7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)
Download 487.85 Kb. Pdf ko'rish
|
7.Мa`ruza matni
Фаровонлик — нарса ҳодисаларнинг ахлоқий жиҳатларини белгилашда
ишлатиладиган умумий тушунчадир. Фаровонлик тўғрисидаги тушунча кишиларнинг ташқи оламга амалий муносабати жараёнида шаклланади. Табиий ва ижтимоий ҳодисалар фаровонлик учун замин яратади, чунки улар инсоният 11 эҳтиёжларини қондиради, шунингдек, ижтимоий тараққиётга хизмат қилади. Ўтмиш мутафаккирлари фаровонлик тушунчасининг моҳиятига алоҳида эътибор берганлар. Масалан, таниқли мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби А.Навоий эл-юрт фаровонлиги учун кўпгина амалий ишларни амалга оширди, ўз асарларида шу муаммони кўтарди. Антик давр файласуфлари “фаровонлик” тушунчасининг ахлоқий томонига эмас, балки унинг илмий томонига кўпроқ эътибор берганлар. Масалан: Афлотун, Арасту фаровонликни инсон фаолиятининг мақсади, деб тушунганлар. Кундалик ҳаётда “фаровонлик” тушунчаси кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш, улардан мамнун бўлиш ёки қаноат ҳосил қилиш, муайян мақсадга эришиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун фаровонлик, деганда энг аввало инсон ҳаёти учун зарур бўлган озиқ-овқат, турар-жой, кийим-кечак ва ҳоказолар тушунилади. Табиат ҳодисалари инсон томонидан билиб олинса, ўз эҳтиёжларини қондиришга улардан фойдалана олса, шу вақтда улар инсон учун фаровонлик манбаига айланади. Маънавий фаровонлик, деганда билим таълим маданий эҳтиёж буюмлари тушунилади. Фаровонлик имконияти инсон, жамиятнинг яшаши, ривожланиши ва такомиллашувининг асосий шартидир. “Фаровонлик” тушунчаси қадрият тушунчасига яқин туради, лекин у билан айнан бир хил эмас. Фаровонлик индивид, жамоа, умуман жамиятнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қилади. Бошқа қадриятлар тушунчасига кирувчи, масалан: яхшилик, гўзаллик ва ҳоказо тушунчалардан фарқли ўлароқ, фаровонлик битта хусусиятга эга, у ҳам бўлса объектнинг маълум даражада субъектга фойдали томонга эга бўлишидир. Фаровонликни таснифлаш тамойили муҳим аҳамиятга эга. Фаровонликда инсоният эҳтиёжларини қондириш характери кўпинча ҳисобга олинмайди. Масалан: телевизорлар, китоблар, фотоаппаратлар моддий объектлар ҳисобланади, бироқ улар маънавий эҳтиёжларни қондирганда моддий фаровонлик қисмига киритиш мумкин эмас. Шунинг учун уларни маънавий маданият фаровонлиги, десак тўғри бўлади. Озиқ-овқат, турар-жой, кийим-кечаклар ўз хусусиятларига кўра инсон моддий эҳтиёжларини қондиради. Демак, моддий фаровонлик эҳтиёжларини қондиришнинг биринчи воситасидир. Маънавий фаровонлик эҳтиёжларни қондиришнинг иккинчи воситаси, масалан: санъат, маънавий маданият шулар жумласига киради. Муаммонинг шундай қўйилиши методологик жиҳатдан тўғри. Ижтимоий фаровонлик шахс фаровонлигининг асосий шартидир. Агар инсон башарият учун энг қадрли мавжудот, деб ҳисобланса, тинчлик ҳамда ижтимоий адолат унинг фаровонлиги ва бахтининг асосий шартидир. Шундай қилиб, фаровонлик инсон эҳтиёжининг объекти, унинг интилишлари ва ҳаёт 12 фаолиятидир. Фаровонликка интилиш мақсадларни амалга ошириш ва унга эришиш кишини фаолиятга ундайди. Шу жиҳатдан олиб қараганда, фаровонлик фаолият мезонига айланади. Кишилар ўз ижодий фаолиятлари фаровонликка эришиш орқали яхшилик ва ёмонлик бунёдкорларига айланиб борадилар. Инсоннинг фаровонликка интилиш йўлидаги хатти-ҳаракатлари бошқаларнинг манфаатларига зарар келтирмаслиги керак. Инсон соғ-саломатлиги унинг фаровонликка интилиш йўлидаги хатти-ҳаракатининг асосий манбаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли ҳам тиббиёт соҳаси ходимларининг бу ҳақда тўла тасаввурга эга бўлишлари муҳим аҳмиятга эга. Адолат — ахлоқ билан ҳуқуқ бирлашган жойда пайдо бўлади. Адолатни белгилашда ижтимоий онгнинг икки шаклига таянмоқ керак. Муайян ахлоқ тизимида қабул қилинган кишиларнинг ахлоқий, ҳуқуқий бурч ва мажбуриятлари тушунчасига мос келадиган хатти-ҳаракатлар адолатли ҳисобланади. Этика фанининг асосий баҳолаш категорияларидан бири буюк адолат турли омиллар — ҳуқуқий, иқтисодиёт, сиёсий ҳодисаларни баҳолашда намоён бўлувчи объективлик, холислик, хаққонийлик сингари хислатларни зарурий равишда тақозо этади. Лекин “адолат” категорияси фақат турли туман ижтимоий ҳодисаларни баҳолашдагина қўлланмайди, балки шу билан бирга у шахснинг ижтимоий борлиққа муносабати ҳамда шахсларнинг ўзаро муносабатларини баҳолашга ҳам хизмат қилади. Бу тушунча фалсафий категория сифатида иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий мазмунларда қўлланилади. Адолат - тенглик ва тақдирлашнинг зарурий ўлчовидир. Адолатнинг ахлоқий мазмуни кишилар ўртасидаги шахсий, оилавий, турмуш муносабатларида тенглик тамойилига риоя қилиш бўлиб, у шахснинг хатти- ҳаракатига жамоатчилик томонидан бериладиган баҳони ифодалайди. “Адолат” тушунчаси ибтидоий жамоа тузуми даврида вужудга келган ва у тенглик маъносида тушунилган. Кейинчалик бориб, бу тушунчага сиёсий тус берилиб, адолат мутлоқ ҳуқуқий категория сифатида талқин қилина бошлаган. Жумладан, Афлотун тенглик ғоясини “туғма фазилат” сифатида талқин қилди. Марказий Осиё мутафаккирлари, жумладан, Форобий ўзининг ахлоқий қарашларида ижтимоий адолат кишиларнинг ҳамкорлиги, У.Хайём эса ижтимоий меҳнат тақсимоти масаласида кишиларнинг ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиши, ишлаб чиқарилган маҳсулотни тенг тақсимлаш, А.Навоий эса адолат инсонпарварликнинг энг юқори намунаси, инсоният тириклигининг доимийлигини таъминлайдиган юксак хислат эканлиги ва бошқа ғояларни илгари сурганлар. Навоий шундай ёзган эди: Ақл ила олам юзин обод қил, Хулқ ила одам элини шод қил. 13 Республикамизнинг Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи лозим. Давлатчилик ва фуқаролик муносабатлари ... ана шу заминга таяниши зарур” (И.А.Каримов. ''Ўзбекистон сиёсий, ижтимоий – иқтисодий тараққиётнинг асосий тамойиллари''. Т. Ўзбекистон. 1995, 18-бет). Ўзбекистон Республикаси Конституциясида қайд қилинганидек, Республикамизда барча фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланганлиги, ижтимоий адолат тамойилларига мос блиши шарт, деб ёзиб қўйилиши адолат ифодасидир (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.Ўзбекистон. 2015, II-боб). Download 487.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling