7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)


Download 487.85 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/15
Sana28.10.2023
Hajmi487.85 Kb.
#1732201
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
7.Мa`ruza matni

 
4. Ахлоқий қадриятларнинг табиатини очиш, уларни таснифлаш 
муаммоси биринчи навбатда “ахлоқ” тушунчасини теран англашни тақозо 
этади. Биз юқоридаги мавзу доирасида ахлоқ ва унинг мазмун-моҳиятига 
доир айрим фикрларни таҳлил қилдик, бир қатор ахлоқга берилган 
таърифларни, уларнинг келиб чиқиши ва жамият ривожидаги аҳамиятини 


24 
кўриб чиқдик. Ва ахлоқни жамиятнинг ахлоқий ҳаётини ўзида акс 
эттирувчи ижтимоий-маънавий ҳодиса сифатидаги кундалик амалдаги ахлоқ 
яъни, ахлоқий амалиёт ва муайян қадриятлар асосида баҳоловчи ахлоқий 
онг ҳамда ўзини ўзи ахлоқий англаш даражаларини аниқлаштириб олдик. 
Ваҳоланки айнан мана шу учта даражадан ўтган ижобий ҳатти-ҳаракатлар 
хусусан, яхшилик, меҳр-мурувват, фидойилик, саховат, ўзаро-ҳурмат, 
беғаразлик, шижоат, садоқат вафо ва қаноат каби ахлоқ меъёрлари ва 
фазилатлар аста-секинлик билан ахлоқий қадриятларга айланиб боради. 
Қадрият мақомини олган ахлоқ ана шу жараёнда ўзининг ижобий кучини 
намойиш қилади. Фалсафа луғатида бутун инсониятининг ободлиги, озодлиги, 
равнақи йўлида хизмат қиладиган энг қадрли ва умумижтимоий аҳамиятга 
молик бўлган нарсалар, ҳодисалар, воқеалар ва жараёнларни умуминсоний 
ахлоқий қадриятлар деб айтилган. 
Маълумки, улуғ аждодларимиз маънавий-ахлоқий етукликка эришиш 
борасида миллий ахлоқий мезонлар мажмуини, замонавий тилда айтганда
шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиққанлар. Унда асрлар давомида шаклланиб, 
сайқал топган ор-номус, уят, андиша, шарму ҳаё, ибо, иффат каби юксак 
ахлоқий тушунчалар, ахлоқий қадриятлар мужассам бўлиб келажак авлод 
тарбиясида муҳим вазифани бажарган.
Ахлоқий қадрият бу идеаллик ва реалликнинг диалектик бирлиги, 
юксак орзу ва унга мос келувчи аниқ ҳатти-ҳаракатларни ўзида акс эттирган 
ижтимоий-ахлоқий муносабатлар тизимидир. Ахлоқий қадриятлар деб 
нимага айтилади? деган саволга ахлоқнинг келиб чиқиши, жамият ҳаётида 
тутган ўрни, бажарадиган функциялари ҳамда қадриятларни ўрганишга 
бағишланган 
тадқиқотлардан 
келиб 
чиққан 
ҳолда, 
профессор 
М.А.Нурматова қуйидагича таъриф беради. “Ахлоқий қадриятлар деб, ҳар 
бир киши, миллат, элат, халқнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-
маданий, кундалик маиший турмуш фаолиятида нисбатан турғун, 
барқарорлик касб этиб, ўзлигини билдириб, намоён этиб ниҳоятда 
қадрланадиган, ардоқланадиган юксак даражада шаклланган ахлоқий сифат 
ва фазилатларнинг муайян тизимига айтилади”. Ахлоқий қадриятлар у ёки 
бу жамоа, сиёсий кучлар томонидан ишлаб чиқилган ахлоқий кодекслар 
қанчалик мукаммал бўлмасин, барибир, унинг талаблари доирасига 
сиғмайди. Чунки, у инсоният ахлоқий тарбиясининг ҳосиласи сифатида 
доимо ҳаракатда бўлиб, чексизлик сари интилади. Бу чексиз ҳаракат 
инсониятни янгидан янги олижанобэзгу-мақсадлар сари бошлаб боради. 
Ахлоқий қадриятларга қуйидагиларга киритиш мумкин: 
а) 

Download 487.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling