив бирикмалар таркибига ҳам киради. Ҳозирги вақтда микроэлементлар нуклеин кислоталар таркибида борлиги ва уларни структурасини мўтадиллаштирувда иштирок этиши, улар ҳужайрада субстралик ва регуляторлик хусусияти борлиги ҳам аниқлади. Темир - жуда кўп муҳим ферментлар шунинг билан бирга цитохром, каталаза ва пероксидазалар таркибига ҳам киради. Бу барча фетментларда темир гем кўринишда простетик группда ҳолатида 4 та пиррол ҳалқасини марказида темир атоми орқали боғланган. Бундан ташқари қатор ферментлар гем кўриниш шакилда бўлмаган темир тутади, бундай ферментларга флавинли ферментлар ва темир тутувчи оқсил ферредоксин киради. Кўпчилик ҳолатларда темирни оксидланган шаклидан (Fe+3) қайтарилган шакилга (Fe+2) ўтиши катта рол ўйнайди. Fe хлорофил синтези учун зарур бўлган аминолевулин кисолтаси ва протопорфиринлар синтезида иштирок этиши билан хлорофилл синтезида муҳим аҳамиятга эга. Темир етишмаслигидан хлоропластларни муҳим компонентлар цитохром, ферредоксин ва бошқалар ҳосил бўлмайди. Цитохром тизими, нафас олиш ва фотосинтезнинг муҳим компонетларидан бўлиб, темирни етишмаслиги иккала жараённи ҳам тормозлаб қўйади. Темир хлорофилл синтезида, нафас олиш ва фотосинтезда иштирок этади, у етишмаса ўсимликда хлороз касаллиги келиб чиқади. Цитохромни оксидлайдиган цитохромоксидаза ферменти таркибига киради. Ферродоксин, ва темир тутувчи захира модда ферритин таркибига ҳам киради. Нитратларни аммиаккача қайтарувчи нитрогеназа ферменти таркибида ҳам Fe бўлади. Марганец. Маргнец Кребс циклидаги реакцияларда қатнашувчи (олма ва лимон кислотасин дегидрогеназасини, қаҳрабо-сирка кислотасин декарбоксилазасини) ва нитратларни қайтарилишидаги ферментларни фаоллаштиради. Шунинг учун маргенец етишмовчилигида ўсимлик интенсив нафас олаолмайди ва нитратлардан азот манбаси сифатида фойдалана олмайди. Асосий микроэлементлардан бўлиб Мn фотосинтезни ёруғлик даврида сувни фотолизида иштирок этади Download 221.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling