7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)


Бобилонда сомирликларникига нисбатан бадиий юксак ва мукаммал  «Гильгамеш»


Download 487.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/15
Sana28.10.2023
Hajmi487.85 Kb.
#1732201
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
7.Мa`ruza matni

Бобилонда сомирликларникига нисбатан бадиий юксак ва мукаммал 
«Гильгамеш» эпоси вужудга келди. Адолат ва ҳақиқатнинг ҳимоясини асосий 
мақсад қилиб олган Бобилон подшоси Хаммурапининг машҳур Қонунлар 
мажмуи эса қадимги Сомир қонунларининг тадрижий ривожи эди. Бу 
мажмуада заифларни, етим-есир ва камбағалларни адолат тамойили асосида 
ҳимоя қилиш асосий мақсад қилиб қўйилган; Хаммурапи унда ўзининг 
камбағалпарварлиги ва адолатпарварлиги билан фахрланади. 
Қадимги Мисрда эса одоб-ахлоқ масалалари ўзига хос пандномаларда 
ифода топган. Улар орасида «Пхатотеп ўгитлари» бизгача етиб келган энг 
қадимий панднома ҳисобланади. Бундан деярли икки ярим минг йил аввал 
бешинчи сулола фиръавни Жадкара Исесидан вазир Пхатотеп қарилиги 
туфайли ўрнига ўз ўғлини тайинлашни илтимос қилади ва ўғлига атаб ўттиз 
етти насиҳатдан иборат мазкур пандномани ёзади. Унда ўша давр ахлоқий 
қонун-қоидалари, ўзни тутиш, муомала одоби сингари муаммолар кўтарилади, 
ахлоқий фазилатлар эса ҳикматлар ва насиҳатлар тарзида тарғиб қилинади: 
«Қимматбаҳо тошдек яшириндир оқилона сўз, ҳолбуки уни дон туяётган 
чўридан топиш мумкин». Агар нафақат Қадимги Мисрда, балки ундан бир неча 
минг йил кейинги Қадимги Юнонистонда ҳам қул эзгуликка, донишмандликка 
хос бўлмаган жонзот саналганини ва одам ўрнида кўрилмаганини ҳисобга 
оладиган бўлсак, Пхатотепнинг мазкур фикри инсоният ахлоқий тафаккур 
тараққиётида нақадар катта аҳамиятга эга эканини англаш мумкин. 
Юртимизнинг қадимги территориясидаги ахлоқий тафаккур тараққиёти 
зардуштийлик динининг вужудга келиши билан боғлиқ. Тахминан бундан ХХХ 
аср муқаддам ёйила бошлаган бу диннинг Қадимги Хоразмда яратилган, 
«Авесто» деб аталган муқаддас китобида асосий ахлоқий фазилатлар ва 
иллатлар санаб ўтилади, талқин этилади. Унда зардуштийлик илоҳи Аҳура-
Мазда – эзгулик, Аҳриман эса ёвузлик тимсоли сифатида намоён бўлади; 
эзгулик ва ёвузлик, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва мамот ўртасидаги абадий 



курашнинг ибтидоси акс этади. «Абадий эзгулик», «Эзгу ният», «Эзгу тартиб», 
«Илоҳий тобеълик», каби эзгу тушунчалар реал маъно касб қилиб, 
инсонийлашган қиёфадаги маъбудлар сиймосида намоён бўлади, улар Аҳура-
Мазда атрофида яхшилик уруғини сепиб юради. Бундай тушунчаларнинг акси 
эса Аҳриман атрофидаги ёвуз кучларда реаллашади. Ёвуз фикр тажассуми Апа 
Мана, сўлиш ва ўлим тимсоли Туарви ҳамда Зарик исмли девлар шулар 
жумласидандир. 
Зардуштийлик динини маълум маънода ахлоқий эътиқод, унинг муқаддас 
китоби «Авесто»ни қадимги аждодларимиз амал қилган ахлоқий тушунчалар ва 
кўрсатмалар мажмуи дейиш мумкин. Буни ушбу дин пайғомчиси Зардуштнинг 
«Авесто» даги Аша алқовидан жой олган қуйидаги сўзларида яққол кўриш мумкин: 
Қувонсин Аҳура-Мазда – 
«Энг лойиқ ҳақнинг иродаси рўёбга чиқиб», Ахриман даф бўлсин. 
Эзгу ўй, эзгу сўз ва эзгу ишларни алқайман, 
ўзимни буткул эзгу уй, эзгу сўз ва эзгу амалларга 
бахшида этаман, 
Барча қабиҳ уй, ёмон сўз ва ёмон ишлардан тияман, 
Юкунчим, мақтовим, эзгу фикрим, 
Эзгу сўз (савобли) эзгу ишларим 
«танамдаги жоним» билан бирга 
сидқи дилдан Сизларга (бахшида) бўлсин, 
Эй ўлим билмас Валийлар. 
ҳақни шарафлаб (дейман): 
«ҳақиқат – Олий неъмат. Бу неъматдан ул киши 
баҳрамандким, савоб унга бўлгай, 
ким агар хақ йўлида савоб (ишдан) қолмаса, 
савоб ишдан қолмаса, савоб ишдан қолмаса». 
«Авесто» даги талқинлар инсоннинг реал ҳаёти билан боғлиқ эканлиги 
диққатга сазовор. Ундаги эзгулик руҳи – яратувчилик, ижодкорлик қуввати, 
Ёвузлик эса бузиш ва бузғунчилик кучи тарзида номоён бўлади. Ахура-Мазда 
қиёфасидаги бу эзгулик – ҳаёт рамзи, ерни инсон, ҳайвонот ва наботот билан 
бойитади, инсон уларни соғлик куч-қудрат, бахт, шодлик, умид, ишонч, 
гўзаллик, фаровонлик ёрдамида мунаввар қилади. Ахриман қиёфасидаги 
ёвузлик эса қурғоқчилик, очарчилик, касаллик, моллар қирғинини, жисман ва 
руҳан ҳалокат сингари офатларни келтириб чиқаради. 
«Авесто» да умри давомида эзгулик, яхшилик, поклик ва тозалик 
тамойиллари билан иш кўрган одам ўлгандан сўнг унинг руҳи роҳат-фароғатда 
бўлиши, гуноҳкор, фосиқ кишиники эса аксинча: азоб-уқубат ҳамда хунуклик 
комига маҳкум этилиши айтилади. 
«Авесто» да инсон олий жонзот тарзида талқин этилади. Айни пайтда еру 
кўкдаги барча неъматларни севиш, ардоқлаш инсоннинг муқаддас бурчи 
ҳисобланади. Озодалик, тозалик гигиеник тушунчадан ахлоқий ва илоҳий 
тушунча даражасига кўтарилади: сувни, атроф-муҳитни тоза тутиш, 
жониворларга, хусусан, итга учи ўткир суяк ёки қайноқ овқат бермаслик – 



уларга нисбатан шафқатни англатади; инсон шафқатли бўлиши керак. 
Буларнинг ҳаммаси «Авесто» да экологик ахлоқшуносликнинг дастлабки 
куртаклари ҳам мавжудлигини кўрсатади. Бу муқаддас китобдаги турли-туман 
маъбудлар 
бизнинг 
тушунчамиздаги 
пир 
даражасидадир 
(масалан, 
темирчиликнинг пири-ҳазрати Довуд в.ҳ). Илоҳ эса – битта: Аҳура-Мазда, 
фақат унгагина сажда қилинади. 
Юнон алломаси – Арасту ва Эпикурнинг (милодан аввалги 341-
270 йиллар) ахлоқ назариялари диққатга сазовор. Афлотуннинг шогирди 
Арасту (милоддан аввалги 384-322 йиллар) биринчи бўлиб ахлоқшуносликни 
руҳшунослик билан сиёсатшунослик оралиғидаги алоҳида фалсафий фан 
сифатида тақдим этди ва унга (кейинчалик Оврўпода қабул қилинган) «Этика» 
деган номни берди. 
Арастунинг 
ахлоқий 
қарашлари, 
асосан 
ўғлига 
бағишланган 

Download 487.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling