7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)


Download 487.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/15
Sana28.10.2023
Hajmi487.85 Kb.
#1732201
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
7.Мa`ruza matni

Қадр-қиммат – категорияси инсон томонидан ўз қимматининг 
англаниши ҳамда бу қимматнинг жамият томонидан тан олинишини 
ифодалайди. Қадимги юнон файласуфи Эпикур "Инсон туғилса ёки ўлса, ўз 
кучларидан, уйидан маҳрум бўлса, у аянчли эмас, чунки буларнинг ҳаммаси 


15 
инсоннинг асосий хусусияти эмасдир. Агар инсон ўзининг ҳақиқий мулкини ўз 
инсоний қадр-қимматини йўқотса, ана бу ачинарли ва аянчлидир», -деб ёзган 
эди.
Қадр-қиммат инсоннинг ўз инсоний хуқуқлари, ўз маънавий қиммати ва 
ўзининг ҳурмат қилинишини англашни билдирувчи, яъни инсонни инсон 
қиладиган, унга инсонийлик бахш этувчи қадр-қиммат, шахс билан жамият 
ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турувчи ва кишилар хатти-
харакатларига таъсир кўрсатувчи воситадир. Қадр-қиммат бу туйғу инсоний 
хислат, усиз шахснинг маънавий бойлигини тасаввур этиш мумкин эмас, бусиз 
на инсон, на миллат, на давлат равнақ топа олади. Умуман қадр-қимматсиз юз 
берган воқеанинг мезони бўлмайди.
Одобнинг биринчи калимаси инсонга ҳурмат билан бошланмоғи лозим. 
Қадр-қиммат очиқ чеҳра билан қўл олишиш, қучоқ очиб меҳр-муҳаббат, ҳурмат 
эҳтиром изҳор этиш, шарқона оқибат, дўстлик муносабатларининг мезони 
бўлиб кетган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Ҳар бир мамлакатда 
касб, қадр-қиммат қадрланган ва ҳурмат қилинган. Қадр-қиммат туйғуси 
кишиларнинг шахсий манфаатини онгли равишда давлат манфаатларига 
бўйсундиришга ундайди.
Инсон қадр-қимматини мезони адолат ва инсонпарварлик, яъни 
инсонийлик учун бажариш даражаси билан белгиланади. Умуман қадр-қиммат 
тушунчаси кишининг ички маънавий оламини шакллантиришга хизмат 
қилмоғи лозим. Бу кишидан ижтимоий-сиёсий фаоллик, олға интилиш, 
интизомли, маданиятли тезкор бўлишини талаб қилади. 
Виждон. Бу категорияга кенгроқ таъриф бериладиган бўлса, у инсонни ўз 
хулқини муайян ахлоқ нормалари нуқтаи назаридан туриб яхшилаб баҳолаши 
ва назорат қилиш, ўз ҳатти-ҳаракатларини ва шу ҳатти-ҳаракатларга боғлиқ 
бўлган ҳис-туйғуларни ўзи таҳлил қилишидир. 
Виждонсиз инсоннинг бўлиши мумкин эмас. Бу ички туйғу фақат турли 
одамларда ҳар хил намоён бўлиши мумкин. Виждон мураккаб муаммо, шунинг 
учун бўлса керак, унинг табиати ҳақидаги масала инсониятнинг илғор 
мутафаккирларини қизиқтириб келган. Виждон нима, у абадий мавжудми
ҳаммада виждон бир хилми, у инсонларга хосми, уни қандай тарбиялаш 
мумкин каби саволлар, яъни виждон тушунчасининг келиб чиқиши, унинг 
моҳияти, муаммолари кўп мутаффакирларни ўйлантириб келган.
Ўтмишда баъзи бир йўналиш вакиллари виждон тушунчасини реал 
оламдан ажратган ҳолда ғоялар дунёсига боғлаб, уни абадий ўзгармас деб 
тушунтиришга уринганлар. Атомистик таълимот асосчиси Демокрит бу 
масалага бошқача қараган. У виждон тушунчаси ҳақида алоҳида фикр 
юритмаган. Лекин уят ҳақида гапириб, бу туйғу асосида вужудга келадиган 


16 
виждонни назарда тутган бўлиши мумкин. Унинг "Уят иш қилган киши, аввало 
ўзидан ўзи уялиши керак", "Бошқалардан кўра ўзингдан уялишни ўрган", - 
деган фикрларида виждон ўзини-ўзи назорат қилиш тарзида ифодаланади. 
Демак, Демокритни виждоннинг ахлоқий жиҳати кўпроқ қизиқтирган. 
И.Кант виждон вужудга келмаган сергаклантирувчи туғма руҳий кучдир, 
деб ҳисоблайди. "Бизнинг руҳимизда яшовчи қонун виждон деб аталади",-деган 
эди И.Кант-"Шахс яшаш шароитидан қатъий назар ўзида виждон хиссини олиб 
юради., виждон қандайдир ҳосил қилинадиган, эгаллаб олинадиган нарса эмас, 
ахлоқий мавжудот бўлган инсонда худони вакили сифатида виждон туғма 
мавжуд бўлади ва у бизнинг ичимизда туриб ҳукм чиқаради", - деб ўз фикрини 
давом эттиради немис файласуфи.
Виждон ахлоқий тушунчаси жамият тараққиёти маҳсули бўлиб, шахсга 
жамоатчилик фикри таъсири натижасида вужудга келган ижтимоий ҳодиса ва 
унинг моҳияти ижтимоий муҳит орқали белгиланади. Бу ҳақда А.Н.Форобий 
шундай деган эди: Ҳар бир инсоннинг туғма табиатида ва у бажарган, ҳар 
қандай ҳаракат жараёнида бошқа бир инсон ёки кўпчилик билан муносабатда 
бўлиш ўзаро алоқа қилиш хусусияти борки, одамзод жинсидан бўлган ҳар 
кимсанинг аҳволи шудир. У камолотга эришувида бошқаларнинг кўмагига, 
улар билан бирлашишга муҳтож ёки мажбурдир"(А.Н.Фаробий. '' Бахт-саодатга 
эришув йўллари ҳақида''). 
Виждон ижтимоий жиҳатдан шартланган туйғу, у жамият талабларига 
мувофиқ меҳнат жараёнида вужудга келади, бошқача айтганда, виждон 
шахснинг ахлоқий жиҳатдан қарор топишида муҳим роль ўйнайди. Виждон 
азоби шахснинг маънавий ҳаётида салбий роль ўйнайди, унинг режа ва 
мақсадларини барбод қилиши, шунингдек, ҳаёт йўлини тубдан буриб юбориши 
ҳам мумкин.
Виждон категорияси ахлоқнинг умуминсоний оддий нормалари, адолат 
ва инсонпарварлик тамойиллари, "бахт" ва "бурч" категориялари билан 
чамбарчас боғлиқдир. Чунончи, виждон фақат шахснинг ўзига эмас, балки 
бошқа кишиларга ҳам ижтимоий муносабатини ҳам ифодалайди. Демак, она-
Ватан манфаати, жамият олдидаги бурч ҳисси, унинг ахлоқий маъсулият ҳисси 
виждон туйғуси билан уйғунлашиб кетган. Бошқача қилиб айтганда, бурч 
талабларида виждон қонуни ўз ифодасини топади. Виждон ҳиссини чуқур 
англаган шахс доим адолат ва инсонийликни қўллаб-қувватлайди.
Раҳм-шафқат ва уятнинг йўқолиши, виждон, ахлоқий покликни сўндирар, 
теварак-атроф воқеаларига бефарқ бўлишига олиб келади. Демак, виждон-
абадий тушунча, чунки инсоннинг ўзи абадий, инсон ўзига-ўзи баҳо бериши ва 
қоралаши ҳеч қачон йўқолмайди, инсон ва виждон ижтимоий, ҳар доим бир-
бири билан чамбарчас боғлиқдир.


17 
Бахт-бу инсоннинг ўз ижодий кучларининг тўлиб тошиши, уларнинг 
ижтимоий ва шахсий мақсадларда қўлланишидан юксак даражада маънавий 
қониқиш ва бу туйғуни англаб етишидир. Бахт категорияси бошқа ахлоқий 
категориялар каби ижтимоий муносабатлар билан узвий боғлиқдир. Бахт 
тушунчасига жамиятда кишилар турлича ёндошадилар. Ҳар кимнинг бахтлилик 
ва бахтсизликни ўлчайдиган ўз мезони бўлади. Чунки умумий бахтнинг 
формуласи йўқ. Мутлақ бахтнинг бўлиши мумкин эмас. Инсоннинг ўз ҳаёти 
мобайнида бахт ҳақидаги тасаввурлари доимо ўзгариб боради. Бахт бу 
инсоннинг орзу-истаклари, мақсадларига етишиб яшашидир. Бахтли ҳаёт кўп 
қиррали, жўшқин, сермазмун ҳаётдир. Бахтли бўлиш инсоннинг ўзи орзу 
қилган касбни эгаллаши, озодлиги ва эркинлигидир. Бошқача айтганда, бахт 
ахлоқан қаноат ҳосил қилиш, ўз ҳаётидан мамнунликни англатади. Бахт – бу 
ҳаётдир. 
Бахт кўп жиҳатдан инсон ҳаётининг эмоционал томони билан боғлиқдир. 
Бу хусусият бахтнинг руҳий ҳолатини акс эттиради. Бахтнинг субъектив 
жиҳатдан шахсга нисбатан унинг хатти-ҳаракатлари натижаларига кўра 
эмоционал баҳолаш сифатида таърифлаш мумкин. Бахтга интилиш инсоннинг 
ҳаётда фаол бўлиши, ўз мақсадларига эришишида рағбатлантирувчи омил 
бўлиб хизмат қилади. Мисол қилиб қуйидаги тушунчаларни келтириш мумкин: 
"бахт туйғуси", "бахт ҳисси", "бахтнинг ҳолати", "бахтнинг мазмуни" ва 
бошқалар. Бинобарин, бахт туйғуси инсон маънавий дунёсидаги ҳар қандай 
ижобий ўзгаришларни мустаҳкамлайди. Бахт туйғуси инсоннинг дунёга ва 
ўзига нисбатан муносабатини белгилаб беради. Бахт мазмунан объектив, 
шаклан субъективдир. Бахт тушунчасига умуминсоний нуқтаи назардан қараш 
мақсадга мувофиқдир. Бахтнинг умуминсоний жиҳати шахснинг ҳаётни, 
ўзининг мавжудлигини идрок этиши, ўз турмуш шароитидан мамнунлик, 
жамиятга фойдали эканлигига ишонч, муҳаббат, дўстлик, ота-оналик завқ-
шавқини англашидир. Шундай қилиб, кенг маънода бахт инсон хаётининг 
умумий баҳоси, шунинг учун унга конкрет тарихий нуқтаи назардан ёндашмоқ 
зарур. Бахт тушунчаси жамият тараққиёти билан боғлиқдир. У эҳтиёж каби 
доим ўсиб, ривожланиб, мазмунан бойиб боради. Бахт тушунчасининг фаолият 
ва меҳнат билан боғлаган ҳолда талқин қилмоқ керак, яъни меҳнат бахтнинг 
ажралмас, зарурий белгиси ҳисобланади, чунки инсон меҳнатда ўз кучини 
англайди, қобилиятларини ривожлантиради ва ўзини ахлоқан шакллантиради.

Download 487.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling