7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)


Download 487.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/15
Sana28.10.2023
Hajmi487.85 Kb.
#1732201
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
7.Мa`ruza matni

умумий тушунча сифатида фаннинг тадқиқот объектини англатса, муайян 
тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва хатти-ҳаракатининг энг қамровли 
қисмини билдиради. Ахлоқни умумий тушунча сифатида олиб, уни доира 
шаклида акс эттирадиган бўлсак, доиранинг энг кичик қисмини одоб, ундан 
каттароқ қисмини хулқ, энг қамровли қисмини ахлоқ эгаллайди. 
Одоб – инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, 
жамият ва инсоният ҳаётида у қадар муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий 
урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. 
Хулқ – оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо 
жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний 
хатти-ҳаракатларнинг мажмуи. 
Ахлоқ эса – жамият, замон, инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган 
ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндисидир. 
Бу фикрларимизни мисоллар орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз. 
Дейлик, метрода ёшгина йигит, талаба ҳамма қатори ўтирибди. Навбатдаги 
бекатдан бир кекса киши чиқиб, унинг рўпарасида тик туриб қолди. Агар 
талаба дарҳол: «Ўтиринг, отахон!» деб жой бўшатса, у чиройли амал қилган 
бўлади; четдан қараб турганлар унга ич-ичидан миннатдорчилик билдириб: 
«Барака топгур, одобли йигитча экан», деб қўяди. Аксинча, талаба ё тескари 
қараб олса, ёки ўзини мудраганга солиб, қарияга жой бўшатмаса, ғашимиз 
келади, кўнглимиздан: «Бунча беодоб, сурбет экан!» деган фикр ўтади, хуллас, 
у бизда ёқимсиз таассурот уйғотади. Лекин, айни пайтда, талабанинг қарияга 
жой бўшатгани ёки бўшатмагани оқибатида вагондаги йўловчилар ҳаётида 
бирор-бир ижобийми, салбийми – муҳим ўзгариш рўй бермайди. 
Хулққа қуйидагича мисол келтириш мумкин: маҳалламиздаги оила 
бошлиқларидан бири имкон борича қўни-қўшниларнинг барча маракаларида 
хизматда туради, ҳеч кимдан қўлидан келган ёрдамини аямайди, очиқ кўнгил, 
очиқ қўл, доимо ўз билимини ошириб боришга интилади, тиришқоқ, оила 
аъзоларига меҳрибон ва ҳ. к. Ундай одамни биз хушхулқ инсон деймиз ва унга 
маҳалламизнинг намунаси сифатида қараймиз. Борди-ю, аксинча бўлса, у қўни-
қўшнилар билан қўпол муомала қилса, тўй-маракаларда жанжал кўтарса, сал 
гапга ўдағайлаб, мушт ўқталса, ичиб келиб, оилада хотин-болаларини уриб, 
ҳақоратласа, уни бадхулқ деймиз. Унинг бадхулқлилигидан оиласи, баъзи 
шахслар жабр кўради, маҳалладагиларнинг тинчи бузилади, лекин хатти-
ҳаракатлари жамият ижтимоий ҳаётига ёки инсоният тарихига бирор бир 
таъсир ўтказмайди. 
Ахлоққа келсак, масала жиддий моҳият касб этади: дейлик, бир туман 
ёҳуд вилоят прокурори ўзи маъсул ҳудудда доимо қонун устуворлигини, адолат 
қарор топишини кўзлаб иш юритади, лозим бўлса, ҳокимнинг ноқонуний 
фармойишларига қарши чиқиб, уларнинг бекор қилинишига эришади; оддий 
фуқаро наздида на фақат ўз касбини эъзозловчи шахс, балки ҳақиқий ҳуқуқ 



посбони, адолатли тузум тимсоли тарзида гавдаланади; у – умрини миллат, 
Ватан ва инсон манфаатига бағишлаган юксак ахлоқ эгаси; у, ўзи яшаётган 
жамият учун намуна бўлароқ, ўша жамиятнинг янада тараққий топишига 
хизмат қилади. Агар мазкур прокурор, аксинча, қонун ҳимоячиси бўлатуриб, 
ўзи қонунни бузса, шахсий манфаати йўлида оқни қора, қорани оқ деб турса, у 
ахлоқсизлик қилган бўлади: оддий фуқоро наздида биргина киши прокурор-
амалдор эмас, балки бутун жамият адолатсиз экан, деган тасаввур уйғонади. Бу 
тасаввурнинг мунтазам кучайиб бориши эса, охир-оқибат ўша жамият ёки 
тузумни таназзулга олиб келади. 
Албатта, ҳар учала ахлоқий ҳодиса ва уларнинг зидди нисбийликка эга. 
Чунончи, ҳозиргина мисол келтирганимиз прокурорнинг ахлоқсизлиги 
даражаси билан ўз якка ҳукмронлиги йўлида миллионлаб бегуноҳ инсонларни 
ўлимга маҳкум этган Ленин, Сталин, Ҳитлер, Пол Пот сингари шахслар 
орасида фарқ бор: агар прокурорнинг ахлоқсизлиги бир миллат ёки мамлакат 
учун зарар қилса, тоталитар тузум ҳукмдорлари хатти-ҳаракатлари 
умумбашарий миқёсдаги фожиаларга олиб келади. 
Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ахлоқий тарбия натижасида 
одоблилик-хушхулқлиликка, хушхулқлилик – юксак ахлоқийликка айлангани каби, 
ахлоқий тарбия йўлга қўйилмаган жойда муайян шахс, вақти келиб, одобсизликдан 
– бадхулқлиликка, бадхулқлиликдан – ахлоқсизликка ўтиши мумкин. 
Шундай қилиб, ахлоқшунослик мазкур уч ахлоқий ҳодисани бир-бири 
билан узвийликда ва нисбийликда ўрганади. 
Ахлоқшунослик қадимда физика ва метафизика билан биргаликда 
фалсафанинг узвий (учинчи) қисми ҳисобланар эди. Кейинчалик (Арастудан 
сўнг) алоҳида фалсафий йўналишдаги фан мақомини олди. Бу фикрни 
қуйидагича кенгайтириброқ талқин этиш мумкин. Маълумки, фалсафанинг 
фанлар подшоси сифатидаги вазифаси барча табиий ва ижтимоий илмлар 
эришган ютуқлардан умумий хулосалар чиқариб, инсониятни ҳақиқатга олиб 
боришдир. Шундан келиб чиққан ҳолда, фалсафанинг тадқиқот объектини 
тафаккур деб белгилаш мақсадга мувофиқ. Ахлоқшунослик ахлоқий тафаккур 
тараққиётини тадқиқ этади ва амалиётда инсонни эзгулик орқали ҳақиқатга 
олиб боришга хизмат қилади. Шу боис уни ахлоқ фалсафаси ёхуд эзгулик 

Download 487.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling