7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)


Download 487.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/15
Sana28.10.2023
Hajmi487.85 Kb.
#1732201
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
7.Мa`ruza matni

фалсафаси деб аташ мумкин. 
Ҳозир у фалсафий фан сифатида уч йўналишда иш олиб боради, яъни 
ахлоқий тафаккур тараққиётини тадқиқ этар экан, у ахлоқни: 1) баён қилади; 2) 
тушунтиради; 3) ўргатади. Шунга кўра, у тажрибавий-баёний, фалсафий-назарий 
ва расмона-меъёрий табиатга эга. Қадимгилар уни амалий фалсафа деб 
атаганлар. Зеро соф назарий ахлоқшуносликнинг бўлиши мумкин эмас. У 
инсоният ўз тажрибаси орқали эришган донишмандлик намуналарини 
ҳикматлар, нақллар, матал-мақоллар тарзида баён этади, кишиларни ахлоқий 
қонун-қоидаларга ўргатади, уларга ахлоқнинг моҳиятини тушунтиради ва 
фалсафий хулосалар чиқаради. Яъни, ахлоқшунослик фанида Афлотун, Арасту, 
Эпикур, Цицерон, Сенека, Августин, Форобий, Ибн Сино, Ғаззолий, Спиноза, 
Кант, Ҳегел, Шопэнҳауэр, Фойербах, Киркегаард, Нитцше сингари буюк 



файласуфлар яратган ахлоқ назариясига доир таълимотлар билан биргаликда 
«Патанжали», 
«Қобуснома», 
Саъдийнинг 
«Гулистон», 
Жомийнинг 
«Баҳористон», Навоийнинг «Маҳбуб ул - қулуб», Монтеннинг «Тажрибанома», 
Ларошфуконинг «Ҳикматлар», Гулханийнинг «Зарбулмасал» каби амалий 
ахлоққа бағишланган асарлар ҳам ўз мустаҳкам ўрнига эга. Ахлоқшуносликнинг 
бошқа фалсафий фанлардан фарқи ҳам, ўзига хослиги ҳам ундаги назария билан 
амалиётнинг омухталигидадир. 
Амалий ахлоқнинг дастлабки намуналари бундан уч ярим минг йил аввал 
дунёдаги биринчи ёзув бўлмиш мих хатда гилтахталарга ёзилган мақол ва 
маталлардир. Сомир (Шумер) алқовларида (гимнларида) деярли барча бош 
маъбудлар эзгулик, адолат, ҳақиқат ва яхшилик тарафдорлари бўлганлари учун 
ҳам мадҳ этилади. сомирийларнинг мақол ва маталлари, ҳикмат-иборалари ҳам 
диққатга сазовор; уларнинг кўпчилиги умуминсоний ҳикматлар даражасига 
кўтарилган ва Шарқда бир оз бошқачароқ шаклда ҳозир ҳам қўлланилади. 
Бундан ташқари, турли ахлоқий муаммолар эса «Гильгамеш» эпоси 
достонларида кўтарилган. 

Download 487.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling