7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)
Download 487.85 Kb. Pdf ko'rish
|
7.Мa`ruza matni
Бурч категорияси шахснинг жамиятга ёки кишиларга нисбатан бўлган
ахлоқий мажбуриятларини белгилайди. У объектива мавжуд жамият талабларини бажаришнинг ички маънавий зарурияти, ижтимоий бахт-саодат тақозо қиладиган хулқ-одат заруратидир. Бурч категорияси турли тарихий даврларда ҳар хил тушуниб келинган. Бурч кишининг ўз мажбуриятларини адо этиши, ахлоқ нормаларига мувофиқ шахснинг жамият, кишилар ва ўзига бўлган муносабатини англатади. Тафаккур асосида, унга таяниб ўз бурчини бажариш инсонга хос. Чунончи ақл, тафаккур, бурч — инсоннинг ички маънавий зарурияти, маънавиятнинг асосий хусусиятлари қаторига киради. Демак, бурч - шахснинг ахлоқий фаолиятини ифода этувчи “масъулият”, “онглилик”, “виждон” каби тушунчалар билан узвий боғлиқ. Бурчга содиқлик - Ватанга содиқликдир. Бурч категорияси жамиятнинг ҳар бир аъзосига маълум талаблар қўйиб, ҳаракатга ундовчи, кишилараро муносабатларни тартибга солувчи хатти- ҳаракатни танлаш мотивидир. Афлотун бурч тушунчасини худо амридан келтириб чиқаради. Демокрит эса бурчнинг асоси ижтимоий муносабатларда, бурч ахлоқнинг энг юксак мезони, деб ҳисоблаган. Демокрит ижтимоий манфаатларни шахсий манфаатлардан устун қўйган. Марказий Осиё мутафаккирлари Форобий, У. Хайём, А. Навоийлар ҳам бурч ҳақида қизиқарли фикрларни илгари сурганлар. Жумладан, Форобий бурчни кишиларнинг ўзаро муносабатларидан келтириб чиқарган. Унингча, инсоний бурчлари, ўзаро ҳамкорлик вазифаларини бажарган кишилар фазилатли бўладилар. Кишилар фазилатли, бахтли бўлишлари учун халқлар бир-бирларини қўллаб- қувватлашлари, ўзаро ҳамкорлик қилишлари, бир-бирлари олдидаги бурчларини бажаришлари керак. У.Хайём дўстлик, бирдамлик, ҳамкорлик бурчларини бажаришга кишиларни даъват қилиб, у улардан бир-бирларига 14 дўст, ҳамкор бўлишлари, кўпчилик манфаатларини ўз шахсий манфаатларидан устун қўйишларини тақозо этишини кўрсатиб ўтади. А.Навоий инсонни халқ, Ватан олдидаги бурчга содиқ бўлиш, халқнинг озодлиги, фаровон ҳаёти йўлида халол хизмат қилишга чақиради, яъни инсон дунёвий ишлар билан шуғулланиши зарур, бу унинг бурчидир. Навоий шундай ёзади: Бу гулистон ичра йўқ баҳо гулига сабот, Ажаб саодат эрур қолса яхшилик била от. Ижтимоий ҳаёт инсоннинг зиммасига маълум мажбуриятлар, бурчларни юклайди. Агар инсоннинг бир кунлик ҳаётини олиб қарайдиган бўлсак, у хилма-хил фаолият турлари билан шуғулланишини кўришимиз мумкин. Шу фаолият шаклларига асосланиб, бурч турларини тасниф этиш мумкин. Масалан: фуқаролик бурчи, меҳнат бурчи, оилавий бурч, миллий бурч, ҳарбий бурч, дўстлик бурчи, касбий бурч ва бошқалар. Ўз бурчига содиқлик ҳар бир кишининг одобини, ахлоқини ифодалайди. Бурч тушунчаси орқали шахс билан жамият ўртасида ахлоқий муносабатлар қарор топади. Бу муносабатлар жамият томонидан шахсга қўйиладиган маълум талаблар тизимидир. Демак, ахлоқий бурчнинг мазмуни жамият талабларига боғлиқ. Онг билан бурч ҳиссининг ўзаро муносабати ўзгариб туради, чунки кишилар учун ўз бурчларини англаб олиш муҳимдир. Ахлоқий бурчни англашда шахсий ва ижтимоий манфаатлар ўз ифодасини топади. Чунки шахсий манфаат ижтимоий манфаатлардан ташқари бўлиши мумкин эмас. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бурч ўз-ўзидан шаклланмайди, балки у тарбия жараёнида камол топади. Бурчни ва виждонни пок тутиш, ўз қадр- қимматини сақлай билиш ҳар бир кишини қадрини оширади. Тарбия жараёнида талабчанлик ошади, натижада ҳар бир кишида ўз ишига, билимига, куч- қувватига ишонч пайдо бўлади. Бурчига содиқ киши бошқалар дилига озор етказмайди. Ахлоқий бурч бу ижтимоий мажбурият, шахс уни онгли ва ички эътиқодига кўра бажаради. Ахлоқий бурч ҳар бир шахсга масъулият юклайди. Тиббиёт олий ўқув юртларини битирувчи ёшлар, одатда, Гиппократ қасамёди ва Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходими қасамёдини қабул қиладилар. Бу уларнинг касбидаги ўзига хос хусусият бўлиб, Ватан, жамият, хатто инсоният олдида қатор касбий бурч ва маъсулиятларни юклайди. Буларнинг бажарилиши эса юрт, жамият, инсониятнинг бугунги ва келажакдаги соғ-саломатлиги гаровидир. Download 487.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling