7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)


Download 487.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/15
Sana28.10.2023
Hajmi487.85 Kb.
#1732201
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
7.Мa`ruza matni




7 – МАВЗУ: АХЛОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАР (ЭТИКА)
РЕЖА: 
1. “Этика" фанининг предмети, моҳияти ва тузилиши.
2. Этика фани категориялари мазмуни ва моҳияти 
3. Ахлоқий маданият тушунчаси ва унинг таркибий қисмлари. 
4. Ахлоқий қадриятлар. 
 
ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР: ахлоқ, ахлоқий маданият, ахлоқий онг, ахлоқ 
меъёрлари, ахлоқ тамойиллари, ахлоқий идеал, юксак ахлоқий қадриятлар, 
ахлоқий маданият, шахснинг ахлоқий маданияти, ахлоқий тарбия, одоб-ахлоқ, 
хулқ-атвор, инсонпаварлик, эзгулик, “оммавий маданият”, кибермакон.
 
1. Этика бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. У бизда 
«Илми равиш», «Илми ахлоқ», «Ахлоқ илми», «Одобнома» сингари номлар 
билан атаб келинган. Оврўпода эса «Этика» номи билан машҳур, биз ҳам яқин-
яқингача шу атамани қўллар эдик. Уни биринчи бўлиб юнон файласуфи Арасту 
муомалага киритган. Арасту фанларни тасниф қиларкан, уларни уч гуруҳга 
бўлади: назарий, амалий ва ижодий. Биринчи гуруҳга у фалсафа, математика ва 
физикани; иккинчи гуруҳга – этика ва сиёсатни; учинчи гуруҳга эса – санъат, 
ҳунурмандчилик ва амалий фанларни киритади. Шундай қилиб, қадимги 
юнонлар ахлоқ ҳақидаги таълимотни фан даражасига кўтарганлар ва «Этика» 
(ta ethika) деб атаганлар. Этика – юнонча «noos» сўзидан олинган бўлиб, 
«одат», «одоб» маъносини билдиради. 
Ахлоқ назарияларининг илдизи бениҳоя чуқур бўлиб, бизнинг 
замонамизга қадар қанчадан – қанча тарихан чекланган ахлоқий қарашлар 
пайдо бўлиб уларнинг кўпи йўқолиб кетган. Яқинга қадар этика фалсафанинг 
таркибий қисми бўлиб, унинг ядроси ҳисобланган. Файласуфлар инсон дунёни 
билиш мумкинми, билишнинг йўллари қандай каби саволларга жавоб бериш 
жараёнида улар, жамиятда инсон қандай яшамоғи ва фаолияти қандай бўлмоғи 
керак, унинг ижтимоий бурчи, вазифаси нимадан иборат? инсоний турмуш 
кечиришнинг нормалари қандай бўлиши керак? деган саволларга ҳам жавоб 
топишга уринганлар ва бу соҳада катта муваффақиятга эришганлар. 
Дарҳақиқат, фалсафий тафаккур тарихига назар ташласак, этика фани 
фалсафанинг бирданига нисбатан мустақил соҳасига айланиб қолмаганлигига 
гувоҳ бўламиз. Агар конкрет фанлар фалсафадан ажралиб чиқиб, ўзининг 
мустақил мантиқига ва яшаш усулларига эга бўлган бўлса, этика бўлса 
мустақил фан сифатида ажралгани билан ўзининг фалсафий хусусиятини 
йуқотмади. Бунинг сабаби, фалсафий муаммоларни этика фанидан ажратиб 
қўйишнинг имконияти йўқ эканлигидадир. Охир оқибат, этика фалсафа фани 
билан ҳам дунёқараш, ҳам методологик жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлиб 
қолаверади. Хусусан, ижтимоий турмуш ва ахлоқий онгнинг ўзаро муносабати 
тўғрисидаги масалада этика ҳамиша фалсафий фан бўлиб қолди. 



Этика ахлоқнинг келиб чиқиши ва моҳиятини, кишининг жамиятдаги 
ахлоқий муносабатларини ўрганади. «Ахлоқ» сўзи арабчадан олинган бўлиб, 
«хулқ» сўзининг кўплик шаклидир. «Ахлоқ» ибораси икки хил маънога эга: 

Download 487.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling