7 – мавзу: ахлоқий қадриятлар (этика)
Download 487.85 Kb. Pdf ko'rish
|
7.Мa`ruza matni
Мақсад (ҳаёт маъноси) - категорияси. Мақсадсиз инсоннинг бўлиши
мумкин эмас. Мақсад бўлмаса, ҳаётнинг ҳеч қандай маъноси бўлмайди. Инсон мақсаддан четда туриши мумкин эмас. Ҳаёт маъноси (мақсад) бу ҳаётнинг бутун бошли йўлидирки, конкрет мақсадлар шунга боғлиқ бўлади, яъни бу мақсадларни белгилаб берувчи йўналишдир. Мақсад инсон ҳаётини ҳаракатга 18 келтирувчи ричагдир. Инсоннинг мақсадларсиз, ўзига хос олдиндан дастурлаштирилган вазифаларсиз, истиқболсиз ҳаёти ўз қимматидан маҳрум бўлади, яъни инсоннинг ҳаёти беъманиликка айланади. Яшашдан мақсад нима? Инсон тақдири нима? Инсон ҳаётининг маъноси нимада? каби саволларга жавоб излаш ҳар бир кишининг диққат марказида бўлиб келган. Айниқса, бу масала ўсмирлар, уларнинг ахлоқий жиҳатдан шаклланиши жараёнида жуда жиддий муаммодир. Этика фани мақсад муаммосини муҳим ахлоқий категория сифатида талқин қилиши ҳар кишининг ўз ҳаёти ва умуман инсоният тақдири ҳамда келажаги ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Чунончи, мақсад муаммоси бу инсон ҳаётий фаолиятининг умумий йўналиши ва унинг олдига қўядиган асосий вазифа тўғрисидаги масаладир. Ахлоқий таълимотлар тараққиёти тарихида мақсад ёки ҳаётнинг маъноси муаммосини турли фалсафий йўналишлар вакиллари ҳар хил талқин қилганлар. Бу муаммога уч хил йўналишдаги муносабат билдирилганлигини кўрсатиб ўтиш жоиздир. Индивидуализм руҳи билан суғорилган концепция назариясига кўра, мақсад ўз мазмунига кўра гедонизм ва эвдемонизм тамойилларига яқинлашади. Умуман олганда, Эпикурдан тортиб то француз марифатпарварларигача бўлган даврда мақсаднинг асосий тамойили сифатида "оқилона эгоизм" назариясини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилинди. Ҳаётнинг маъноси талқин қилинган иккинчи йўналишда диний ахлоқ инсоннинг энг олий қадр- қимматини нариги дунёга боғлаган ҳолда реал дунёдаги ҳаёт инсонни синашдир, деган ғояни илгари суради. Бинобарин, гедонизм концепциясига қарама-қарши ўлароқ диний ахлоқ ердаги ҳаёт лаззатларидан воз кечиш, аскетизм (тарки дунё қилиш) тамойилини илгари суради, яъни инсон идеали бу шахидлик, тарки дунё қилишдир. Учинчи йўналиш намоёндалари мақсадни пессимистик (ноумидлик, умидсизлик) руҳида баён этадилар. Улар инсон ҳаётининг беъмани эканлигига одамларни ишонтиришга уринадилар. Масалага бундай ёндошиш унсурларини киниклар ахлоқшунослигида (сократчи мактаб вакиллари, уларни фикрича бойлик, шон-шухрат, шунингдек, барча ҳиссий қониқишдан воз кечиш бахтдир) кўришимиз мумкин ва бу ғоя ҳозирги замон ғарб ахлоқшунослигида янада ривожлантирилмоқда. Бунга экзистенциализм объектив йўналиш йўқ, шунинг учун ҳаёт ҳар доим беъманиликдан иборатдир, деб ҳисоблайдилар. Бинобарин, ёлғиз одам ҳар доим ўзини қўрқувда ва безовталикда ҳис этади, сабабини тушуна олмайди. Ташқи дунё ундан бегоналашаётгандек туюлади ва нафрат уйғотади. Ҳаётнинг маъноси ҳар бир тарихий даврда ўзининг реал мазмунига эга бўлади ва у жамият ҳаётида содир бўладиган ўзгаришларга мувофиқ янги мазмун билан бойиб боради. Шуни назарда тутмоқ керакки, мақсад тарихий тараққиёт давомида сифат жиҳатдан янги маъно касб этиб, мазмунан бойиб 19 бориши билан ўзида умуминсоний сифатларни сақлаб қолади. Демак, кишилар ўз фаолиятлари билан жамиятнинг олға қараб ривожланиши ва такомиллашувида қанчалик фаол иштирок этсалар, уларнинг ҳаёти шунчалик юксак маъно ва мазмун касб этади. Ҳар бир инсон жасур, онгли етук, саҳий бўлмоқ, инсониятнинг олға қараб тараққиётига ўз ҳиссасини қўшмоқ учун дунёга келади. Шундай савол туғилади: фақат буюк шахсларгина ўз фаолиятлари давомида ҳаётнинг ҳақиқий маъноси ва мазмунини тўғри тушунган ҳолда уни амалга оширадиларми ва оддий кишилар ҳаёти маъносиз, сўзсиз ўтиб кетадими? Ҳақиқатдан бундай эмас. Халқда шундай нақл бор: Ким уй қурса, дарахт ўтказса, демак ҳаёти зое кетмаган. Бинобарин, инсоннинг ҳеч бир хатти-ҳаракати изсиз қолмайди. Ҳар бир инсон ҳаётда яхшилик, ёмонлик каби маълум ахлоқий фазилатларни қарор топтиради. Демак, ҳаётнинг маъноси инсоннинг шунчаки яшаши эмас, балки унинг ўз ижтимоий моҳиятини қарор топтиришидир. Инсоннинг барча амалий ишлари ва хатти-ҳаракатлари, тафаккури ва ҳиссиёти жамият тараққиётига қаратилган бўлгандагина ҳаётнинг ҳақиқий ахлоқий маъноси намоён бўлади. Биз ҳаётнинг маъноси ва мақсад категорияларини талқин қилганимизда уларни айнан, деб қарадик. Аслида улар айнан эмас. Бу иш фаолият ва шахснинг ҳаёти, ўз олдига қўядиган мақсадлари бир-бирига устун бўлиши керак, деган нуқтаи-назардан қилинди. Мақсад инсон томонидан қўйилади, ҳаёт маъносини англаш ва рўёбга чиқаришда бошқа омиллар ҳам таъсирини кўрсатади. Ҳаётнинг маъноси инсон истагига боғлиқ бўлмаган объективдир. Ҳаётнинг маъноси бу ҳаётнинг бош йўналиши, конкрет мақсадлар унга боғлиқ бўлади. Инсон ўз олдига ўзи мақсад қўяди, бу мақсадлар инсон турмуш шароитини тақозо этади. Мақсад шахсий конкрет мақсадлардан ташкил топади, улар мажмуидан бир бутун режа вужудга келади. Демак, мақсад объектив воқеликнинг инсон амалий фаолияти натижасида унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирувчи бўлажак образидир, яъни мақсад объектив мазмунга эга бўлиши зарур. Инсон ўз ҳаётининг асосий вазифалари, истиқболлари, бутун фаолиятини кўра билиши ва англаши керак. Ҳаётнинг маъноси ва яшашдан мақсад бир-бирига уйғунлашиб кетиши ёки бир-бирига зид бўлиши мумкин. Инсоннинг вазифаси бундай зиддиятга йўл қўймаслик, агар зиддият вужудга келса, уни ўз вақтида бартараф этиш ва ўз олдига шундай ахлоқий мақсадлар қўйиш керакки, у ҳақиқатдан инсон ҳаётининг маъноси шаклланишига хизмат қила олсин. Download 487.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling